Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
“полицентризм” ва “геостратегик кучларнинг мувозанати”
назариясини илгари сурди. Коэн бу асарида бир қутбли геосиѐсий муносабатлар давридан фарқли ўлароқ, ҳозирги дунѐ жўшқин ривожланаѐтган ва ўзгараѐтган минтақавий муносабатлар даврига қадам қўйди, деган хулосага келди (унинг концепциясининг номи ҳам – полицентиризм ѐки регионализм ана шундан олинган). У агар классик геосиѐсат уруш, ихтилоф ва ҳарбий зиддиятлар аслаҳаси бўлган эса, янги геосиѐсат халқаро тинчлик ва кооперациянинг асосий воситасига айланиши ҳамда жаҳонда тартиб ўрнатиш ва 1 Колосов В.А., Мироненко Н.С. Ўша асар, 104-109-бетлар. 122 тараққиѐтга хизмат қилиши лозим, деган нуқтаи назарга риоя қилди. Бунинг учун, муаллифнинг фикрича, ҳозирги геосиѐсат фақат жаҳондаги жисмоний, ҳарбий, сиѐсий қарама- қаршиликларнигина эмас, балки айни чоғда ижтимоий жараѐнлар ва манфаатларни ўрганишга эътибор қаратиши, инсониятга, маданий яшаш талабларига жавоб бериши лозим. Денгиз давлатларининг табиий устунлиги ва уларнинг геостратегик манфаатларини ҳимоя қилишга асосланган атлантизм назариясига ҳарбий соҳада фан-техника тараққиѐти, илмий-техник инқилоб билан боғлиқ янги ғоялар ҳам ѐт эмасди. Янги турдаги қуроллар – биринчи навбатда, атом бомбаси (биринчи марта Хиросима ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон этишда ишлатилган), стратегик бомбардимончи самолѐтлар, қитъалараро баллистик ва қанотли ракеталарнинг пайдо бўлишини атлантчилар Денгизнинг Қуруқликдан устунлиги аломати сифатида тақдим этган. Бироқ фан-техника тараққиѐти ва жаҳон маконининг геостратегик мезонлари ўзгариши янги геосиѐсий доктрина ва ѐндашувларни тақозо этаѐтганини тан олишга тўғри келди. Уларнинг фикрича, классик геосиѐсатнинг иккита муҳим элементи – Денгиз ва Қуруқликка ҳозирги вақтда яна иккита – ҳаво ва космик макон тушунчаларини ҳам илова этишга тўғри келди. Фақат ядро қуролигина эмас, балки плазма, лазер қуроллари ҳам ҳарбий аслаҳахонадан жой олгани, фазодан ва ер йўлдошларидан геостратегик мақсадларда фойдаланиш (бу янги элементлар геосиѐсий адабиѐтларда аэрократия ва эфиократия деган ном олди) классик геосиѐсий доктриналарни чиқитга чиқарди. Башарият тарихи “атлантизм” жўшқин ривожланаѐтган назария эканини кўрсатди. У “денгиз” қонун-қоидаларининг афзалликларидан унумли фойдаланиб, анча сезиларли натижаларни қўлга киритди. Айни чоғда, атлантчиларнинг геосиѐсати ҳужумкор бўлиб чиқди, ваҳоланки континенталь геосиѐсат пассив мудофаа характерига эга бўлганича қолаверди. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling