Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Америка геосиѐсати
Американинг буюк ларзалари – Японларнинг Ҳавай
оролларидаги Пѐрл-Ҳарбор ҳарбий-денгиз базасига ҳужуми (1941) ва совет сунъий йўлдошининг космосга учирилиши (1957) Америкага океан ва космосдан зарба берилиши мумкинлигини кўрсатди. Катта океанлар туфайли Евроосиѐдан узоқда жойлашган геосиѐсий “орол” аҳолиси бу ҳодисалардан кучли психологик ларзага тушди. Америка қудрати чўққига кўтарилган бир вақтда, 2011 йил 11 сентябрда энг катта фожеа бўлган террорчилик ҳаракати амалга оширилди. Натижада жаҳон иқтисодиѐтига юз миллиардлаб доллар зиѐн етказилди, фирмалар Манҳеттендан – жаҳон валюта-молия марказидан кўчиб кетди. Америка геосиѐсати – Монро доктринасини қурол қилиб олган АҚШ ХХ асрнинг бошларида денгизда танҳо ҳукмронлик қилаѐтган Британия империясига қарши кураш бошлади. Тинч ва Атлантика океанларида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ҳукмронлигини таъминлашга йўналтирилган доктрина ишлаб чиқилди. Панама канали ишга тушганидан кейин доктринанинг амалга оширилиши учун янада қулай шароит яратилди. Янги Дунѐда нисбатан яккаланиб қолган Қўшма Штатлар Биринчи жаҳон уруши вақтида йирик геосиѐсий “ўйинчи” сифатида жаҳон майдонига чиқди. АҚШ қудратининг тимсоли бўлган экпедицион корпус Европа мамлакатлари ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошлади. АҚШ миллий хавфсизлик доктринаси “қитъа оролни” изоляция қилиш зарурияти ва жаҳонда энг кучли ҳарбий-денгиз флотини яратиш тамойилига асосланган ҳолда шаклланди. Вайронагарчиликлар келтирган Биринчи жаҳон уруши натижасида Европа жаҳон миқѐсида ўз сиѐсий, иқтисодий ва маданий устунлигини йўқота бошлади. Иккинчи Жаҳон уруши (чинакамига глобал) Совет Иттифоқи (Евроосиѐ Ҳартланди) ва Қўшма Штатларнинг (Континентал орол) ғалабаси, Германиянинг тор-мор этилиши ҳамда Буюк Британия ва Япониянинг ўз ҳарбий- денгиз қудратини йўқотиши билан якунланди. Жаҳоннинг урушдан кейинги тузилмаси иккита улкан давлатнинг жаҳонда устунлик учун кураши шаклидаги икки қутблиликка асосланди. Шундай қилиб, Қуруқлик ва Денгиз, яъни Аталнтика ва Тинч океанларини назорат қиладиган қудратли ҳарбий-денгиз давлати билан 435 Ҳартландни назорат қиладиган Евроосиѐнинг энг катта давлатининг қарама-қаршилиги тўғрисидаги классик геосиѐсий доктрина амалда рўѐбга чиқди. Қўшма Штатлар ва СССР ўртасида жаҳонга ҳукмронлик борасида “совуқ уруш” бошланди. Бу давлатларнинг икковида ҳам ядро қуроли борлиги туфайлигина улар орасида ҳарбий тўқнашув содир бўлмади. Совет Иттифоқи парчалаганидан кейин Евроосиѐ геосиѐсати АҚШ ташқи сиѐсатининг асосий йўналишига айланди. Бироқ АҚШнинг қитъа ичига кириб бориши халқаро хавфсизликка катта таҳдид келтириб чиқарган Америка-Евроосиѐ (Болқон, Афғонистон, Ироқда) урушларига сабаб бўлди. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling