Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet265/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Улкан давлатлар – Бошқа давлатлар устидан куч жиҳатидан 
устун бўлган жаҳон давлатлари. Қадимги дунѐда Рим ва Хитой 
империялари улкан давлат эди. Уларнинг қудрати ва таъсири 
асосан субминтақа даражасида бўлган. Жаҳон тартиботининг икки 
қутбли системаси учун улкан давлат функциялари характерлидир. 
АҚШ ва СССР – ХХ асрнинг улкан давлатлари бир-бирига қарама-
қарши икки гуруҳнинг фақат ҳарбийгина эмас, балки мафкуравий 
ва иқтисодий йўлбошчилари ҳам эдилар. Совет Иттифоқи 
қулаганидан кейин Россия буюк давлат бўлиб қолди. 
Умумевропа иқтисодий макони - Европа Иттифоқи ва 
Россиянинг геостратегик ҳамкорлигига асосланган янги иқтисодий 
тартибот концепцияси. Бу икки қутбли моделнинг мақсади 
иқтисодий 
муносабатларни 
аста-секин 
яқинлаштириш 
ва 
либераллаштиришдан иборат. 


499 
Умумий бозор – Бир неча давлатнинг ягона иқтисодий макони. 
Бу маконда бирлашма қатнашчиси бўлган мамлакатлар ўртасида 
эркин ва чекловсиз ҳаракат имконияти таъминланади. 
 Уруш – Сиѐсий мақсадларга эришишнинг энг номақбул ва 
қимматга тушадиган усули. 1480 йилдан 1941 йилгача 278та уруш 
бўлиб ўтган, уларнинг 78таси ѐки 28 фойизи фуқаролар уруши 
бўлган. 1800-1941 йилларда учта давлатлараро урушга битта 
фуқаролар уруши тўғри келган. 1945 йилдан 1985 йилгача жаҳонда 
160 уруш бўлган, уларнинг 151таси учинчи дунѐ мамлакатларида 
рўй берган. Бу даврда жаҳон атиги 26 кун урушсиз яшади холос.
Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 25-35 миллион кишини ташкил 
этди. 
ХХ аср охирига қадар бевосита тўқнашув шаклидаги 5 хил уруш 
содир бўлган. Уларда оддий совуқ қуроллардан атом бомбасига 
қадар бўлган қуроллар ишлатилди. ХХ аср охирларида олтинчи 
турдаги – бавосита тўқнашув шаклидаги уруш пайдо бўлди. Бундай 
урушларда душманнинг иқтисодий қудрати яксон этилади, асосан 
тинч аҳоли ҳалок бўлади, ҳужум қилаѐтган томон нисбатан кам 
талафот беради. Бавосита урушда юксак даражадаги аниқ қуроллар 
ишлатилади, элетрон кураш олиб борилади, об-ҳаво шароитига 
таъсир ўтказилади. Келгусида урушларнинг еттинчи тури – ахборот 
уруши олиб борилади. Бу урушларнинг система ташкил этувчи 
компоненти – ахборот, системани бузувчи компоненти эса – атроф 
муҳит бўлади. Урушларнинг 7-турида ахборотга эга бўлган томон 
ғалаба қозонади. Бироқ бу урушнинг носимметрик характери 
ахборот системасига эга бўлмаган томонга зарба беришни 
имконсиз қилиб қўяди. Бундан ташқари, ҳужум қилаѐтган 
томоннинг ўзи террорчилар ѐки хакерлар ҳужумига гирифтор 
бўлиши мумкин.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling