Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Сол Коэн “Регионализм” деб номланган назариясида жаҳонни 
геосиѐсий ва геостратегик типига кўра тўрт гуруҳ минтақага 
бўлади: У биринчи (асосий) гуруҳга иккита геостратегик доирани: 
АҚШ бошчилигидаги савдо ва эркин иқтисодий муносабатлардан 
манфаатдор 
бўлган 
денгиз 
давлатларини 
ҳамда 
СССР 
бошчилигидаги Евроосиѐ қитъаси давлатларини киритади. 
Ўз навбатида, муаллиф денгиз дунѐсини тегишли равишда 
тўртта айрим геосиѐсий минтақага бўлади: Англия, АҚШ ва Кариб 
ҳавзаси мамлакатлари; Европа ва Мағриб мамлакатлари; Жанубий 
Африка ва Жанубий Америка; Осиѐ ва Океания ороллари. 
1
Киссинджер Г. Нужна ли Америке внешняя политика. К дипломатии для XXI века.М., 2002. 


121 
Муаллиф Европа қитъасини ҳам иккита геосиѐсий минтақага: 
Ҳартланд – СССР ва Шарқий Европа; Шарқий Осиѐга бўлган. Ҳар 
бир минтақага кирган мамлакатларнинг ўзига хос геосиѐсий, 
ижтимоий-иқтисодий ва маданий тавсифини берган Коэн уларнинг 
бир катта раҳнамо давлат (минтақа раҳнамоси) атрофига 
гуруҳлашиши асосларини ойдинлаштиришга ҳаракат қилган. 
С.Коэн минтақа раҳнамоси номига даъвогар бешта геостратегик 
марказни ажратиб кўрсатган ва уларни биринчи даражали 
давлатлар деб атаган. Булар: АҚШ, Европа Иттифоқи, СССР 
(Россия), Хитой ва Япониядир. Коэн, унинг фикрига кўра, минтақа 
раҳнамоси бўлган иккинчи даражали бошқа геосиѐсий марказларни 
ҳам тилга олган.Булар Ҳиндистон, Бразилия ва Нигериядир. 
Муаллифнинг фикрича, улар ўз минтақаларида йўлбошчидир ва 
минтақаларининг 
кўпгина 
давлатларини 
ўз 
атрофида 
бирлаштирадилар. Улардан кейин қатордан ташқи сиѐсий таъсири 
доирасига боғлиқ равишда учинчи, тўртинчи ва бешинчи даражали 
давлатлар узвий равишда жой олади. 
АҚШнинг бошқа атлантчиларидан, хусусан Ҳ.Киссинжердан 
фарқли равишда С.Коэн ядро қуроли воситасида урушдан тийиш 
концепциясини қабул қилмади. У СССРнинг ҳарбий қудрати, ядро 
қуроли ташиган ракеталари, ядро қуроли билан қуролланган 
ҳарбий-денгиз кучлари, Кубада ҳарбий базаси мавжуд экан, ядро 
қуроли воситасида урушдан тийиш, Римланднинг тўла хавфсиз 
бўлиши асло мумкин эмас, деб ҳисоблади
1

Коэн 1994 йилда ѐзган “Янги дунѐ даврида геосиѐсат: эски 
геосиѐсатнинг истиқболлари” асарида сайѐрадаги янги геосиѐсий 
вазиятни, давлатларнинг атрофдаги оламга таъсири доиралари ва 
шу сингари геосиѐсий масалаларни кенг тадқиқ этиб, ўзининг 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling