Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

А.П.Северски 
ҳозирги 
геосиѐсий 
ѐндашувлар билан боғлиқ энг асосли далилларни илгари сурди. 
1
Кейган Р. Сила слабости// Внешняя политика нового века. М., 2002, с.127-157. 


138 
Унинг геосиѐсий моделида саноат ва ҳарбий куч-қудратнинг 
тўпланиши жиҳатидан жаҳон икки улкан доирага – тегишли 
равишда АҚШ ва Совет Иттифоқига ажралган. Америка доираси 
Ғарбий ярим курранинг каттагина қисмини, совет доираси бўлса, 
“Жаҳон ороли”нинг каттагина қисмини эгаллаган. Муаллифнинг 
фикрича, уларнинг ҳар иккаласи Шимолий Америка ва Евроосиѐ 
устидан тахминан тенг кучга эгадир. 
Ҳарбий 
соҳадаги 
технологик 
тараққиѐт 
хавфсизлик 
масалаларига ҳарбий ѐндашувни татбиқ этиш, геосиѐсатчиларга 
бўлса, геосиѐсат асосларини янгидан кўриб чиқиш заруриятини 
тақозо этди. Бу фикрнинг муаллифи бўлган америкалик тадқиқотчи 
Д.Дедни сиѐсий жараѐнлар билан географик муҳит орасидаги 
муносабатларда техник омилларнинг роли масаласини жиддий 
тадқиқ қилди. У геосиѐсий воқелик география ва технологиялар 
учун фон ролини ўйнайди, деб ѐзди. Бу фон асосан шакл беради, 
йўналишни аниқлаштиради ва жанг вақтида тоғ силсилалари, 
кўприклар ва истеҳкомларнинг армияга кўрсатадиган таъсирини 
белгилаб беради. 
НАТОнинг ҳарбий стратегияси ва геосиѐсати учун техник 
томондан геосиѐсатнинг глобаллашуви хослигини қайд қилган 
Дедни ядро урушидан тийилиш геосиѐсатида ҳарбий технология 
географик омиллардан ўтиб кетди ва унинг ўрнини босмоқда, 
дейди. Бошқача қилиб айтганда, асосий геосиѐсий мавқелар, 
меъѐрлар, стратегик устунликни энди табиий-географик омиллар 
эмас, балки ҳарбий технология белгилаб беради. Таъбир жоиз 
бўлса, ядро асри технологияси табиий-географик омиллар устидан 
инқилобий ғалаба қозонди. Технологик омилларга қатъий устунлик 
берувчи бу ѐндашув аслида геосиѐсатнинг классик назарий 
асосларини, 
ижтимоий-сиѐсий 
тузилмалар 
ва 
географик 
ѐндашувларни инкор этиш йўли билан геосиѐсат ривожини янги 
шароитга мослаштириш мақсадини кўзлайди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling