Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Россиянинг Ўрта асрлар ва Янги даврлардаги


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

5.1. Россиянинг Ўрта асрлар ва Янги даврлардаги 
 
 
геосиѐсий ғоялари ва жараѐнлари 
 
Россияга оид энг қадимий ѐзма манбалар тарихи тахминан XII 
асрдан бошланади.Бизгача етиб келган ва илмга маълум манбалар 
орасида XII асрга оид дея тахмин этиладиган “Ўтган йиллар ҳақида 
қисса” ҳамда “Игор полки жангномаси”ни алоҳида кўрсатишади. 
Геосиѐсий маънода ҳар иккала асар жиддий манба ҳисобланади. 
Улар русларнинг ўша даврдаги геосиѐсий тушунчалари ҳақида 
шоҳидлик беради. Бу асарларда атроф ҳудудлар ва қўшни 
халқларнинг ишғол этилиши, атрофдаги ерларнинг аҳолиси ва 
географияси ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган. Ҳар иккала 
манбанинг асосий ғояси ўзга ерларни босиб олиш ва у ерларда 
мустаҳкамланиб олиш, ўзлаштиришдан иборат. 
Бу бирламчи манбалардан кўриниб турибдики, Россия тарихи ва 
геосиѐсатининг барча даврларида ҳудуд омилииложи борича 
кўпроқ қўшни ерлар ва маконларни қўлга киритиш ҳар доим ҳал 
қилувчи омил деб ҳисобланган. Россия тарихининг кейинги 
даврларида 
ҳам 
унинг 
геосиѐсат 
билан 
шуғулланган 
мутафаккирлари мамлакатни ҳудудий кенгайтириш ѐки диний 
миссияни амалга ошириш миллий ғоя ва миллий вазифалар асосида 
туриши керак деб ҳисоблаганлар. Шундай қилиб, ҳудуд жиҳатидан 
Россиянинг жаҳонда энг катта давлат эканлиги ва ўрта асрлардан 
бошлаб православ насронийлигининг асосий марказига айлангани
бу мамлакат ва унинг геосиѐсатчиларининг миллий коди билан 
чамбарчас боғлиқдир. 
Россия геосиѐсий фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатадики, бу 
мамлакат ўз тарихининг бутун босқичларида жаҳоннинг бошқа 
мустамлакачи империялари (Голландия, Англия, Франция ва б.) дан 
тубдан фарқ қилган. Маълумки, Ғарбий Европанинг мустамлакачи 
давлатларини Шарқдаги денгиз ортидаги мустамлакаларидан катта 
денгизлар ва океанлар ажратиб турган; метрополия ва 
мустамлакаларнинг ижтимоий-иқтисодий тузилмалари, давлат 
тузилиши ва бошқарув системаси айри, бир-бирига боғлиқ 


147 
бўлмаган ҳолда, мустақил шаклда, табиий ўзанида ривожланарди. 
Россия империясининг мустамлакалари бўлса, ундан катта сув 
ҳавзалари билан ажралмаган, у билан ягона ҳудудий-географик 
маконда бирлашган эди. Шу фарқ боисидан руслар бошқа 
империялар каби босиб олган ҳудудларини мустамлака ва ярим 
мустамлака сифатида эксплуатация қилишдан кўра, бу ҳудудларни 
ўз таркибига қўшиб олиш, аҳолини жойлаштириш, бу ҳудудларда 
ўз маданияти, дини ва тилини ѐйиш йўли билан маҳаллий аҳолини 
аста-секин ассимиляция этишдан янада кўпроқ манфаатдор эдилар. 
Улар босиб олган ерларда маҳаллий ва келгинди аҳоли тиллари, 
маданиятлари, динлари, тарихий тақдирлари орасида доимий 
тўқнашув содир бўлиб турарди. Бу тўқнашувлар, одатда, ҳукмрон 
ва сони анча кўп русларнинг ғалабаси билан якунланарди. Албатта, 
тили, дини, тарихи ва маданияти аллақачон шаклланган халқларни 
фақат зўрлик, куч билан ўз миллий томирлари, маданияти ва 
тийнатидан воз кечишга мажбур этиш унчалик осон иш эмасди. 
Шунинг учун ҳам руслар ишғол этган ҳудудларида ўз диний ва 
миссионерлик фаолиятини доимий равишда кенгайтириб бордилар. 
Буюк рус файласуфи Н.А.Бердяевнинг сўзлари билан айтганда, 
тақдирни ҳал қилувчи барча масалаларда моддий куч билан эмас
балки маънавий куч билан зафарга эришиш ва бутун жаҳонга 
ҳоким бўлиш мумкин. Шунинг учун ҳам барча ишларда 
Парвардигорнинг ҳукмига таваккал этмоқ даркор
1


Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling