Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

биринчидан, марказни Екатеринбургга кўчириш, иккинчидан, 
Осиѐдаги вилоятларда жадал маданий-иқтисодий ривожлантириш 
анклавларини барпо этиш билан амалга ошириш мумкин. Олим 
Урал, Енисей губерниясининг тоғлиқ қисми билан бирга Олтойда, 
Еттисув ораси билан бирга тоғли Туркистонда, Бойкўл атрофида 
ҳам ана шундай базаларни бунѐд этиш зарур, деб ҳисоблади. 
Россиянинг иқтисодий, ижтимоий, демографик қийинчиликларини 
ҳисобга олган ҳолда, олимлар XXI аср бошида ҳам Семенов Тянь-
Шанскийнинг 
таклифларини 
тадқиқотчилар 
жуда 
юксак 
баҳоламоқдалар.


164 
Россияда кенг ҳудуд соҳаларининг шакллари ҳақида ҳам жуда 
жиддий фикр юритган Семенов Тянь-Шанский “денгиздан-
денгизгача” ҳудуд системасининг камчиликларини, давлат маркази 
унинг географик марказига яқин жойлашиши кераклиги, 
Россиянинг Осиѐ ва Европа қисмларига бўлиниши хусусиятларини, 
янги ҳудудларни ўзлаштириш учун маданий-иқтисодий ва ҳарбий 
базаларнинг роли масалаларини ѐритиб берди.
Семенов 
Тянь-Шанский 
1916 
йилда 
чоп 
этилган 
“Инсониятнинг Евроосиѐда ерлашуви ва славянларнинг табиати 
ҳақида географик мулоҳазалар” асарида шуни қайд қилдики, Ер 
сатҳи шаклларининг географик ҳодисалари билан астрогеография 
ҳодисалари орасида ўхшашлик мавжуд. Шундан кейин у қизиқ 
фикрни ўртага ташлайди: “Инсониятнинг тадрижий яратилиши 
қабилаларнинг географик жиҳатдан кенг ҳудудларга ѐйилишини, 
хорижий истилолар бўлса уларнинг давлатларга ажралишини шарт 
қилиб қўйди”. 
Географик маконларни ўзлаштиришнинг иккита тури: ўрнашиш 
(ѐйилиш) ва истило ҳақида сўз юритар экан, олим истилога 
қараганда ўрнашишга ҳамиша ерли аҳоли камроқ қаршилик 
кўрсатган ва у самарали бўлган, деб ѐзади. Агар истило 
ҳаракатлари вақтида халқнинг ички кучлари кўпам заифлашмаган, 
келажакда қарши туриш имкони сақланган бўлса, у ҳолда ерлашиш 
ва ҳудудда тадрижий ѐйилиш таъмин қилинади, узоқ умрли ва 
бақувват давлат яратилади, куч-қувват заифлашмайди, давлат янада 
кучаяди ва ҳудудда яшаган ерликларнинг маданиятида теран из 
қолдиришга муваффақ бўлинади. Агар ички кучлар ҳаддан зиѐд 
заифлашса, давлат тез орада қулайди. 
Семенов Тянь-Шанскийнинг фикрича, халқларнинг тинч йўл 
билан ерлашиши (ѐйилиши) ҳудудда эмас, балки инсон ҳаѐтида, 
айниқса, унинг тили, турмуш тарзи ва машғулотларида чуқур из 
қолдиради. Географик муҳит халқларни табиат қийинчиликларига 
чидамлироқ ва чидамсизроқ этиб тақсимлаган ва бир-биридан 
фарқли қилган. Ерлашиш ўтроқ турмуш тарзига ўтиш 
тенденциясини кучайтириб, бу билан кўчманчи халқлар турмушини 
тубдан 
ўзгартириб 
юборган 
ва 
уларни 
аста-секин 
ассимиляциялашувга маҳкум этган. 
Семенов Тянь-Шанский олдинги асарларида айтган фикрларини 
1928 йилда нашр этилган “Район ва мамлакат” асарида янада 
ривожлантирди. Тадқиқиотчиларнинг фикрича, Семенов Тянь-


165 
Шанский Россиянинг ўша даврдаги географик ва геосиѐсий макон 
характеристикасининг яхлит глобал концепциясини яратди. Аммо 
у тадқиқотини географик фан тизимидаги бўшлиқни тўлдирувчи 
антропогеография сифатида тақдим этиб, унга жамиятнинг ҳудудий 
ва маънавий оламининг географияси деб қараган
1

Семенов Тянь-Шанский давлатнинг шаклланиши жараѐнида 
инсоннинг иқтисодий фаолияти ғоят муҳимлигига асосланадиган 
антропологик қарашни анъанавий географик детерминизм 
назариясига татбиқ этди. Унинг фикрича, ўз геосиѐсий аҳамиятига 
кўра қудратли ҳудуд-минтақалар табиий, географик, маданий 
омиллар ҳаракатигагина эмас, балки айни чоғда бу ҳудудда 
яшайдиган кишиларнинг иқтисодий фаолияти натижаларига ҳам 
боғлиқдир. У Россия тарихий, статистик, демографик материаллари 
асосида ҳудудий-сиѐсий қудратнинг кафолати, негизи бўлган
мустамлака базалари (стратегик ҳарбий базалар) ҳақидаги фаразни 
ишлаб чиқди. У шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ерлашиш ва 
истило учун сиѐсий-географик жиҳатдан энг фойдали ерларни 
танлашни таклиф қилган.
Агар геостратегик ғоялар Милютин асарларида ҳарбий 
география ва ҳарбий статистика нуқтаи назаридан ѐритилган, 
Семенов Тянь-Шанский асарларида кўпроқ мамлакатнинг ҳудуд ва 
географик тараққиѐти масалалари тадқиқ этилган бўлса, ХХ аср 
бошларидан Россияда бутунлай ҳарбий-стратегик ва геосиѐсий 
назорат концепциясига асосланган асарлар пайдо бўла бошлади. 
Улар орасида Алексей Ефимович Вандамнинг (1867-1933) 1912 
йилда нашр этилган “Бизнинг вазиятимиз” асарини алоҳида қайд 
этиш жоиздир
2

Россиянинг Евроосиѐдаги макон характеристикасини ҳаммадан 
олдин таърифлаб берган Вандам ғоят улкан ҳудудига қарамай, рус 
халқи бошқа халқларга қараганда оғир иқлим шароитида, ҳаѐт учун 
ноқулай жойда яшайди, деб ѐзган эди. Кейинчалик бу фикрини 
янада ривожлантирган олим қайд қиладики, жаҳон савдо 
йўлларининг узоқлиги, даҳшатли қаҳратон қиш ва совуқ иқлим, 
ботқоқ йўллар Россияни камбағалликка маҳкум этади ва ўз 
корчалонлик куч-ғайратини тўла ишга солишга имкон бермайди. Бу 
ҳолатлардан Ғарбнинг мулойим иқлимли халқлари мутлақо 
бехабардир. Россиянинг иссиқ денгизларга чиқиш йўллари 
1
Семенов Тян-Шанский В.П. Район и страна. М., 1928, с.160-161. 
2
Вандам А.Е. наше положение. // Геополитика и геостратегия. М., 2002, с.102. 


166 
бўлмагани учун, у ўз маҳсулотларини чет элларга чиқариб сота 
олмайди. Бу эса, ўз навбатида, унинг саноати ва ташқи савдосини 
баттар оғирлаштиради. Шунинг учун ҳам рус халқи доимо 
ғайриихтиѐрий равишда “қуѐш ва иссиқ сувга” интилган. Бу рус 
давлатининг ҳаѐтий макон учун курашини белгилаб берган. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling