Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


“Янги дунѐ тартиботи” концепцияси


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

“Янги дунѐ тартиботи” концепцияси: Бошқа мондиал 
ѐндашувлар сингари, мазкур назария ҳам янги тарихий шароитда 
АҚШнинг жаҳонда гегемон бўлиш (“Янги типдаги Америка 
гегемонияси”) имкониятларини ва йўлларини асослашга хизмат 
1
Фукуяма Ф. Конец историию// Геополитика. Антология. М., 2006, с.568-590. 
2
василенко И.А. Ўша асар, 120-бет. 


130 
қилади. Бу концепциянинг асосий муаллифларидан бири 
З.Бжезинскийдир. Муаллиф Ғарбнинг Евроосиѐ сиѐсатини ва 
бошқа жаҳон давлатларининг бу минтақадаги геосиѐсий 
манфаатларини комплекс тадқиқ қилди ва бўлғуси жаҳон тартиботи 
муносабати билан жиддий геостратегик тавсиялар берди. 
Бжезинский бу тавсияларида ва умуман таклиф этган геосиѐсий 
концепциясида ўзининг олдинги маданий-иқтисодий конвергенция 
ғояларидан бироз чекинди. 
Бжезинский 
АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларини 
Евроосиѐда жиддий ва узоқ муддатли геостратегияни амалга 
оширишга, бу ерда турли оператив дастурларни қўллашга чорлади. 
Бундан ташқари, у жиддий, ишончли далиллар ѐрдамида Қўшма 
Штатларнинг 
“Евроосиѐ 
шахмат 
тахтаси”да 
келгусидаги 
ҳаракатларини: ўзини қандай тутиши, геостратегик доналарни 
қандай 
бошқариши 
кераклигини, 
минтақада 
таъсир 
механизмларини жойлаштириш йўллари ва ҳоказоларни асослаб 
берган. 
Бжезинский Ғарб давлатларига асосий геосиѐсий марказлар ва 
халқларга таъсир ўтказиш, уларга раҳбарлик қилиш, АҚШга бўлса, 
жаҳонда узоқ муддатли, барқарор ва етакчи роль ўйнаш учун 
жиддий қадамлар ташлашни тавсия қилди. 
Бжезинский 1998 йилда нашр этилган ва жаҳонга машҳур 
бўлган “Буюк шахмат тахтаси. Американинг ҳукмронлиги ва 
геостратегик императивлари” китобида келажакдаги дунѐнинг 
асосий белгиларини ва унда Америка ҳукмронлигининг янги 
формуласини кўрсатадиган геостратегик доктринани илгари сурди. 
Муаллифнинг фикрича, XXI асрда жаҳонда асосий геосиѐсий 
масала яна Атлантика ва Континентал блоклар ўртасида Евроосиѐга 
ҳукмронлик учун курашдан иборат бўлади. 
У янги минг йилликда жаҳон гегемони ролига даъво этиши 
мумкин бўлган ягона буюк давлат фақат АҚШ дир, деб 
ҳисоблайди. У бунинг учта асосий сабабини кўрсатган: 
- биринчидан, АҚШ сўзнинг том маъносида, ҳақиқатан ҳам 
жаҳоннинг ягона буюк давлатидир; 
- иккинчидан, АҚШ жаҳон миқѐсида барча кўрсаткичларга 
кўра, Евроосиѐнинг аксарият етакчи давлатларидан кучлидир; 
- учинчидан, жаҳоннинг марказий майдони ҳисобланган 
Евроосиѐ евроосиѐлик бўлмаган буюк давлатларнинг (АҚШ ва 
Европа Иттифоқи назарда тутилмоқда) таъсири остидадир. 


131 
Бжезинский олдинги гуманистик ғояларидан чекинган ҳолда, 
АҚШ билан СССРнинг вориси бўлган Россия ўртасидаги 
муносабатлар масаласида анча кескинроқ мавқе тутди. Унинг 
фикрича, ҳозирги Россия энди АҚШ у ѐки бу масалани келишиб 
оладиган, боз устига таъсир доирасини бўлишадиган кучли ва 
нуфузли давлат бўлмай қолди. Шунинг учун ҳам АҚШ билан 
ҳозирги Россия ўртасида тенг ҳуқуқли стратегик шерикчилик 
тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. 
Бжезинский АҚШнинг Евроосиѐ устидан ҳукмронлигининг 
жиддий моделини ҳам таклиф қилди. У Евроосиѐни катта шахмат 
тахтасига ўхшатиб, унинг устидаги доналарни (давлатлар ва 
халқларни) бошқаришнинг ягона тизимини чизиб берди. 
Бжезинскийнинг Евроосиѐ геостратегиясига кўра, АҚШ бу 
ҳудуддаги бўлғуси қадамларини “беш” (қисқа муддатли истиқбол), 
“йигирма” (ўрта муддатли истиқбол) ва “йигирма йилдан кўп” (узоқ 
муддатли истиқбол) вақтни мўлжаллаб режалаштирмоғи даркор. Бу 
муддатларнинг ҳар бири доирасида ташланган қадамлар бир-бирига 
боғланиши ва ягона геостратегик системани ташкил этиши лозим. 
Ҳар бир босқичда АҚШ ташланган одимларининг ижобий ва 
салбий оқибатларини таҳлил этиши, бу одимларга эҳтимол 
тутилган жавоб реакцияларини олдиндан ўйлаб олиши ва тегишли 
қарши чораларни кўриши керак. 
Бжезинскийнинг геостратегиясига мувофиқ, Қўшма Штатлар бу 
қитъада қандайдир йирик давлатнинг кучайишига йўл қўймаслиги, 
нисбатан кучли, лекин алоҳида олганда ҳам, ҳаммаси бирга 
бўлганда ҳам албатта АҚШдан кучсиз бўлган бир неча марказ 
орасида маневр қилиб туриши лозим. Евроосиѐнинг Хитой, Россия, 
Япония, Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва бошқа давлатларининг 
кучайишига йўл қўймаган ҳамда янги (Украина типидаги) 
давлатларнинг роли ошишига кўмаклашиш йўли билан АҚШ 
геостратегик маневр учун кенг майдонга эга бўлиши мумкин. Бунда 
АҚШ ўз таъсирини кучайтириш мақсадида минтақада роли 
ошаѐтган давлатларга жиддий ѐрдам бериши даркор. 
Бжезинский советлардан кейинги маконда Украинага, Кавказда 
Озарбайжонга, Марказий Осиѐда Қозоғистон ва Ўзбекистонга 
алоҳида эътибор беришни тавсия қилади. Бу давлатларнинг ҳар 
бирини у Евроосиѐнинг алоҳида донаси деб ҳисоблайди ва АҚШ ва 
Россия ўртасидаги муносабатларда АҚШнинг улар билан 
ҳамкорлиги махсус аҳамият касб этишини таъкидлайди.


132 
Бжезинский Россияни Евроосиѐнинг буюк давлати ва ўйинчиси 
бўлиш статусидан маҳрум қилиш маъносида Украина катта 
аҳамиятга эга эканини (Украинанинг Россиядан ажралиши 
Россиянинг Қора денгизга чиқишини қийинлаштиради ва 52 
миллион кишиси бўлган Қора денгиз ҳавзасида унинг таъсирини 
камайтиради) 
қайд 
қилади. 
Ўзбекистон, 
Қозоғистон 
ва 
Озарбайжонга эса у Ғарб ва Шарқ орасидаги келажакдаги 
алоқаларнинг альтернатив йўли ва воситаси сифатида қаради. 
Жанубий Кавказда Озарбайжоннинг муҳим аҳамиятга эга 
эканини қайд қилган Бжезинский бу мамлакат Украина билан 
биргаликда АҚШнинг Россияга қарши курашида асосий дона 
бўлади, деб ѐзади. Агар Озарбайжон Россия назорати остида бўлса, 
у ҳолда Марказий Осиѐ давлатлари чинакамига мустақил бўла 
олмайди. Бошқача қилиб айтганда, Озарбайжоннинг Россия 
таъсири остига ўтиши Ғарб билан Шарқ ўртасида альтернатив 
нақлиѐт-коммуникация ва энергетика йўлагини барпо этиш 
масаласи ҳал қилинмайди, деган маънони англатади. 
Бжезинский ўз асарида Туркия ва Эронга, айниқса, уларнинг 
Каспий-Қора денгизи ҳавзасидаги фаолиятига алоҳида эътибор 
берган. У СССР қулаганидан сўнг бу икки давлат ўртасида мазкур 
ҳудудларда ҳукмронлик учун рақобат кучайди, лекин ҳар иккови 
ҳам жиддий, таъсирчан ғалаба қозона олмаѐтир, чунки улар бу 
минтақада бир-бирига тўсқинлик қилиб, бири иккинчисининг 
кучайишига йўл бермаѐтир, деб ҳисоблайди. Албатта, Бжезинский 
минтақада НАТОнинг ишончли таянчи ва Ғарб манфаатларининг 
ифодачиси бўлган Туркияни афзал билади. 
Бжезинский Марказий Осиѐ, Каспий ҳавзаси ва Кавказдаги 
геосиѐсий вазиятга таъсир кўрсатувчи бир нечта асосий геосиѐсий 
марказни ажратиб кўрсатди. Унинг фикрича, энди Россия 
минтақадаги воқеалар ривожини назорат қилиш учун зарур кучга 
эга эмас. Бошқа томондан, АҚШ ҳам узоқда жойлашгани сабабли 
минтақага жиддий таъсир ўтказа олмайди. Айни чоғда АҚШнинг 
куч-қудрати минтақа тақдирига томошабин бўлиб ўтиришга йўл 
қўймайди. 
Бжезинский таклифининг моҳияти АҚШ минтақада биронта 
давлат якка ҳолда ҳукмрон бўлолмайдиган шароитни вужудга 
келтиришидан иборат. Айни чоғда, бундай шарт-шароит жаҳон 
ҳамжамиятига, айниқса, АҚШ ва Европа Иттифоқига минтақада 
молия ва технологияларни эркин ҳаракатлантириш, бу ерга 


133 
сингдирадиган геосиѐсий плюрализм эса эркин нақлиѐт йўлаклари, 
энг аввало, нефть ва газ қувурлари, Марказий Осиѐ ва Каспийни 
жаҳон бозорлари билан боғлайдиган бошқа коммуникация 
воситаларига эга бўлиш имконини беради. Бу маънода, Бжезинский 
юқорида айтилган сабабларга кўра, Озарбайжон, Грузия, 
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Украинага алоҳида эътибор беради, 
бунда Россия, Хитой ва Эронни кўздан қочирмасликни таклиф 
этади. 
Бжезинский 
Туркиянинг 
минтақадаги 
алоҳида 
ролини 
таъкидлаб кўрсатган. У Туркия – Озарбайжон – Грузия учлиги 
Ғарбнинг дастаги билан минтақа геосиѐсий вазиятида асосий ва ҳал 
қилувчи омилга айланиши мумкин, деб ҳисоблайди. 
У Россия ва Эронни иккинчи геосиѐсий омил сифатида 
кўрсатган. Шунга асосланган ҳолда Бжезинский минтақада 
Туркиянинг кучайиши тегишинча биринчи геоиѐсий омилнинг 
кучайишига, аксинча, заифлашиши – иккинчи омилнинг кучайиши 
учун шароит яратади, дейди. 
Бжезинский ўрта муддатли истиқболда Евроосиѐда АҚШ 
ѐрдамида кучайтирилган ўрта даражадаги янги давлатлар воситаси 
билан минтақанинг “Трансевроосиѐ хавфсизлик тизими”ни 
яратишни таклиф қилди. Бжезинскийнинг фикрича, бу ташкилот 
келажакда НАТОнинг тарафдори бўлиши ва кўпдан-кўп 
америкапараст давлатларни ўз таркибида бирлаштириши мумкин. 
З.Бжезинский минтақада АҚШ вужудга келтирадиган янги 
таъсир маркази келажакда бошқарувнинг демократик тизими 
чегараларини кенгайтириш жиҳатидан ҳам, АҚШ раҳбарлигида 
ягона жаҳон марказини шакллантиришда ҳам жуда муҳим омилга 
айланиши мумкин, деб ҳисоблади. 
Бжезинский ўз асарида жаҳонда Америка ҳукмронлик 
стратегиясининг ошкора ва махфий мақсадларини ҳам таҳлил 
қилди. У АҚШ Евроосиѐ маконида геосиѐсий плюрализм 
сақланишининг тарафдоридир, дея очиқдан-очиқ ѐзди. Бу АҚШ 
биронта Евроосиѐ давлатига ѐки давлатларининг коалициясига 
минтақада унинг ҳукмрон ролига қарши чиқишга имкон бермайди, 
деган гапдир. Умуман, Америкага қарши коалицияларнинг барпо 
этилишини Бжезинский АҚШнинг глобал ҳукмронлигини ўрнатиш 
йўлидаги энг катта хавф-хатар деб билиши очиқ-ойдин кўриниб 
турибди. Хитой, Россия ва Эрон иштирокида Америкага қарши 
коалициянинг барпо этилишини у энг катта хатар деб ҳисоблайди, 


134 
чунки бу коалиция АҚШнинг Евроосиѐ сиѐсати олдида жиддий 
муаммолар туғдириши мумкин. Шунинг учун у АҚШ ҳукуматига 
бу давлатларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида музокара олиб 
боришни, “икки томонлама стратегик ҳамкорлик” тўғрисидаги 
ваъдалар билан уларнинг бирлашишига йўл қўймасликни тавсия 
қилди. 
Хитой ва Япониянинг яқинлашиш ва Америкага қарши 
коалиция 
тузиши 
имкониятини 
Бжезинский 
АҚШнинг 
Евроосиѐдаги гегемониясига хавф туғдириши мумкин бўлган 
иккинчи омил деб ҳисоблади. Бу омилнинг олдини олиш учун 
Япон-Америка муносабатларини мустаҳкамлаш керак. Шунда 
Япониянинг Хитой билан яқинлашуви йўлига тўсиқ қўйилган 
бўлади. Бжезинскийнинг фикрича, шундай қилиш керакки, Япония 
Хитойдан юз ўгирсин, бунинг эвазига эса АҚШ унга лозим бўлган 
ѐрдам кўрсатсин. Айни чоғда, у АҚШнинг Узоқ Шарқда доимий 
иштирокини таъминлашда таянч бўлиши учун Япония билан АҚШ 
ўртасидаги 
савдо 
алоқаларини 
мустаҳкамлашни 
муҳим 
геостратегик қадам деб ҳисоблайди.
Бжезинский асарида АҚШ гегемонияси учун яна бир хатар 
ҳақида сўз боради. Гап Франция-Россия ѐки Германия-Россия 
иттифоқи фонида Европада Емерикага қарши кучларнинг 
бирлашиш имкони устида бормоқда. Гарчи олимнинг ўзи бунга 
кўпам ишонмаса-да, тарихда бўлиб ўтган шундай ҳодисаларни 
мисол келтирган. У Россиянинг Европага йўналтирилган 
ҳаракатларини бетарафлаштиришни, Россия билан Европа орасида 
АҚШнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “девор”дан иборат 
доимий тўсиқ яратиш тактикасини мустаҳкамлашни таклиф этади. 
Бжезинский агар АҚШ Россия, Хитой, Япония, Ҳиндистон ва 
бошқа йирик давлатларнинг қитъада ҳар қандай уюшмасини йўққа 
чиқаришнинг барча иқтисодий, сиѐсий, халқаро механизмларини 
ишга солса, уларнинг ҳар бири билан алоҳида зарурий алоқа 
даражасини таъминласа, унинг бундай тактикаси ҳеч бўлмаганда 
яқин йилларда муваффақиятли бўлади, деб ҳисоблайди
1

Бжезинский томонидан Американинг гегемонияси (“Pax 
Americana”) тўғрисида яратилган, характерига кўра мондиалистик 
бўлган геосиѐсий доктрина НАТОга суянади. НАТОнинг 
кенгайтирилиши, Россия, Хитой, Япония ва бошқа давлатларнинг 
1
Бжезинский. Великая шахматная доска. Господство Америки и его геостратегические императивы.М., 
1998, с.234-235. 


135 
ҳар бири билан алоҳида-алоҳида “хусусий муносабатлар” ўрнатиши 
каби таклифлар келажакда бу блокнинг Евроосиѐ томонга 
кенгайишини, жаҳоннинг геосиѐсий жиҳатдан муҳим маконлари 
устидан таъсир ўрнатишни мақсад қилиб қўйган эди. 
Бжезинский 2004 йилда нашр эттирган “Танлов: дунѐ 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling