Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Аннексия (қўшиб олиш) – бир давлатнинг иккинчи давлат 
ҳудудининг ҳаммасини ѐки бир қисмини зўравонлик билан қўшиб 
олиши. 
Антипод давлатлар – ХХ асрда антипод (бир-бирига зид) 
давлатлар: Шарқий ва Ғарбий Германия, Шимолий ва Жанубий 
Корея, Хитой ва Тайван мансуб бўлган икки ижтимоий-сиѐсий 
система ҳудудларида жаҳон ижтимоий-сиѐсий тажрибаси амалга 
оширилди. Бу давлатлар капитализм ва социализмнинг реклама 
“витриналари” бўлиб хизмат қилди. Ғарб ўз “витринаси”ни турмуш 
даражасига кўра янада жозибалироқ қилиш учун кўп миқдорда 
моддий маблағ сарфлади. Геосиѐсий тўсиқ – Берлин деворининг 
1989 йилда бузиб ташланиши жаҳон социалистик системаси 
ҳалокатининг ибтидоси бўлди.
Ассиметрик муносабатларДавлатлар орасида реал иш 
ҳамкорлиги йўқлигининг ўрни сиѐсий йўлбошчиларнинг шахсий 
дўстлиги ҳисобига вақтинча тўлдирилиши. 
Атлантизм (“денгиз”, “талассократия” атамалари унга 
маънодошдир) – Либерал-демократик қадриятларга асосланган 
ғарб геосиѐсий назарияси. Ҳарбий-сиѐсий томондан – АҚШ ва 
Ғарбий Европа давлатларини ўз ичига олувчи НАТО аъзоси бўлган 
мамлакатлар. Атлантизм тарафдорларининг фикрича, жаҳонда 
денгиз давлатлари асосий рол ўйнайди, қитъалар ичига айни шу 
давлатлардан маданий туртки бориб туради.
“Атом клуби” – Атом қуролига эга давлатлар гуруҳининг 
шартли номи. Бу клубга атом бомбасини синаб кўрган вақтидан 
бошлаб АҚШ (1945), СССР/Россия (1949), Буюк Британия (1952), 
Франция (1960), Хитой (1964), Ҳиндистон (1974) ва Покистон 
(1980) киради. Биринчи беш давлат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 
аъзосидир. 
Атом қуроли – Катта вайронаргарчилик кучига эга бўлган ядро 
қуроли. 
Давлатларнинг 
ўз 
геосиѐсий 
ҳукмронлигини 
мустаҳкамлашида, жаҳон ва минтақавий қудратга эришиш 


437 
мақсадини амалга оширишида ядро қуроли омили алоҳида ўрин 
тутади. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин “атом дипломатияси” 
халқаро сиѐсатнинг муҳим таркибий қисмига айланди. Атом 
бомбаси биринчи марта Потсдам конференцияси бошланишидан 
бир неча кун олдин 1945 йил 16 июнда АҚШда синаб кўрилган. 
Биринчи марта атом бомбалари Японияга психологик босим 
ўтказиш мақсадида ўша йилнинг август ойида Япониянинг 
Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташланган.
Аттали Жак – Француз олими, геосиѐсатда геоиқтисодий 
ѐндашув тарафдори бўлган. 1990 йилда нашр этилган “Уфқ 
чизиқлари” китобида “пул асри” кириб келганини, фақат молия 
капиталигина эмас, балки ахборот технологияларига ҳам 
асосланувчи 
либерал-демократик 
қадриятлар 
ва 
бозор 
муносабатлари устун бўлишини башорат қилган. Унинг фикрича, 
геоиқтисодиѐт тамойилларига аосланувчи янги дунѐ тартиботи 
ўрнатилади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling