Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


V БОБ  РОССИЯ ГЕОСИЁСИЙ МАКТАБИ:ШАКЛЛАНИШИ


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

V БОБ 
РОССИЯ ГЕОСИЁСИЙ МАКТАБИ:ШАКЛЛАНИШИ, 
НАЗАРИЙ 
МАНБАЛАРИ, 
ХАРАКТЕРЛИ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
ВА АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ 
 
Россия геосиѐсат мактаби Ғарбий Европа мамлакатлари ва 
АҚШдаги мактаблар ва жараѐнлар каби, мамлакатнинг тараққиѐт 
тарихи, геосиѐсий тузилмасининг шаклланиши ва жаҳонда юз 
бераѐтган геосиѐсий жараѐнларга мос равишда пайдо бўлди. IX 
асрда Қадимги Киев рус давлатининг ташкил топиши, Х асрда 
христиан динининг қабул қилиниши, XIII – XV асрларда ташқи 
душманларга қарши кураш, XVI – XIX асрларда Византия 
империясининг қулаши, марказлашган Рус давлатининг ташкил 
топиши, давлатнинг янги мустамлакалар ҳисобига кенгайиши ва, 
ниҳоят, Россиянинг Евроосиѐдаги етакчи империяларидан бирига 
айланиши Россияда геосиѐсий тафаккурнинг шаклланишида муҳим 
роль ўйнади. 
Россия геосиѐсат мактаблари ва оқимлари ўзлари фаолият 
кўрсатган барча даврларда ўз мамлакатининг жаҳон геосиѐсий 
тузилмасидаги роли ва ўрни билан боғлиқ турли назариялар, 
концепция ва доктриналарни илгари сурди, бу давлатни жаҳоннинг 
асосий геосиѐсий ўйинчиларидан бирига айлантириш мақсадида 
жидду жаҳд кўрсатди. 
Россия геосиѐсат мактабининг намояндалари қадимги ва ўрта 
асрлар назарий манбаларидан унумли фойдаланиш билан бир 
қаторда, ўзларининг ўзига хос геосиѐсий концепцияларини ҳам 
яратдилар. Бу мамлакатда ҳам геосиѐсат география, гуманитар ва 
табиий фанлардан озиқланиб, бошқа кўпгина фанлар таркибида
ҳар хил жараѐнлар доирасида, турли-туман номлар остида 
ривожланди. 
Шуни қайд қилиш керакки, Россияда давлатчиликнинг ўзи 
Европага қиѐслаганда анча кечроқ бошлангани учун Россия 
геосиѐсат тарихшунослигининг бошланиши ҳам ўрта асрларга 
бориб тақалади. 
Ғарб тарихшунослигида рус классик геосиѐсати Шарқий Европа 
оқимига киритилган ва шу доирада тадқиқ этилган. Бугун Россия 


146 
геосиѐсат мактабининг XIX асрга қадар бўлган даврдаги, классик ва 
ҳозирги даврдаги атоқли вакилларининг концепциялари жаҳон 
геосиѐсат фанининг асосий манбаларидан бири сифатида 
ўрганилмоқда.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling