Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Ҳантингтон Сэмюэл (1927-2008) – Америкалик сиѐсатшунос, 
Ҳарвард университети профессори, Стратегик тадқиқотлар 
институти директори. 1993 йилда ҳаммаѐққа овоза бўлган 
“Тамаддунлар тўқнашуви” мақоласини, 1996 йилда “Тамаддунлар 
тўнашуви ва жаҳон тартиботини қайта қуриш” китобини нашр 
эттирган. Олимнинг фикрича, агар ХХ аср мафкуралар қарама-
қаршилиги асри бўлган эса, XXI аср цивилизациялар ва динлар 
тўқнашуви асри бўлади. У Ғарбни ўзининг универсаллиги 
борасидаги хомхаѐллардан воз кечишга чақирди. Ҳантингтон 
жаҳонга асосан ислом ва хитой цивилизациялари хавф туғдиряпти, 
деб даъво қилди. Шунинг учун Ғарб Россиянинг славян-православ 
дунѐсида гегемон бўлишини рағбатлантириши керак эмиш. У 
келгусидаги уруш цивилизациялар ўртасидаги бўлади, деган 
тахминни илгари сурди.
Ҳарбий-стратегик тенглик – СССР ва АҚШ ўртасида 
ракетага қарши мудофаа тўғрисидаги битим 1972 йилда 
имзолангандан кейин қарор топган халқаро хавфсизлик системаси.
Ҳартланд (инглизча ѐзилиши: Heartland) – и Х.Макиндер 
томонидан таклиф этилган “Ернинг маркази” геосиѐсий тушунчаси. 
Бу тушунчага кўра, “Ер маркази”га ким эга бўлса, ўша жаҳон 
ҳукмронлигига эришади.
 “Ҳартланд” назарияси – Инглиз олими Х.Макиндернинг 
таълимоти. Жаҳон тарихини қитъа ва океан давлатлари ўртасидаги 
қарама-қаршиликдан иборат деб баҳолаш бу назариянинг асосий 
ғоясидир. Макиндер давлатнинг жаҳондаги қулай позициясини 
фақат унинг қулай географик маконда жойлашганигина эмас, балки 
ўз геосиѐсий, ҳарбий-стратегик характеристикасига кўра сайѐрада 
марказий мавқе эгаллаши билан ҳам изоҳлаган. У ўз геосиѐсий 
маълумотларига асосланиб, ҳарбий-стратегик ва геосиѐсий маънода 
жаҳоннинг энг қулай маркази – Евроосиѐ қитъаси, унинг маркази 
эса – “жаҳоннинг юраги” деб ҳисоблаш мумкин бўлган 
“Ҳартланд”дир, дея даъво қилган. Макиндер Жаҳон оролининг 
чегараларида жойлашган “Ҳартланд”га Осиѐ, Африка ва Европани 
киритиб, сайѐра маконини концентрик доиралар кўринишида 
тузган. У система марказида “тарихнинг географик ўқи”ни ѐки 
“марказий ареал”ни жойлаштирган.


518 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling