Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ядровий тенглик
- Ялта (Қрим) конференцияси (1945 йил 4-11 февраль)
- Ялта сулҳи
- “Янги йўл”
Этноцентризм (этномарказчилик) – Жаҳон тараққиѐтида у
ѐки бу цивилизация (масалан, хитой марказчилиги ва евромарказчилик) марказий ўрин эгаллашини асослайдиган концепция. Этноцентризм ва миллатчилик маданий, суперэтник алоқаларни сусайтиради ва ғайриғарб мамлакатларининг ғарблашувига шароит яратиб беради. Ядровий тенглик – АҚШ ва СССР ядро кучларининг тахминан тенглиги. Бу тенглик ҳолати 1970 йиллар бошида шаклланган эди. Ядро қуроли воситасида тийиш – Бу доктринага мувофиқ, эҳтимол тутилган босқинчини тийиш ва чўчитишда, жаҳон урушининг олдини олиш ва халқаро барқарорликни сақлашда ядро қуроли ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. Бу доктрина ядро қуроли пайдо бўлиши муносабати билан АҚШда ишлаб чиқилган ҳамда НАТО ва Варшава Шартномаси ҳарбий-сиѐсий блоклари орасидаги муносабатларни ўн йиллар олдин белгилаб берган эди. Ялта (Қрим) конференцияси (1945 йил 4-11 февраль) – Иккинчи Жаҳон уруши вақтида АҚШ, СССР ва Буюк Британия ҳукумат бошлиқларининг иккинчи учрашуви. Конференцияда иттифоқчиларнинг Германияга нисбатан умумий мақсадлари эълон этилди, Польша ва Югославия, СССРнинг Японияга қарши урушда иштироки масалалари ва Курил оролларини СССРга бериш шартлари муҳокама этилди. Ялта конференциясида янги дунѐ тартиботига асос солинди. Бу дунѐ тартиботи Совет Иттифоқи қулагунга қадар яшади. 511 Ялта сулҳи – Иттифоқчиларнинг Германия, Италия ва Япония устидан ғалабасидан кейин юзага келган жаҳон тартиботи (қаранг: Ялта конференцияси). Янги евроосиѐчилик (неоевразийство) – “Эски” евроосиѐчиларнинг рус географи ва тарихчиси Л.Гумилев асарларида ривожлантирилган ғоялари. У этногенезнинг пассионарлик назариясини яратган. Бу таълимот Совет Иттифоқи парчалангандан кейин Россия геосиѐсий тафаккурининг янги евроосиѐчилик йўналишини шакллантиришга катта таъсир кўрсатди. “Янги йўл” – АҚШда 1929-1933 йиллада бўлиб ўтган иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф қилиш мақсадида ҳаѐтга жорий этилган ислоҳотлар. Президент Ф.Рузвельт фаолияти билан боғлиқ “янги йўл” классик эркин бозор моделидан давлат- монополистик капитализмига ўтишдан иборат бўлган. “Янги йўл” оммавий ишсизликка барҳам топтирган ва иқтисодиѐтни жонлантириш имконини берган. Мухолифлар “янги йўл”ни “коммунизм рецептларига” суянгани учун танқид қилишган. Америка Президенти Ф.Рузвельт капитализмнинг асосларига зарар етказмасдан, уни ислоҳ этишга муваффақ бўлди. Кейинчалик Дэн Сяопин Хитойда шундай йўл билан, яъни “капитализм рецептлари” асосида коммунистик системани ислоҳ этди. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling