Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Буюк кўпўлчамли маконлар назарияси


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Буюк кўпўлчамли маконлар назарияси – Геофалсафа 
негизида ишлаб чиқилган цивилизация геосиѐсати таълимоти. 
Асосий муддаоси В.Дергачевнинг “Геосиѐсат” ва “Геоиқтисодиѐт” 
асарларида баѐн этилган. 
Буюк Лимитроф – Шимолий Муз океанидан Тинч океанига 
қадар узанган цивилизациялараро геосиѐсий белбоғ. Бу тушунча 
рус 
олими 
С.Хатунцов 
томонидан 
таклиф 
этилган 
ва 
В.Цимбурскийнинг асарларида янада кенгроқ шарҳлаб берилган. 
Буюк маконлар автаркияси – Немис иқтисодчиси Фридрих 
Листнинг геоиқтисодий назарияси. Бу назарияга кўра, жаҳон 
иқтисодиѐтига самарали интеграциялашиш учун давлатлар ўз 
мамлакати ишлаб чиқарувчилари ва божхона иттифоқини ҳимоя 
қилиш сиѐсати юргизиш билан бирга, очиқ иқтисодиѐтга ўтиш учун 
изчил чораларни амалга ошириши керак. Миллий иқтисодиѐтнинг 
жаҳон бозорига трансформацияси оралиқ босқич, яъни божхона 
иттифоқидан ўтиши энг самарали бўлади. Давлат ислоҳотлар 
жараѐнини назорат қилади ва протекционистик чоралар билан 
мамлакат иқтисодиѐтининг ривожини рағбатлантиради. 
 Буюк маконлар назарияси – Карл Шмиттнинг геосиѐсий 
таълимоти бўлиб, бир қанча давлатларнинг ягона стратегик блокка 
бирлашувини 
англатади. 
Шмитт 
империя 
интеграцияси 
тамойилини синтезга мантиқий интилиш ҳаракати, деб ҳисоблаган. 
Буюк макон ғояси ва кучи бўлган давлат ҳукмронлиги остида 
бўлади. У Монро доктринаси асосида бирлаштирилган Шимолий ва 
Жанубий Американи Буюк макон сифатида кўрсатган. Нацистлар 
Германиясининг мақсади жаҳон империясини – Учинчи Рейхни 
барпо этишдан иборат эди. Ҳозирги халқаро муносабатларда Буюк 
маконлар назарияси либерал-демократик қадриятлар устун бўлган 
давлат-цивилизацияларнинг (Америка цивилизацияси, Бирлашган 
Европа) яратилишида кўзга ташланмоқда. 
 Буюк Пѐтр I (1672-1725) – “Европа + Россия” геосиѐсий 
лойиҳасини амалга оширган Россия императори. У Ғарбий 
Европада буюк давлат дея тан олинган қудратли мутлақ монархия 


445 
давлатини бунѐд этди. Россия саноати, савдоси ва маданиятини 
ривожлантиришда Ғарбий Европа тажрибасидан фойдаланди. 
Меркантилизм сиѐсатини жорий этди. Пѐтр I ўша вақтнинг “учинчи 
дунѐси” мамлакатлари раҳнамолари орасида ғарблаштириш 
заруриятини 
англаган 
ва 
тарихий 
жараѐнда 
Ғарбнинг 
устуворлигини тасдиқлаган биринчи раҳбарлардан биридир. 
Натижада Россия Евроосиѐнинг буюк давлатига айланди. 
Кейинчалик Япония, Хитой, Туркия ва бошқа мамлакатлар ҳам шу 
йўлга кирди.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling