Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Римланд – Атлантика ва Евроосиѐ ўртасида оралиқ геосиѐсий  макон (соҳил зонаси) ҳақидаги назария.  Риббентроп-Молотов битими


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Римланд – Атлантика ва Евроосиѐ ўртасида оралиқ геосиѐсий 
макон (соҳил зонаси) ҳақидаги назария. 
Риббентроп-Молотов битими – Ҳужум қилмаслик ва 
Европада таъсир доираларини бўлиб олиш тўғрисида 1939 йил 23 
август ва 28 сентябрда имзоланган совет-герман шартномаси.
Битим уруш олдидан “мажбурий нафас ростлаш” дея талқин 
этилди. Ҳозирда 1939-1941 йиллардаги дипломатик ҳужжатлар 
эълон этилгани бу Совет Иттифоқи ва Германиянинг катта уруш 
йўли билан амалган ошириладиган ҳамкорликдаги геостратегияси 
ва манфаатлар чегарасини белиглаб олишидан иборат иш 
бўлганини тушуниш имконини беради. Жаҳон ҳукмронлигига 
интилаѐтган фашистлар Германиясининг геостратегиясига инглиз 
олими Макиндернинг Ҳартланд ѐеи Евроосиѐ ғояси асос қилиб 
олинган эди. Бу ғоя асосида немис олими Ҳаусҳофер томонидан 
АҚШ ва Буюк Британияга қарши туриш имконини берадиган 
Германия – Россия – Япония геосиѐсий ўқи назарияси ишлаб 
чиқилди. Музокаралар натижасида Учлар Иттифоқи (Германия, 
Италия, Япония) билан Совет Иттифоқи ўртасида шартнома 
лойиҳаси ишлаб ҳозирланди. Бу ҳужжатда Евроосиѐ ва Африкани 
таъсир доираларига бўлиб олиш кўзда тутилди. 1-рақамли махфий 
баѐнномада тўрт давлатнинг Жануб меридиани йўналишидаги 
геостратегияси келишиб олинди. Совет Иттифоқининг асосий 
ҳудудий манфаатлари Ҳинд океани йўналишида белгиланди. 2-
рақамли махфий баѐннома лойиҳасида Туркияни Қора денгиз 
бўғозлари борасида олган мажбуриятларидан озод этиш ва уни 
Германия, Совет Иттифоқи ва Италия билан ҳамкорликка жалб 
этиш назарда тутилди. Бу давлатлар бўғозлар масаласида 
биргаликда конвенция лойиҳасини тайѐрлашлари керак эди. 
Конвенцияда Совет Иттифоқига ўз ҳарбий-денгиз кучларини 
бўғозлардан ўтказишда чекланмаган ҳуқуқлар берилиши лозим эди. 


488 
СССРнинг Финляндия билан уруши совет армиясининг заифлигини 
ошкор этиб қўйди ва Германияни Евроосиѐ Ҳартландини якка ўзи 
бошқаришга илҳомлантирди. 1940 йил 18 декабрда Гитлер СССРга 
стретегик ҳужум режаси – “Барбаросса” режасини тасдиқлади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling