Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Глобаллашув ва давлат суверенитети


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Глобаллашув ва давлат суверенитети – Ҳозирги халқаро 
муносабатларда зиддиятли жараѐн. АҚШ бошчилигидаги Ғарб 
мамлакатлари сиѐсат, иқтисодиѐт, молия, ахборот, маданият 
соҳаларида глобаллаштириш тарафдори бўлиб чиқмоқда. Бу эса 
миллий суверенитетларни чеклашга олиб келади. 
 “Глобал таваккал жамияти”Бундай жамиятда давлат 
институтлари воқеликка тўқнаш келганида ожиз бўлиб қолади. 
Инсониятнинг технология соҳасидаги ютуқлари глобал муаммолар 
ва таҳдидларни (масалан, Чернобил фалокати, 11 сентябрдаги 
террорчилик ҳужуми ва ҳ.к.) яратади.
Глобал таҳликалар – Жаҳонда бартараф этилиши лозим 
бўлган конкрет ҳарбий-сиѐсий, иқтисодий ва бошқа таҳликалар. 
Террорчилик, диний экстремизм, этник душманлик, назоратсиз 


454 
миграция, ноқонуний қурол-яроғ савдоси ва б.лар жаҳон 
миқѐсидаги таҳликаларга оиддир. 
Глобал чақириқлар – Зиддиятли глобаллашув жараѐни 
натижасида 
мавжуд 
муаммоларнинг 
кескинлашуви 
ѐки 
янгиларининг пайдо бўлиши. Бу чақириқлар ижтимоий ҳаѐт, 
цивилизациялараро алоқалар, халқаро сиѐсат ва иқтисодий 
муносабатларнинг мавжуд жаҳон тартиботи ҳудудидаги нормал 
фаолиятини бузувчи янги омилларнинг натижасидир. 
Гуманитар интервенция – НАТО уставига мувофиқ, кишилар 
ҳаѐтига хавф туғдирадиган экстремал вазиятларда амалга 
ошириладиган экспансия турларидан бири. Бундай интервенция 
НАТО томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг рухсатини 
олмаган ҳолда Косовода амалга оширилди. 
 Давлат – Кишиларнинг биргаликдаги фаолияти натижасида 
доим барпо бўладиган ҳокимият тузилмаси. Аристотель хусусий 
мулк ва ўрта синф устунлик ҳукм сурадиган қадимги юнон 
бандаргоҳ шаҳрини (полисини) намунавий давлат деб ҳисоблаган: 
“Кўп кишилар эга бўлган нарсалар тўғрисида энг кам қайғурилади. 
Кишилар шахсан ўзларига қарашли нарсалар тўғрисида кўп 
қайғуришади, умум мулки ҳақида эса бош қотириб ўтиришмайди... 
Ўртаҳол кишилардан ташкил топадиган давлат энг яхши давлат 
тузилмасига эга бўлади... Ўртаҳол фуқаролар йўқлиги сабабли 
камбағаллар кўпчиликни ташкил этса, давлат бахтсизликка дучор 
бўлади ва тез орада ҳалокатга учрайди. Давлат номига яшаш учун 
эмас, балки биринчи навбатда бахтли яшаш учун барпо этилади”.
Давлат арбоби – Уинстон Черчилл бундай деган: “Давлат 
арбобининг сиѐсатчидан фарқи шундаки, сиѐсатчи келгуси 
сайловни, давлат арбоби бўлса – келгуси авлодни ўйлаб ишлайди”. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling