Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

БМТ қуролли кучлари – Халқаро тинчлик ва хавфсизликни 
ҳимоя этиш ва қарор топтириш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши 
томонидан яратилган ҳарбий бирлашмалар. БМТ қуролли кучлари 
Хавфсизлик Кенгашининг хоҳишига кўра аъзо мамлакатларнинг 
ҳарбий хизматчилари ҳисобига шакллантирилади. Бу кучлардан 
1964 йилда Қибрисда, 1978 йилда Ливанда, 1992 йилда 
Югославияда фойдаланилган.
Божхона иттифоқи –қатнашчи мамлакатларнинг ягона бож 
қоидалари ва тарифлари жорий этишни кўзда тутиб тузадиган 
битими. 
Бозор фундаментализми – Маънавий жиҳатдан ҳеч қандай 
чекланмаган бизнес фаолияти. Советлардан кейинги мамлакатларда 
кенг тарқалди ва миллий хавфсизликка реал хавф туғдирмоқда. 
Болқон. Геосиѐсий код – Уч: ғарбий христиан (католик), 
православ ва ислом оламининг цивилизациялараро (конфессионал) 
чегараси, жаҳон цивилизациялари ҳудудларида энг катта геосиѐсий 
кесишув нуқталаридан бири. Югославия билан бирга бутун 
социалистик система тарқалганидан кейин собиқ Австрия-Венгрия 
ва Усмонийлар империялари ҳудудларида серб-хорват, босния, 
грек-албан, венгер-румин ва бошқа тарихий “чоклар сўкилди” ва 
янги давлатлар пайдо бўла бошлади. 
ХХ аср бошлари ва охирларида Болқон қарама-қаршилик 
марказига айланди. 1912-1913 йиллардаги Болқон уруши Биринчи 
Жаҳон уруши даракчиси бўлди. 1918 йилда Югославия Австрия-
Венгрия 
ва 
Усмонийлар 
империяларининг 
турли 
цивилизацияларига мансуб турли маданиятлар ва айрим 
ҳудудларнинг вориси бўлди. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин 
Болқон Совет Иттифоқининг геосиѐсий таъсир зонасига айланди. 
СССРнинг ҳалокатидан сўнг Югославиянинг парчаланиш жараѐни 


442 
тезлашди, Боснияда православ серблар ва мусулмонлар, Косовода 
серблар ва албанлар ўртасидаги тўқнашувлар яна авж олди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling