Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Глобаллашув
Германия геосиѐсати – ХХ аср бошида ва, айниқса, икки
жаҳон уруши орасида жуда ривожланди. Иккинчи Рейх Пруссиянинг саноат ва ҳарбий қудрати, жумладан “темир канцлер” Отто фон Бисмаркнинг порлоқ дипломатияси туфайли бунѐд этилган эди. Жаҳонда ҳукмрон бўлиш учун ҳаракат қилаѐтган давлатда Ратцель ва Челленнинг геосиѐсий ғоялари катта шуҳрат қозонди. Германия жаҳонни бўлиб олишда буюк давлатлардан орқада қолган бўлса-да, глобал географик тафаккур жиҳатидан тенги йўқ эди. Сиѐсат ва тафаккурни бирлаштириш йўли билан бу зиддиятга барҳам бериш керак эди. Бундай шароитда “ҳаѐт маконлари” ва мустамлакаларни қайта бўлиб олиш учун курашни ҳам ўз ичига оладиган жаҳон сиѐсати ғояси кенг ѐйилди. Адмирал Альфред фон Тирпиц қудратли ҳарбий-денгиз флотини барпо этиш тарафдори бўлиб чиқди ва асосий эътиборини сув ости кемаларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратди. Улар Биринчи жаҳон уруши йилларида Атлантикада самарали фаолият кўрсатди. Германия мафкуравий мифларини давлатнинг қудрати билан 453 синтезлаш “Ўрта Европа” геосиѐсий концепциясининг шаклланишига олиб келди. Карл Ҳаусҳофернинг “континенталь блок” назарияси Учинчи Рейхнинг расмий доктринасига айланди. “Ҳаѐтий макон” тушунчаси ошкора босқинчилик интилишлари, ўзгалар ҳудудини босиб олиш ва зўравонликни мафкуравий томондан асослашга хизмат қилди. Дастлаб миллий бирлик ва ирқнинг тозалигига эришишга йўналтирилган бу назария пировардида ақл-идрок билан террорнинг таҳликали даражада яқинлашувига олиб келди. Нацистларнинг “Бугун Германия, эртага бўлса бутун жаҳон бизники бўлади” деган шиори сўз фожиавий натижалар келтириб чиқаришга қодир эканини яна бир карра исботлади. Глобаллашув – Ҳозирги халқаро муносабатларнинг объектив жараѐни, ахборот технологияларининг ривожага асосланган байналмилаллаштиришнинг олий босқичи. Глобаллашувнинг келиб чиқиш манбалари тўғрисида турли-туман қарашлар мавжуд. Тарихчилар бу жараѐнга капитализм тараққиѐтининг босқичларидан бири деб қарайдилар. Иқтисодчилар молия бозорларининг трансмиллийлашуви жараѐнининг ибтидоси деб ҳисоблайдилар. Сиѐсатшунослар демократик институтларнинг ѐйилиши, дейишади. Маданиятшунослар глобаллаштиришни АҚШнинг экспансиясини ҳам ўз ичига олган маданиятнинг ғарблашуви билан боғлайдилар. Глобаллашув жараѐнларини ахборот-технология ва экологик қарашлар нуқтаи назаридан тушунтиришлар ҳам мавжуд. Сиѐсий ва иқтисодий глобаллашув фарқланади. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling