Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


П.В. Киреевлар, ака-ука К.С. ва И.С.Аксаковлар, Ю.Ф


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

П.В. Киреевлар, ака-ука К.С. ва И.С.Аксаковлар, Ю.Ф. 
Самарин славянчилик геосиѐсий оқимининг асосий намояндалари 
бўлиб майдонга чиқдилар. 
Славянчилик вакилларидан бири В.И.Ламанскийнинг “Осиѐ-
Европа материгининг уч дунѐси” асарида (1916) рус геосиѐсатида 
славянчилик кенг тадқиқ этилган. У сайѐрада бошқа мавжуд 
маданий ўчоқлар билан бирга умумславян маданияти ва шуури ҳам 
бор ва бу реаллик умумгерман шуурига қарши қўйилиши керак, деб 
ҳисоблади. У славянчиликни ягона “тамойил ва ғоя” сифатида 
Европага қабул қилдириб, Евроосиѐнинг асосий етакчи геосиѐсий 
ғояларидан бирига айлантирини таклиф этганди. Унинг фикрича
Россия империяси Марказий Европа ерларини ўз таркибида 
бирлаштириш ва альтернатив ғояни ўртага қўйиш билан Европада 
энг тараққий топган ва кенг ѐйилган роман-герман дунѐси устидан 
ғалаба қозониши мумкин. Ламанский Россия ва Европа 
цивилизация маконлари орасида Осиѐ маданиятини айрича деб 
биларди ва бу ерга “эски, кексаяѐтган дунѐ” деб қарарди
2
.
Славянчилар 
умуман, 
“умуминсоний 
цивилизация” 
тушунчасининг ўзи – мутлақо пуч ғоядан бошқа нарса эмас, деб 
ўйлардилар. Ҳар бир мамлакат ва халқ ўзига хос маданиятга эга ва 
атрофдаги яқин халқлар билан бирга “умумцивилизация”ни ташкил 
этади. Бу оқим тарафдорлари ғарбчиларга тескари ўлароқ, Пѐтр I 
Россиянинг миллий тийнатига зарба берди, тамоман бошқача 
тийнатга эга бўлган русларни мажбуран европалаштирди, Ғарб 
1
Исаев И.А., Золотухина Н.М. история политических и правовых учений России XIX -XX вв. м., 1995, с.258. 
2
Исаев И.А., Золотухина Н.М. Ўша асар, 259-260-бетлар. 


151 
қадриятлари билан маҳаллий урф-одатларни аралаштириб юборди 
ва ҳоказо деган даъволар билан чиқиб, Пѐтр Россияда амалга 
оширган ислоҳотларни кескин танқид қилдилар. Энг ашаддий 
славянпараст, рус миллатчи мафкурачиси А.Хомяков Россия 
миллатдан устун турадиган христиан, православ ғоясининг 
соҳибидир ва у ҳаммадан кўпроқ маънавий ва диний фаолият 
кўрсатиши лозим, деб ѐзган эди. Славянпарастлар ўз тараққиѐт 
йўлидан 
бориб, 
Европанинг 
христиан 
аҳолиси 
орасида 
православияни ѐйиши ва шу йўл билан уларни умумславян 
цивилизацияси атрофида бирлаштирмоғи лозим, деб даъво 
қилардилар. 
Ғарбчилар ва славянпарастлар орасида Россиянинг келажакдаги 
тараққиѐти билан боғлиқ баҳслар кейинги даврларда ҳам бошқа 
номлар остида бир неча бор бўлиб ўтган. Чунончи, XIX асрнинг 
охири – XX асрнинг бошларида бир томондан, народиниклар, 
марксчилар ва иккинчи томондан, сменавеховчилар (бу оқим 
тарафдорлари большевик инқилоб арафасида Россияни тарк 
этганлар ҳамда сўнгра Россиядаги фуқаролар уруши вақтида 
аксилинқилобчилар сафида бўлганлар) ўртасида кескин мунозара 
бўлиб ўтди. Кейинчалик сменавеховчилар Прага ва Парижда 
жойлашиб олиб, “Смена вех” номли журналга асос солдилар ва 
евроосиѐчилар номи остида ўз фаолиятини давом эттирдилар. 
Ҳақиқатда ҳозирги вақтда ҳам Россияда ғарбчилар ва 
аксилғарбчилар деб номланган геосиѐсий оқимлар иш олиб 
бормоқда. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling