Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Биполяр (икки қутбли) дунѐ – халқаро муносабатларда икки 
улкан давлат ѐки икки ижтимоий-сиѐсий системанинг устунлигига 
асосланган дунѐ тартиботи. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) – Тинчлик ва 
хавфсизликни 
қарор 
топтириш, 
халқаро 
ҳамкорликни 
ривожлантириш мақсадида ташкил этилган йирик давлатлараро 
халқаро 
ташкилот. 
Бу 
давлат 
фаолиятининг 
асослари 
аксилгитлерчи коалиция аъзоси бўлган етакчи давлатлар томонидан 
ишлаб чиқилган. Жаҳоннинг урушдан кейинги тузилмасини 
аниқлаб берган Ялта конференциясидан сўнг Сан-Франциско 
шаҳрида 1945 йил 26 июнда бўлиб ўтган таъсис конференциясида 
50 давлат вакиллари БМТ уставига имзо чекди. Жаҳоннинг 204 
мамлакатидан 190 таси ташкилот таркибига кирган. БМТнинг 
асосий органлари: БМТ Бош Ассамблеяси, БМТ Хавфсизлик 
Кенгаши ва БМТ Котибияти. БМТнинг асосий вазифаси халқаро 
хавфсизлик системасини яратишдан иборат. Халқаро молия 
институтларининг кўпчилиги акцияларининг назорат пакетига эга 
бўлган АҚШ БМТ молия тушумларининг бешдан бирини 
таъминлайди. 
БМТ Бош Ассамблеяси – Барча давлатлар вакилларидан 
иборат бош кенгаш органи. Бунда ҳар бир давлат бир овозга эга. 
Бош Ассамблея сессиялари ҳар йили чақирилади. Зарур бўлиб 
қолган ҳолларда фавқулодда сессиялар чақирилади. 
БМТ Хавфсизлик Кенгаши – БМТнинг доимий фаолият 
кўрсатувчи органларидан бири. БМТ Уставига кўра, жаҳонда 
тинчлик ва хавфсизлик учун асосий масъулият ХКнинг зиммасига 


441 
юклатилган. БМТ Хавфсизлик Кенгаши жаҳонга хавф ѐки тажовуз 
акти борлигини аниқлайди, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш 
чораларини кўради. ХК бешта доимий аъзо (АҚШ, Буюк Британия, 
Хитой, Франция, Россия) ва 10та муваққат аъзодан иборатдир. Бу 
10 та муваққат аъзо Бош Ассамблея томонидан ҳар икки йилга 
сайланади. Хавфсизлик Кенгашининг процедурадан ташқари 
масалалар юзасидан қарорлари доимий аъзоларнинг якдил овоз 
бериши асосида қабул қилинади ва БМТ аъзоси бўлган барча 
двлатлар учун мажбурий ҳисобланади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling