Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Г.В.Вернадский (1887-1973), таниқли файласуф, ҳуқуқшунос, 
универсал олим, катта интеллектуал И.А.Ильин, шунингдек 1917 
йилги Октябрь тўнтаришидан кейинги бошқа рус олимларини ҳам 
евроосиѐчилар қаторига қўшдилар.
Евроосиѐчилик назариясининг асосчиларидан ва энг йирик 
тадқиқотчиларидан бири – рус классик геосиѐсатининг ѐрқин 
намояндаси, файласуф, географ, иқтисодчи ва жамоат арбоби, катта 
ақл-идрок соҳиби Петр Николаевич Савицкий (1895-1968) эди
1

Савицкий билан княз Н.С.Трубецкой 1921 йилда Софияда 
евроосиѐчилик ҳаракатини ташкил қилишди. Савицкий унинг 
асосий назариѐтчиси ва мафкурачиси эди. 
Ўша йилдан бошлаб улар иккита: “Шарққа чиқиш.Сезиш ва 
амалга ошириш” ва “Йўлда. Евроосиѐчиларнинг фикрлари” 
тўпламни чоп эттира бошлайдилар. Бу тўпламларда босилган 
мақолаларда янги геосиѐсий ҳаракатнинг асосий назарий қоидалари 
баѐн этилди, кўпгина геосиѐсий масалаларни назарий асослаш ва 
ҳал қилиш борасида ноанъанавий ѐндашув таклиф қилинди. Бу 
мақолаларда “Евроосиѐ” атамасининг геосиѐсий макон сифатида
1
“Қадимги Рус тупроқлари” ва “Буюк славян чўлларининг” бирлаштирилиши, православия ва Византия 
маданий меросини муҳофаза этиш ва шу негизда миллий-диний ғояларнинг майдонга келиши ва ѐйилиши 
великорус миллий тушунчасининг асосини ташкил этади.
1
П.И.Савицкий Петроград политехника институтининг иқтисод факультетини тамомлаган, ғоявий жиҳатдан 
кадетларга, сўнгра Қримда Врангель армиясида хизмат қилган легал марксчи П.В.Струвега яқинлашган. 
1917 йилгача у Россиянинг Норвегиядаги элчихонаси ходими бўлган. Врангелчиларнинг мағлубиятидан 
сўнг Савицкий Болгарияга қочган ва у ерда “Рус фикри” журналида ишлаган. Шундан кейин у 
Чехословакияга кўчиб ўтиб, у ерда 1920 йилларнинг охирига қадар яшаган, Прагадаги Рус ҳуқуқ 
факультетининг иқтисод ва статистика кафедрасида доцент вазифасида ишлаган. Прага 1945 йилда совет 
қўшинлари томонидан олингач, советларга қарши бошқа евроосиѐчилар билан биргаликда қамоққа олинган 
ва 10 йил муддатга маҳкум этилган. 1956 йилда Савицкий оқланган, Прагага қайтган ва у ерда 1968 йилда 
вафот этган. У умрининг охирига қадар истеъдодли шогирди ва издоши Лев Николаевия Гумилев билан 
ѐзишиб турган. 


168 
изоҳланиши, рус жамиятининг пайдо бўлиши ва ўзгартирилишида 
бу маконнинг роли, Россия ва аҳолисининг ўзига хослиги 
тўғрисидаги фикрлар фақат олимларнинггина эмас, балки Ғарбдаги 
кенг ўқувчилар оммасининг диққатига сазовор бўлди. 
СССР ташкил этилган, жаҳонда синфий кураш ва геосиѐсий 
зиддият кучайган бир даврда евроосиѐчилик ҳаракати маркази Ғарб 
расмий доираларининг қўллаб-қуватлаши билан аста-секин 
Парижга кўчиб ўтади. Кўп ўтмай у ерда “Евроосиѐ” газетаси ва 
хроникаси чоп этила бошлайди. 
Кейинги 
йилларда евроосиѐчиларниг Париж марказига 
раҳбарлик рус геосиѐсатчиси Л.П.Карсавиннинг қўлига ўтади. 
Унинг совет ҳукумати билан яқинлашиш ва ҳамкорлик йўли 1930 
йилда евроосиѐчиларнинг инқирозга учрашига сабаб бўлди. 
Карсавин 
ва 
унинг 
тарафдорларининг 
бундай 
йўлини 
евроосиѐчиликнинг етакчи назариѐтчилари маъқулламадилар ва 
1930 йилларда бу геосиѐсий ҳаракат йўқ бўлди. 
Евросиѐчиларнинг кўпчилиги, шу жумладан Савицкийнинг 
дунѐқараши славянпарастларнинг асарлари таъсирида шаклланди. 
Уларнинг 
қарашлари 
шаклланишига 
Н.Я.Данилевский 
ва 
К.Н.Леонтьевнинг (1831-1879) асарлари, айниқса, катта таъсир 
кўрсатди. Евроосиѐчилар Леонтьевнинг “славянчилик бор, славизм 
йўқдир” деган машҳур тезисини қувватладилар. У славян 
халқларининг этник ва тил жиҳатдан яқинлиги уларнинг маданий 
ва характер бирлиги ҳақида сўзлаш учун етарли асос бўлолмайди, 
деган эди. 
Славянпарастлар каби, евроосиѐчиларнинг асосий ғояси рус 
тарихи, анъаналари ва маданиятининг ўзига хослигини тасдиқлаш 
ва муҳофазасини таъминлаш заруриятидан иборат эди. Бу ҳаракат 
тарафдорларини алоҳида дунѐ-цивилизация соҳиби бўлган Россия 
ғояси бирлаштирар эди. Уларнинг нуқтаи назарига кўра, айни мана 
шу Евроосиѐ минтақаси ҳозирги жаҳон тараққиѐтининг ҳал 
қилувчи омилидир. 
Евроосиѐчилар славянпарастларнинг ғояларини шунчаки қабул 
қилиб қўя қолишмаган. Улар славянпарастлар “великоросслар”нинг 
маданий бирлигини энг аввало халқнинг диний ва этник 
хусусиятлари (гап православия дини ва славянларга мансублик 
устида бормоқда) билан боғлаганларида ҳақ эдилар, деб 
ҳисоблашган. Бироқ, уларнинг фикрича, IX – XX асрлар славян 
маданиятини рус маданияти билан айни деб бўлмайди ва барча 


169 
славянларни “великоросс” дейиш тўғри эмас. Савицкий алоҳида 
таъкидлаган эдики, славян дунѐси, славян маданиятини рус 
маданияти, деб гапириш учун асос йўқ. Рус маданияти ўзига хос: 
унда Европа ва Осиѐ элементлари бирлашиб кетган. Унинг кучли 
томони ҳам шунда. Византияни мисол келтирар экан, Савицкий 
ѐзган эдики, Византия Шарқ ва Ғарб маданий элементларини 
бирлаштирган бўлса-да,унинг маданияти бутунлай Евроосиѐ 
маданияти бўлган
1
.
Бундан ташқари, евроосиѐчилар, славянпарастлардан фарқли 
ўлароқ, диний-маданий яқинликнинг этник бирликдан устун 
эканлигини тасдиқлаганлар, шунингдек тарихий бирликнинг этник 
бирликдан устуворлигини тан олганлар. Рус маданиятининг 
шарқий илдизлари масаласига биринчи бўлиб мурожаат қилган
Леонтьевнинг юқорида айтилган тезисини улар шу тарзда 
тушунганлар. 
Геосиѐсат фанида “евроосиѐчилар” Россия ва жаҳон тарихи ва 
ривожига, бу ҳудудларда яшовчи халқларнинг характерига жуда 
ўзига хос ѐндашганлар. Уларнинг концепциясига мувофиқ, Россия 
Ғарб ва Шарқ, Европа ва Осиѐ ўртасидаги “Ҳартланд”да марказий 
ўрин эгаллайдиган алоҳида этнографик ва маданий дунѐдир.
Кўриняптики, 
евроосиѐчиларнинг 
Россиянинг 
жаҳон 
геосиѐсатидаги ўрни ва роли билан боғлиқ концепцияси кўп 
жиҳатдан славянпарастларнинг ва Ф.М.Достоевскийнинг рус 
миллий ғоялари таъсири остида шаклланган. 
Евроосиѐчилар бу ғояларни ривожлантириб, “такрорланмас 
тараққиѐт ери” (“такрорланмас географик муҳит”) деб аталган янги 
геосиѐсий атамани жорий этдилар. Бу атамага континенталь 
“Ҳартланд”ни қўшдилар ва бу ҳудудларда алоҳида индивидлар ва 
йирик жамоаларнинг майдонга келиши ва тараққиѐтининг 
характерли хусусиятларини ўз назарий ѐндашувлари асосида 
изоҳлаб бердилар. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling