Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Афғон уруши (1979-1989) – Совет Иттифоқининг жанубий 
йўналишда амалга оширган, лекин муваффақиятсиз тугаган 
навбатдаги уриниши. Афғонистон Халқ-Демократик социалистик 
партияси 1978 йилда амалга оширилган давлат тўнтаришидан 
кейин мамлакатда фуқаролар уруши бошланиб кетди. Ҳокимият 
тепасига келган режимни ҳимоя қилиш учун 1979 йилда совет 
қўшинлари киритилди. Совет қўшинлари 1989 йилда олиб чиқиб 
кетилганидан кейин “демократик” ҳокимият қулади, 1992 йилда 
мужоҳидлар Афғонистон Ислом давлатини эълон қилишди. 
Натижада турли маҳаллий гуруҳлар ўртасида кураш янада 
кескинлашди.
“Ахборот империализми” – Жаҳон ҳамжамиятининг Америка 
Қўшма Штатларига қарамлиги. ЮНЕСКОнинг маълумотларига 
қараганда, жаҳон ахборот оқимининг 65 фойизи АҚШ ҳиссасига 
тўғри келади. 
Ахборот-технология инқилоби Постиндустриал даврнинг 
муждаси. Бу даврда халқаро иқтисодий муносабатларда 
интеллектуал маҳсулот (бойлик) ишлаб чиқариш биринчи ўринга 
кўтарилади. Технология тараққиѐти натижасида ахборот, капитал 
ва малакали кадрларнинг глобал ҳаракати анча жадаллашади. 
Ахборот инқилоби инстутиционал маданият статусини чеклашга
маънавий технологияларнинг моддий-амалий технологиялардан 
устун бўлишига олиб келди. Хусусий шахсларга авваллари миллий 


438 
ҳукуматлар в халқаро корпорациялар томонидан назорат этилган 
алоқа каналлари, ахборот бозорлари ва манбаларига йўл очилди. 
Ахборот, капитал ва малакали кадрларнинг глобал ҳаракатчанлиги 
давлатнинг назорат функцияларини анча чеклайди.
Ахборот уруши – 1. Коммуникация назариясига мувофиқ, 
фуқароларга акс алоқасиз ахборот беришнинг кучли қуроли, билим 
ва ахборот устидан назоратга эришиш учун уруш. 
2. Бир системанинг моддий соҳада муайян ютуққа эришиш 
мақсадида иккинчисига очиқдан-очиқ ѐки яширинча собитқадам 
ахборот таъсири кўрсатиши. Ахборот уруши – цивилизациялар 
ўртасидаги урушдир. Ҳозирги ахборот технологиялари учун 
инсонни янгидан программалаштириш уни ўлдиришдан кўра 
осонроқ ва арзонроқдир. Ҳокимият учун кураш ахборот 
урушининг шаклларидан биридир (С.Расторгуев).

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling