Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Цивилизация инқирози – Жамиятнинг (ҳокимият, ҳарбий 
доктрина, иқтисодиѐт, дин ва маънавиятнинг) системали равишда 
инқирозга 
учраши. 
Ҳозирги 
дунѐда 
шарқий 
христиан 
цивилизацияси учун характерли ҳол. 
Цивилизация (социомаданий, маданий-генетик) коди – У 
ѐки бу цивилизацияга (улкан этносга) мансубликнинг барқарор 
маданий-генетик белгилари. Маҳаллий трансформациянинг табиий-
географик, геосиѐсий, геоиқтисодий ва бошқа аломатларини 
интеграциялаштирган, цивилизацияларнинг ва бошқа минтақавий 
бирликларнинг кўпўлчамли катта маконининг бутунлиги ва ташқи 
таҳдидлардан мудофаасини таъминлаган тарихан вужудга келган 
алоқалар (коммуникациялар) системаси. 
 Цивилизациянинг коммуникация ўқи (умуртқаси) – Фақат 
капитал айланмаси эмас, балки ахборотнинг юксак даражадаги 
ҳаракатини таъминлайдиган коммуникация йўлаклари (масалан, 
Миср ва Хитой тамаддунлари учун катта дарѐлар, Ғарбий Европа 
учун Рейн дарѐси, шарқий славянлар учун “варяглардан 
юнонларга” бориладиган савдо йўли).
Цивилизациялар полицентризми (кўпмарказлилиги) – 
А.Тойнби ўзининг “Тарихни англаш” асарида 37 цивилизацияни 
тилга олган. Уларнинг 38таси гуллаб-яшнаѐтган, 5 таси 
ривожланаѐтган, 4таси турғунлик даврини бошдан кечираѐтган 
цивилизациялардир. Тойнбининг фикрича, цивилизацияларнинг 
хилма-хиллиги ўз-ўзига биқиниш, яккаланиш ҳолларидан кечиб 
ўтишга 
кўмаклашади. 
Шу 
билан 
айрим 
халқлар 
ва 
мамлакатларнинг жаҳонда гегемон бўлиш ҳаракатлари рўѐбга 
чиқмаслигига табиатнинг ўзи кафолат бергандай бўлади. 
Маълумки, мумтозлик ва ҳукмронлик даъвосини қилган жаҳон 
империяларининг кўпчилиги асосан ички шароитлар таъсирида 
парчаланиб кетган. 
 Цивилизация синиқлари – Цивилизациялар орасидаги 
конфликтлар, қарама-қаршилик чизиқлари. Чунончи, Ғарб ва 
ислом дунѐси. Торроқ маънода – динлар, мафкуралар, маданиятлар 
орасида конфликт чиқиши мумкин бўлган зоналар. Масалан, 


505 
Ҳиндистон ва Покистон, Исроил ва Фаластин, Югославия ва Ғарб 
ўртасидаги конфликтлар. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling