Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Бихевиористик 
геосиѐсат: 
инглиз-америка 
геосиѐсий 
мактабининг бошқа бир гуруҳи бихевиористик концепциядан келиб 
чиққан ҳолда, халқаро муносабатларнинг либерал моделини таклиф 
этади. Муаллифлар З.Бжезинскийнинг “халқларнинг шахмат 
тахтаси устидаги ўрни ва фарқли жойлашиши” тезисига тегинмаган 
ҳолда, халқаро муносабатларни янги, неолиберал талқин этиш 
ғоясини илгари сурдилар. Унга кўра, халқаро сиѐсат субъектлари 
турли иқтисодий ва ҳарбий-сиѐсий гуруҳларга мансуб мамлакатлар 


139 
ва мамлакатлар гуруҳи ўртасидаги чегаралардан эмин-эркин ўтиш 
қобилиятига эга бўладилар. Либерал алоқаларда мафкуравий ва 
геосиѐсий 
омилларга 
эмас, 
техник 
омилларга, 
оммавий 
коммуникацияларга ва бирлаштирувчи воситаларга устунлик 
берилади.
“Либерал”, бихевиористик мактабнинг пайдо бўлиши ўтган 
асрда бўлиб ўтган сон-саноқсиз урушлар инсоният бошига солган 
фалокатлар, уруш вақтида содир этилган ғайриинсоний хатти-
ҳаракатлар статискасининг яратилиши ва эълон этилиши билан 
боғлиқ эди. Халқаро муносабатларнинг объектив қонунларини ва 
реалликларини ўрганиш ҳамда улар қандай бўлса, шундайлигича 
жамоатчиликка етказиш, жаҳонда икки қутбли блокларораси 
муносабатлардан келиб чиқадиган қарама-қарши ѐндашувлар, 
субъектив манфаатлар ва ҳаракатларнинг халқаро муносабатларда 
етакчи 
тенденцияга 
айланиши 
схемасини 
очиб 
бериш 
бихевиористик геосиѐсатнинг муҳим мақсади эди. 
Геосиѐсатга бихевиористик қараш тарафдори бўлган олимлар ва 
сиѐсатчиларнинг кўпчилиги Иккинчи жаҳон урушидан сўнг 
халқаро вазиятга хос бўлган икки қутблиликни Ғарб сиѐсий 
географиясида тиклашга қарши чиқмоқда. Баъзи геосиѐсатчилар 
ҳатто жаҳоннинг икки қутблилиги схемаларини янгидан яратишга 
киришдилар. Бироқ ядро-космос даврида жаҳон иқтисодиѐти ва 
сиѐсати тобора кўп қутбли ва янада ўзаро боғлиқ бўлиб бормоқда
1

Атлантизм, мондиализм, конвергенция, неомондиализм ва шу 
сингари инглиз-америка геосиѐсий концепцияларга хос умумий 
хусусият шундан иборатки, уларнинг ҳар бири турли йўллар ва 
воситалар билан алоҳида халқларни, турли тамаддун ва маданият 
соҳибларини қандайдир ягона марказга бирлаштиришга ва тегишли 
тарзда бу бирлашмада АҚШнинг гегемонлигини асослашга 
уринади. 
Қиѐфаси ўзгартирилган ҳозирги атлантистик геосиѐсатнинг 
янги назариялари ва ѐндашувлари орасида ўзига алоҳида эътибор 
жалб этадиган бошқа назариялар ҳам бор. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling