Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Ғарблаштириш (вестернизация) – Ғарб қадриятларини бутун 
жаҳонга ѐйиш. Ғарблаштириш бошқа цивилизацияларнинг 
социомаданий ранг-баранглигини пасайтиради, макон (Ватан) 
туйғусини хиралаштиради. 
 “Ғарбнинг ўлими” – ғарб ва христиан цивилизациясининг 
маҳв бўлиши сценарийси. Бу концепция муҳожирларнинг, бошқа 
қадриятлар эгаси бўлган кишиларнинг АҚШ ва Ғарб 
мамлакатларига кўчишининг фалокатли натижаларини таҳлил 
қилади. БМТнинг тахминларига кўра, 2050 йилда асли европалик 
бўлган кишилар Ер курраси аҳолисининг атиги 10 фойизини 
ташкил этади. 
“Ҳаѐтий маконлар” назарияси – Анъанавий геосиѐсатнинг 
пойдевори бўлган концепция. Бу концепция давлат фақат ўз 
ҳудудини тўхтовсиз кенгайтириб бориши ҳисобигагина гуллаб-
яшнаши мумкин ва бу йўл жаҳон ҳукмронлигига олиб боради
деган қарашни асослаб берган. Назария Фридрих Ратцель 
томонидан ишлаб чиқилган ва унинг “Сиѐсий география” (1897) 
асарида ўртага ташланган. Олим давлат худди тирик организмга 
ўхшаб ѐ ўсиб ривожланиши, ѐки ҳалок бўлиши лозимлигини 
исботлашга уринган. Унинг фикрича, бошқа мамлакатлар ҳисобига 
чегараларини кенгайтириш ички энергетика кескинлигининг 
намоѐн бўлишидир. Кучли давлатлар ўсиб ривожланиши учун 
“Лебенраум”га ѐки “ҳаѐтий макон”га эга бўлишлари лозим.
“Ҳаѐтий манфаатлар зонаси” – Америка геосиѐсатининг энг 
муҳим тушунчаларидан бири. Ер куррасининг Америка капиталини 
қизиқтириб қолган исталган бир минтақаси шу статусни олиши 
мумкин.
Ҳайдеггер Мартин (1889-1976) – Буюк немис файласуфи. 1927 
йилда ўзининг машҳур “Борлиқ ва замон” китобини чоп эттирган. 
Бу китобида файласуф жаҳон жамиятни ва табиатни ўзгартиришни 
хоҳловчиларга тўлиб кетган бир даврда “Нима қилмоқ керак?” 
деган абадий саволга жавоб беришга ҳаракаат қилган. 


517 
Файласуфнинг фикрича, “фикрлашни қандай бошлаш керак?” деган 
саволга жавоб топмай туриб, бир нарса қилишнинг кераги йўқ. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling