“Ҳартланд – Римланд” назарияси – Америка назариѐтчиси
Н.Спайкменнинг таълимоти. Спайкмен ғарбдан шарққа узанган
Евроосиѐ қитъасининг “чекка ички яримой” доирасини “Римланд”
(инглизча: rim – ўлка, чамбарак; land – ер) деб атаган. Буюк
Британиядан то Япониягача – Охота денгизигача чўзилган,
шимолий ва жанубий қитъалар орасида жойлашган улкан ҳудудни
қамраган маконга у жаҳоннинг буюк денгиз йўлларини назорат
қилиш имконини берадиган геостратегик минтақа деб қараган.
Спайкменнинг фикрича, жаҳонга ҳукмрон бўлишда Макиндер
айтган “Ҳартланд” эмас, айни “Римланд” ҳал қилувчи роль
ўйнайди. Спайкмен Макиндернинг Ҳартланд назарияси ва
формуласини ўзиникига алмаштирди: “Ким Римландга ҳукмрон
бўлса, ўша Евроосиѐга ҳукмрон бўлади, ким Евроосиѐга ҳукмрон
бўлса, у жаҳон тақдирини ўз қўлида тутади”.
Ҳаусҳофер Карл (1869-1946) – Буюк немис геосиѐсатчиси,
генерал ва дипломат. Жануби-Шарқий Осиѐда турли дипломатик
топшириқларни бажарган, Японияда ҳарбий мушовир бўлиб хизмат
қилган. 1924 йилда “Тинч океан геосиѐсати”, 1927 йилда
“Чегараларнинг географик ва сиѐсий аҳамияти”, 1931 йилда
“Панғоялар геосиѐсати”, 1941 йилда “Континентал блок” асарлари
нашр этилган. Олим Германия – Россия – Япония блоки тарафдори
бўлган ва немис армияси Шарқда мағлуб бўлишини олдиндан
айтган. Бундай қарашлари ва ўғли қамалгани учун қатағонга
учраган ва Даҳау ҳарбий лагерига ташланган. Урушдан кейин 1945
йилда Нюрнберг суди томонидан суд қилинган. 1946 йилда генерал
ўзига суиқасд қилган.
“Ҳокимият ва бизнес – бирдир” – Жиноий-коррупция
демократияси
модели.
Мулкни
хусусийлаштирган
давлат
ҳокимияти
йирик
бизнесни
назорат
этади,
электоратга
(сайловчиларга) бойликни муайян миқдорда олиш имкони
берилади. Коммунистик “Халқ ва партия – бирдир” шиоридан
фарқли
ўлароқ,
бу
формула
советлардан
кейинги
трансформациянинг ўзагини ташкил этади. Шарқий Европа ва Ғарб
орасидаги янги “темир парда” бўлиб хизмат қилади. Ҳокимиятнинг
асосий мулкдорга айланиши мамлакатнинг цивилизация оламига
қўшилишини истисно қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |