Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Болтиқбўйи мамлакатлари. Геосиѐсий код


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Болтиқбўйи мамлакатлари. Геосиѐсий код – Болтиқбўйининг 
мустақил мамлакатлари – Литва, Латвия, Эстония Ғарбий Европага 
жадал суръатлар билан интеграциялашмоқда. Ҳар уччала давлат 
2004 йил майда Европа Иттифоқига аъзо бўлиб кирди. Асосан 
протестант 
ва 
католиклар 
яшайдиган 
бу 
собиқ 
совет 
республикалари яна ғарбий христиан конфессионал маконига 
қайтди. НАТО ва Европа Иттифоқи яратаѐтган геосиѐсий Болтиқ-
Адриатика марраси яқин келажакда Ғарбий ва Шарқий Европа 
ўртасида янги “темир парда”га айланиши мумкин.
Боумен Исайя (1878-1950) – АҚШ географи. 1905 йилда 
Ҳарвард университетини битирган. 1915 йилдан 1935 йилгача 
Америка география жамиятини бошқарди, 1935 йилдан 1948 
йилгача Жон Ҳопкинс университетининг президенти бўлди. 1921 
йилда 
чоп 
этилган 
“Янги 
дунѐ” 
асарида 
либерал 
байналмилалчиликни реал сиѐсат билан бирлаштириш асосида 
анъанавий геосиѐсатни тафтиш этишга ҳаракат қилди. АҚШ Давлат 
департаменти бу асарни Американинг чет эллардаги барча 
дипломатик ваколатхоналарига жўнатди. 
Боумен назарияни амалий фаолият билан уйғунлаштирган 
машҳур америка геосиѐсатчиларидан бири бўлган эди. Америка 
президенти Вудро Вильсон Боуменни 1918 йилги Париж сулҳ 
шартномасини тайѐрлаш жараѐнига жалб қилди. Олим узоқ йиллар 
мобайнида (1917-1950) Ғарбнинг энг нуфузли сиѐсатшунослик 
марказларидан бири – Ташқи алоқалар Кенгашига раҳбарлик 
қилди. Боумен АҚШнинг халқаро масалаларда яккаланишдан 
чиқиши тарафдори бўлган эди. Унинг фикрича, АҚШнинг ноѐб 
географик ҳолати ва Европадаги ҳарбий ҳаракатлар майдонидан 
узоқ жойлашуви мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлаш учун 
етарли эмас. 
“Бреттон-Вудс институтлари” – Халқаро валюта-молия 
системасининг негизини ташкил этган Халқаро Валюта 
Жамғармаси ва жаҳон Банки. Ҳар иккала ташкилот 1944 йилнинг 
июнь ойида АҚШнинг Нью-Ҳемпшир штатидаги Бреттон-Вудс 
номли шаҳарчада ўтказилган валюта-молия конференциясида 44 
мамлакат вакиллари томонидан таъсис этилган. Бундай халқаро 
молия ташкилотларини яратиш ғояси илк дафъа машҳур инглиз 


443 
иқтисодчиси Жон Кейнс (1883-1946) томонидан илгари сурилган 
эди. 
Буфер давлат – Геосиѐсий куч марказларининг орасида 
жойлашган ва уларни бир-биридан ажратган бир ѐки бир неча 
давлат. Ўтмишда Афғонистон Россия ва Британия империялари 
орасида буфер давлат ролини ўйнаган. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling