503
Хитойнинг геосиѐсий доктринаси – Мамлакатнинг бирча
қисмларини “бир мамлакат – икки система”
тамойили асосида
ягона давлат доирасида бирлаштириш. Гонконг ва Макао қитъадаги
Хитойга бирлаштирилганидан кейин ҳал этилмаган биргина асосий
муаммо – Тайван масаласи қолди холос. Борган сари қудрати ошиб
бораѐтган Хитой “танланганлар клуби” – “Буюк еттилик”ка
қўшилишдан бош тортди.
Хитойнинг буюк цивилизация геосиѐсати – Девор ва Йўл
геосиѐсатида моддийлашди. Буюк Ипак йўли ташқи дунѐга очиқлик
рамзи бўлса, Буюк Хитой девори хитой анъаналари ва тийнатини
ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишни билдиради. Очиқлик ва
ѐпиқликнинг уйғунлашувида Буюк Хитой тартиботи шаклланди.
Do'stlaringiz bilan baham: