Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Михаил Васильевич Ломоносов (1711-1765) рус классик 
геосиѐсатининг географик макон концепцияси ва Россиянинг макон 
характеристикасига салмоқли ҳисса қўшган муҳим шахслардан 
бири эди. Унинг машҳур “Шимол денгизлари бўйлаб турли 
саѐҳатлар ҳамда Сибир океанидан Шарқий Ҳиндистонга ўтиш 
йўлининг қисқача баѐни” (1763) ва “Шимолий Сибир океанидан 
шарққа кечув йўлларини ахтарган денгиз қўмондонлиги 
зобитларига намунавий қўлланма” (1765) рисолалари чинакам 
геосиѐсий ва геостратегик йўл хариталари бўлган. 
5.4. Рус геосиѐсатининг континенталь асоси: 
 
“евроосиѐчилик” ва унинг асосий ғоялари 
“Евроосиѐчилик” рус геосиѐсий мактабининг энг кучли ва кенг 
тарқалган йўналиши эди. Бу йўналиш вакиллари Россия давлати ва 
жамиятининг, умуман Евроосиѐ геосиѐсий маконининг мавжудлиги 
ва келажакдаги ривожи билан боғлиқ илк реалистик геосиѐсий 
концепцияларни ишлаб чиқдилар. 
Евроосиѐчилар, шунингдек, рус классик геосиѐсатига биринчи 
бўлиб континентал Хартланд ғоясини киритдилар. Бундан ташқари, 
айни евроосиѐчилар Россияда биринчи бўлиб “геосиѐсат” 
атамасини қўлландилар, кўпдан-кўп геосиѐсий категориялар ва 
терминларни илмий истилоҳга олиб кирдилар, уларга тегишли 
изоҳлар бердилар, ўзларининг оригинал жаҳон геосиѐсий моделини 
ишлаб чиқдилар, миллий геосиѐсий вазифалар ва устувор 
вазифалар тўғрисида реалистик доктриналарни таклиф қилдилар. 
Баъзи тадқиқотчилар Россиядаги евроосиѐчилик ғоясининг 
тарихи XV аср охирига тақалади, деб ҳисоблайдилар. 1453 йилда 
Константинополни 
турклар 
олганидан 
кейин 
жаҳон 
православиясининг маркази аста-секин Москвага ўтди. XV асрнинг 
охири – XVI асрлар янги великорус миллий онгининг шаклланиши 


167 
даври бўлди
1
. Айни шу даврда Елизаров монастирининг роҳиби 
Филофей, юқорида айтиб ўтилганидек, ўзининг машҳур мактубини 
ѐзди. Бу мактубда у Русни “Учинчи Рим” деб атаган эди. Унинг бу 
фикри 
кейинчалик 
славянпараст 
ака-ука 
Аксаковлар, 
И.Киреевский, А.Хомяков ва бошқанинг асарларида янада 
ривожлантирилди. Кейинги даврларда бу ғоя евроосиѐчилар 
томонидан фаол ривожлантирилди. 
ХХ аср бошида Россияда евроосиѐчилик ҳаракатининг пайдо 
бўлиши тилшунос ва филолог, княз Н.С.Трубецкой (1890-1938), 
православ илоҳиѐтчиси ва тарихчиси Г.В.Флоровский (1893-1979), 
таниқли санъатшунос олим П.П.Сувчинский (1892-1985) номлари 
билан 
боғлиқдир. 
Кейинги 
йилларда 
йирик 
тарихчи 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling