Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Демаркация (лат.: demarcatio – ажратиш)


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Демаркация (лат.: demarcatio – ажратиш) – Кўзда тутилган 
жойларда махсус белгилар ва аломатлар билан давлат чегарасини 
тортиш. Демаркация тарафларнинг тенглиги асосида тузилган 
қўшма комиссиялар томонидан делимитация ҳужжатлари 
(шартнома, халқаро шартнома, харита, ҳужжат тавсифи)га 
асосланган ҳолда амалга оширилади. Бу вақтда кўзда тутилган 
чегаранинг топографияси чизилади ѐки аэрофотоси олинади ва шу 
асосда чегара минтақасининг йирик масштабли топографик 
харитаси тузилади, чегара белгилари қўйилади ва унинг 
координатлари аниқланади.


457 
 Демократиянинг султонлик модели Советлардан кейинги 
маконда пайдо бўлган баъзи мустақил давлатлар ва Россиядаги 
баъзи мухтор жумҳуриятларнинг ўзгариши (трансформацияси) 
натижаси. Президентлар (замонавий маънода) ѐки султон ва хонлар 
(ўрта асрлардаги маънода) демократик йўл билан ҳокимият 
тепасига келадилар ва хазина бўшаб ѐтганига қарамай, давлат 
имтиѐзларини инъом этадилар ѐки ҳокимиятга ижобий қараган ва 
сайлов вақтида моддий хизмат кўрсатган маҳаллий корпоратив 
гуруҳларнинг ноқонуний бойишига рухсат берадилар.
 Денгиз – АҚШ адмирали ва тарихчиси Альфред Мэҳен 
ишлатган, талассократияни билдирадиган геосиѐсий атама.
Денгизмар 
(моремар) – Кўпўлчамли катта маконлар 
назариясининг геосиѐсий ва геоиқтисодий тушунчаларидан бири. 
Қуруқлик-денгиз (океан) минтақасининг қирғоқ ѐки туташув 
(маргинал) зонаси. Ер куррасини ўзлаштириш ва геосиѐсий, 
геоиқтисодий ўчоқлар барпо этишнинг тарихий плацдарми. Денгиз 
ва океанларнинг соҳил зоналари давлатнинг геосиѐсий ва 
геоиқтисодий қудрати қарор топишида ғоят муҳим роль ўйнайди. 
Агар мамлакат “денгизга очиқ” тарзда ривожланса, шунга мос 
равишда унинг қудрати ҳам ошиб боради. Агар мамлакат биқиниш 
йўлига ўтса, коммуникация функцияларини йўқотиши оқибатида 
унинг таназзулга учраш хавфи пайдо бўлади. Денгиз ва 
океанларнинг соҳил зонаси – асосий геосиѐсий маррадир. Ер 
курраси ҳарбий қудрати, иқтисодий ва демографик қутбларининг 
йирик марказлари айни шу ерда жойлашган. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling