Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Геоиқтисодий код – Миллий манфаатлар мувозанати асосида 
давлатнинг ташқи олам билан иқтисодий муносабатларининг кўп 
йўналишли системаси. 
Геостратегик минтақа – Айни ҳарбий-стратегик системага 
мансуб давлатлар жойлашган минтақа.
Геоиқтисодий стратегия – Геоиқтисодий технологиялар 
ѐрдамида жаҳон бозорида иқтисодий мақсадларга эришиш ва 
эҳтимол тутилган тўқнашувларнинг олдини олиш; жаҳон ЯИМнинг 
яратилиши ва тақсимотида халқаро иқтисодий муносабат 
субъектларининг иштирокини таъминлаш мақсадида энергия 
заҳиралари в бошқа моддий заҳиралар устидан назорат ўрнатиш 
методи. 
Геоиқтисодий 
тафаккур – кўпўлчамли коммуникация 
маконида геоиқтисодий технологияни ишлаб чиқиш қобилияти. 
 Геоиқтисодий уруш – Жаҳон иқтисодиѐтида фойдали 
позициялар (хом ашѐ ва сотиш бозорлари, нақлиѐт йўлаклари) учун 
ҳарбий кучни ишга солмаган ҳолда кураш олиб бориш. 
Геоиқтисодий урушда рақибни иқтисодий қамал қилиш кенг 
тарқалган усуллардан бири ҳисобланади. 
 Геоиқтисодий қутблар – ХХ асрнинг охирларида иқтисодий 
ва технологик тараққиѐтнинг 3 – Шимолий Америка, Ғарбий 
Европа ва Осиѐ-Тинч океани қутби шаклланди. Мутлақ иқтисодий 
қудратга эга бўлган АҚШ макроиқтисодий кўрсаткичларига кўра 
жаҳонда иккинчи ўринда турадиган Япониядан анча илгарилаб 
кетди. Ғарбий Европада Германия олдинда бораѐтир. Осиѐ-Тинч 
океани 
минтақасида 
Хитой 
жўшқин 
ривожланмоқда. 
Экспертларнинг тахминларига қараганда, бу мамлакат яқин 
келажакда жаҳоннинг иккинчи давлати даражасига кўтарилади. 
Халқаро статистиканинг маълумотларига кўра, глобал иқтисодиѐт 
йирик куч марказлари билан учинчи мингйилликка қадам қўйди. 
Жаҳон ЯИМнинг ярмидан кўпроғи ана шу куч марказлари 
ҳиссасига тўғри келади. Жаҳон ЯИМда раҳнамо давлатларнинг 
улуши қуйидагича: АҚШ – 21%, Ғарбий Европа – 20 %, Хитой – 
12%, Япония – 7,5%. Хитойнинг жаҳон ЯИМдаги ҳиссаси 1980-
2000 йиллар орасида тўрт баробар кўпайди. 


449 
Геомарлар – Геостратлар ўртасидаги масофани бартараф 
қилишга имкон берган, энергияга бой чегара коммуникация 
соҳалари: масалан, реал географик маконда цивилизацияларнинг 
Евроосиѐ маргинал зонаси (Евромар) ва “қуруқлик-денгиз” алоқа 
зонаси (Денгизмар). 
 Геосиѐсат – Кўпўлчамли коммуникация маконида турли-туман 
давлатлар ва давлатлараро бирлашмаларнинг таъсир доираларини 
бўлиш ва қайта бўлиб олиш қонуниятлари ҳақидаги фан.
Ҳаусҳофернинг айтишига кўра, бу – “давлатнинг географик ақл-
идрокидир”. Ҳозирги геосиѐсатга геоиқтисодиѐт билан айни деб 
қаралади. Географик ва иқтисодий детерминизмни орадан кўтариш 
мақсадида цивилизация геосиѐсати (геофалсафа) ривожлантира 
бошланди.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling