498
корпорацияси ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига кўра фақат 21
давлатдан орқада туради холос.
Трансформация (транзит) даври – Ҳозирги халқаро
муносабатларнинг
характеристикаси.
Икки
қутбли
дунѐ
тартиботидан зиддиятли глобаллашув жараѐнлари юз бераѐтган
янги системага ўтиш (ўзгариш).
Трансчегара
ҳамкорлиги
–
Чегарадош
минтақа
давлатларининг тинч-тотув иқтисодий интеграцияси шакли.
Европада кенг тарқалган.
“Трумэн доктринаси” – АҚШнинг “совуқ уруш”ни
бошлаш
йўналишида ташлаган биринчи қадами. АҚШ
президенти Гарри
Трумэн 1947 йил 12 мартда Конгрессда сўзга чиқиб, “коммунистик
хавф” мавжудлиги тўғрисида баѐнот берди ҳамда
Греция ва
Туркияни
молиявий
жиҳатдан
қўллаб-қувватлашни
анча
кучайтиришини эълон қилди.
“Тэтчеризм” ва “Рейганизм” – Инфраструктура (алоқа
йўллари, алоқа ва энергия системалари), таълим ва илм-фан, ташқи
савдо ва сиѐсатни истисно қилганда, барча соҳаларни
хусусийлаштириш ва бу борадаги давлат тартиботини бекор қилиш
жараѐни.
Украина. Геосиѐсий код – Жануби-Шарқий
Европадаги
давлат бўлиб, мустақиллик йилларида
ядро давлати статусини
йўқотган. Украина ўртача ривожланган мамлакатдан жаҳон сиѐсати
ва иқтисодиѐтининг маргиналига айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: