Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Ахборот чиқиндиси – Ахборот инқилобининг салбий 
томонларидан бири. Янги мустақил давлатларнинг кўпчилигининг 
ахборот майдонида ахборот чиқиндиси ҳокимият учун кураш ѐки 
илмий маҳсулот имитациясида муҳим воситадир. 
Аэрократия (юнонча: аэро – ҳаво, кратос – ҳокимият; ҳаво 
воситасида) –Ҳаво маконидан геосиѐсий босқинчилик ниятида 
фойдаланиш. Стратегиянинг бу кучли омили авиация ривожлана 
бошлагандан кейин пайдо бўлди. Денгизчиликдан фарқли ўлароқ, 
геосиѐсатда мустақил рол ўйнамайди.
“Ақлга сиғмас” – Буюк Британиянинг СССРга қарши 1945 
йилда уруш қилиш махфий режаси. Бу ном остида шошилинч 
операция режасини ишлаб чиқиш тўғрисида бош вазир У.Черчилл 
топшириқ берган. У “Иккинчи жаҳон уруши” хотиралар китобида 
бу қадамни Совет Россиясининг озод дунѐга катта таҳлика 
туғдиргани билан изоҳлаган эди. “Мутлақо махфий” тамғаси 
остидаги бу ҳужжатнинг охирги варианти 1945 йил 22 майда тайѐр 
этилган. Операциянинг асосий умумсиѐсий мақсади – русларга 
Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия иродасини зўрлаб 
ўтказишдан иборат бўлган. Бу мақсадга эришиш учун ҳатто Россия 
ҳудудини ишғол этиш режалаштирилган. Ҳарбий-стратегик вазифа 
Жануби-Шарқий Европа, Қора денгиз бўғозлари ва Форс 
кўрфазида, нефть конларига бой минтақаларда (Яқин Шарқ, Эрон 
ва Ироқда) совет назоратига йўл қўймасликдан иборат бўлган.
АҚШнинг геосиѐсий доктриналари – Иккинчи Жаҳон 


439 
урушидан кейин бу мамлакатнинг ташқи сиѐсатида рақиб 
(СССР)ни тийиш доктринаси устун бўлди. Америка қадриятлари ва 
капиталини бошқа қитъаларга экспорт этишни кўзда тутадиган 
геосиѐсатга (масалан, Маршалл режасига) алоҳида эътибор 
берилди. “Темир парда” яқинида жойлашган давлатларга (ГФР, 
Япония, Жанубий Корея ва Тайван) ҳар томонлама ѐрдам берилди. 
Натижада бу давлатлар ва Ғарбий Европа умуман АҚШнинг ядро 
“шамсияси” ҳимояси остига олинди. Бу уларга катта ҳарбий 
харажатлардан қочиш ва ўз маблағларини биринчи навбатда 
иқтисодий ривожланишга йўллаш имконини берди. 
“Барбаросса” – Германиянинг Совет Иттифоқига стратегик 
ҳужум режаси. Гитлер томонидан 1940 йил 18 декабрда 
имзоланган 21-Директивага асосан, Германия қуролли кучлари
Совет Иттифоқини қисқа муддат ичида тор-мор келтириши лозим 
эди. Россиянинг Европа қисмини босиб олиш, Волга –Архангельск 
чизиғи бўйлаб Европа ва Россиянинг Осиѐ қисми ўртасида 
ишончли тўсиқ яратиш бу режанинг пировард мақсади бўлган. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling