500
таъсис этилган. Ташкилотнинг асосий мақсади – АҚШ
бошчилигида “янги дунѐ тартиботи”ни ўрнатиш ниятида жаҳон
иқтисодиѐтининг учта наҳанг олигархини (АҚШ,
Европа ва
Япония) бирлаштиришдан иборат. Комиссия З.Бжезинский
раҳбарлигида АҚШ бошчилигидаги ягона жаҳон тартиботига
ўтишнинг бир неча вариантларини ишлаб чиқди.
Конвергенция
ғояси ана шулардан биридир.
Фашизм (итальянча: facsismo – боғ, бирлашиш) – Тоталитар
типдаги ижтимоий-сиѐсий ҳаракат, мафкура ва давлат режими.
Оммавий сиѐсий партия ва “доҳий”нинг нуфузига суянадиган
шафқатсиз режим демократик қадриятлар ва институтларга қарши
қўйилади. Айрим миллий ѐки ижтимоий гуруҳларга
нисбатан
оммавий террор сиѐсати ўтказиш фашизмга хос характерли
хусусиятдир.
Формация назарияси – Ижтимоий тараққиѐт босқичларининг
қуйидан юқорига томон алмашиб бориши қонунийлоиги
тўғрисидаги таълимот.
Фундаментализм (лат: fundament – пойдевор) – Борлиқнинг
чинакам “асослари” ҳақидаги таълимот. Радикализм, диний,
миллий ѐки бошқа турдаги ўтакетган ақидапарастликка риоя
қилади.
Муайян таълимотлар, доктриналарнинг бошланғич
ғоялари, тамойиллари, қадриятлари софлигини сақлаш
талаби
билан ўртага чиққан ва буларни ўз дастуриламали қилиб олганини
даъво этадиган ижтимоий,
мафкуравий, диний ҳаракатлар. Диний,
сиѐсий ва бозор фундаментализми фарқ қилинади. Ғарб
христианлигида пайдо бўлган диний фундаментализм ҳозир,
айниқса, исломга хосдир. Сиѐсий ва бозор фундаментализми
Шарқий Европа учун типикдир.
Do'stlaringiz bilan baham: