509
Экспансия – Куч марказларидан вилоятлар томонга ҳарбий-
сиѐсий,
иқтисодий, маданий,
диний
илгарилаш.
Европа
давлатларининг океан ортига империалистик тажовузи. Ҳозирги
вақтдаги экспансияларнинг бир тури “гуманитар интервенция”
(НАТОнинг Косоводаги операцияси) даб аталади.
Экстремизм – Сиѐсат ва мафкурада экстремистик (ўта кескин
чоралар кўриш) қарашлар ва ҳаракатлар тарафдори бўлиш.
Элита – Жамият имтиѐзли табақасининг ижтимоий гуруҳи. Бу
гуруҳ у ѐки бу заҳирани ўз қўлида жамлайди, бошқарув,
маданият
ва фанни ривожлантириш функцияларини амалга оширади.
Эркин иқтисодий зона – Божхона, савдо ва ишлаб чиқаришда
имтиѐзли режим бўлган ҳудуд. Халқаро иқтисодий муносабатларда
молия капиталининг роли ошиб бораѐтгани муносабати билан банк
зоналари ва оффшор марказлари ривожланди. Бу ерларда ишлаб
чиқариш эмас,
балки тижорий, молиявий, бошқарув, суғурта
фаолияти асосий ўринни эгаллайди. Фан-техника тараққиѐти
даврида эркин иқтисодий зоналарнинг
кейинги авлоди пайдо
бўлди. Булар илм-фан ва юксак технологияларни бирлаштирган
илмий-техник
зоналар
ѐки
техношаҳарлар
(технопарклар,
технология
қишлоқлари,
инновация
марказлари)дир.
Илк
техношаҳар Сан-Франциско яқинида (Силикон водийси)
барпо
этилди.
Эркин
иқтисодий
зоналарда,
одатда,
либерал
иқтисодиѐтнинг барча асосий функционал типлари мавжуд бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: