Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги мондиализм
- “Янги социал-демократлар”
- “Янги социализм”
- “Янги ўнглар”
Янги либерал глобаллашув – Инсоният иқтисодий, сиѐсий ва
маданий ҳаѐтининг байналмилаллашуви. Бу жараѐнда цивилизациянинг кўпгина талаблари эътиборга олинмайди. Бу Ғарб фундаменталистларининг бозор ва жаҳон адолати ҳар нарсадан кучли экани тўғрисидаги таълимотидир. Миллий хавфсизликка таҳдид бўлган янги либерализмга ишонч хавфли хомхаѐл бўлиб чиқди. Янги либерал глобаллашув советлардан кейинги давлатларда миллий бойликни талон-торож этишга ва капитални чет элга олиб чиқиб кетишга кўмаклашди. Янги мондиализм – Бозор ва демократия асосида инсониятнинг сайѐравий миқѐсда мавжудлиги лойиҳаси. Ўз мазмунига кўра жаҳонни қайта қуришдан иборат бу геоиқтисодий лойиҳа атлантизм ва мондиализм ўртасида оралиқ вариантдир. “Янги социал-демократлар” – Фуқаролик жамиятининг давлат коллективизми ва янги либерал индивидуализм ўртасидан ўтадиган “учинчи йўли” тарафдорлари. Бу йўлда жамият ҳам, индивид ҳам эмас, балки кишилараро муносабатлар 512 (коммуникациялар) ҳал қилувчи ижтимоий элементга айланади. Хусусий мулк шаклларига муносабат ҳам ўзгаради. Жисмоний ва молиявий капитал билан бирга билим, ғоялар ва ижодий меҳнат билан ўлчанадиган интеллектуал бойликнинг роли кучаяди. “Янги социализм” – Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг “учинчи йўли”. ХХ асрда ғарб социал- демократияси социалистик ижтимоий тузумга ўтиш шиоридан воз кечди. Ижтимоий эҳтиѐжларга ва бошқа хайрия эҳтиѐжларига ажратиладиган маблағлар давлат бюджетига жуда оғирлик қилди. Аҳолининг кексайиши ва муҳожирлар оқими натижасида ижтимоий таъминот, нафақалар ва соғлиқни сақлашга ажратиладиган маблағлар бир неча баробар ошиб кетди. Шунинг учун ҳам меҳнатга янгича ѐндашув шакллана бошлади. “Ишламаган – тишламайди” шиори “Ишламаган – нафақа олмайди” деган шиорга алмаштирилди. “Янги ўнглар” – ХХ асрнинг 60–70-йилларида Европада мавжуд бўлган геосиѐсий оқим. Бу оқим ғоявий жиҳатдан урушдан олдинги немис континенталчи геосиѐсатчилари концепциялари билан боғланган. Улар келажакни “Катта маконлар”да ҳамда атлантизмга ҳам, мондиализмга ҳам қарши туришга қодир Европа “Федерал империяси”да кўрган эдилар. Франция президенти, “континенталчи” Шарль де Голль мамлакатни НАТОдан чиқарди, Германия ва СССР билан алоқаларни мустаҳкамлади. У келгусида “Атлантикадан Уралгача Европа” барпо этишни режалаштирган эди. Ҳаусҳофернинг шогирди ва давомчисиман, деган бельгиялик Жан Триар ўзини “миллатчи большевик” деб атар эди. У “Владивостокдан Дублинга қадар евросовет империяси” лойиҳасини ўртага ташлади. “Янги ўнглар” ва “миллатчи большевиклар” тарафдори бўлиб чиққан австриялик олим ва генерал Йордис фон Лохаузен Европа қитъаси талассократия таъсири ва назоратидан чиқиши лозим, деб ҳисоблар эди. У Германияни бирлаштириш, шу жумладан бир неча давлат орасида бўлиб олинган тарихий Пруссияни Германияга бирлаштириш учун курашган. Генералнинг фикрича, пойтахти Кенисберг (Берлин ўрнига) бўлган бирлашган Германия Россия билан инглиз-саксон талассократиясига қарши йўналтирилган иттифоқ тузиши муқаррар эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling