Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 “Тарихнинг 
ниҳояси” концепцияси: Шарқий Европа 
мамлакатлари блоки ва СССР қулагандан кейинги даврнинг асосий 
неомондиалчи назарияларидан бири Френсис Фукуяманинг 
“Тарихнинг ниҳояси” концепцияси бўлди. У 90-йилларнинг бошида 
у ана шундай номланган мақоласини чоп эттирди ва янги 
неомондиалчи ғояларини жамоатчилик эътиборига ҳавола қилди. 
Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрича, “Тарихнинг ниҳояси” 
мақоласида долзарб геосиѐсий масалалардан биронтаси ҳал қилиб 
берилмаган. Фукуяма бу мақоласида Т.Гоббс, О.Конт, Г.Спенсер ва 
бошқа мутафаккирнинг маълум ғояларини шунчаки такрорлаб, 
муайян геосиѐсий хулосалар чиқарган. У инсониятга маълум 
ижтимоий-иқтисодий формациялар орасида капитализм энг 
мукаммали ва оқилонаси, унинг энг яхши намунаси АҚШ 
эканлигини асослашга уринади. Муаллиф ХХ асрда 
капитализмнинг, унинг асосий қадриятлари – либерал демократия 
ва бозор иқтисодиѐтининг ўрнини боса олиши мумкин бўлган 
қандайдир тарихий тузум йўқ эканига, башариятнинг маданиятли 
келажаги айни шу қадриятларга боғлиқ эканига тўла-тўкис, қатъиян 
аминдир. 
Фукуяма кўп масалаларда М.Вебернинг ғояларини такрорлаб, 
барча замонларда тарих самарали бўлмаган омиллар ҳисобига 
ривожланди, самаралилик фақат капиталистик ривожланиш 
давридагина етакчи омилга айланди, деб қайд қилади. Фукуяманинг 
фикрича, СССР “иррационализм”нинг сўнгги устуни эди ва унинг 
қулаши билан “эски тарих ниҳоясига етди” ҳамда бутун жаҳонда 


129 
либерал демократия ва бозор иқтисодиѐти қадриятларининг 
ѐйилиши даври – янги тарих бошланди
1

Муаллифнинг айтишича, янги даврда инсоният ва ягона дунѐ 
уйғун механизмга бирлашади ва шунда Ер куррасининг барча 
минтақалари “атомдаги электронлар янглиғ янгидан барпо бўла 
бошлайди”, иқтисодий жиҳатдан энг қудратли ядро-марказларга 
йўналиб, ўз орбитасини ўзгартиради. Фукуяманинг тасаввурида 
АҚШ ижтимоий хулқ-атвор ва турмуш қадриятларининг энг 
мукаммал намунаси бўлгани учун, у мазкур сайѐравий орбитани 
айни АҚШ намунаси асосида қуришни тавсия қилади. Геосиѐсий 
адабиѐтларда бу ғоя “вестернизация” (“ғарблаштириш”) номини 
олди. 
Фукуяманинг “Тарихнинг ниҳояси” назариясини, инглиз-
америка геосиѐсий марказлари намояндаларини истисно қилганда, 
жаҳонда ҳеч ким реал дея қабул қилмади, уни хаѐлий ғоя сифатида 
илк кундан бошлабоқ танқид қила бошладилар. Аслида инглиз-
америка мактаби вакиллари ҳам Фукуяманинг вестернизацияга оид 
некбинлигини қабул қилишмади. Рус геосиѐсатчиси И.Василенко 
сўзлари билан айтганда: “Фукуяманинг назарияси тарихнинг 
ниҳояси бўлгани йўқ, Югославия, Ироқ, Афғонистонни 
бомбардимон этишни тўхтата олмади, жаҳонни қамраган маҳаллий 
конфликтларнинг олдини ололмади, жаҳонни АҚШ намунаси 
асосида қайта қура олмади”
2
.
Аксинча, кўпгина тадқиқотчилар жаҳонда миллатчилик, этник 
сепаратизм ва минтақавий конфликтлар кучайган бир шароитда 
АҚШ ўтказаѐтган номувофиқ сиѐсат бутун жаҳонда унинг обрўси 
тўкилишига, Америкага қарши кайфиятларнинг кучайишига олиб 
келмоқда, деб ҳисобламоқда. Бундай шароитда Фукуяманинг 
некбин назарияси шаклланган вазиятдан чиқишнинг реал 
йўлларини кўрсатиб бера олмаяпти, жаҳоннинг келажаги ҳақида 
жиддий прогнозларни таклиф қилолмаяпти. Шунинг учун ҳам 
тахминан ўша вақтлари пайдо бўлган “Янги дунѐ тартиботи” 
неомондиал концепцияси анча рақобатбардош бўлиб чиқди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling