Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Москва – Учинчи Римдир”
Панправослав
ғоявий оқими: Киев Руси томонидан христианликнинг қабул қилиниши барча шарқий славянларнннг тақдирини, шу жумладан русларнинг геосиѐсий ва маданий ривожи йўналишини белгилаб берди. 1453 йилда усмоний туркларнинг Константинополни фатҳ этиши ва Византия империясининг қулаши руслар олдида ўз миссионерлик режаларини амалга оширишлари учун қулай имкониятлар очиб берди. Византия империясининг қулаши Россиянинг келажакдаги геосиѐсий ва маданий фаолият мақсадларига баъзи ўзгартишлар киритди. Москва князларининг кейинги бутун фаолияти энди марказлашган рус давлатини барпо этиш йўналишидагина эмас, православ Византиянинг вориси сифатида, христианликни ривожлантириш йўналишида ҳам олиб борилди. XVI аср бошида Россияда “Москва – Учинчи Римдир” деган геосиѐсий ғоя ўртага ташланди. Византияга тобеликдан озод бўлган 1 Бердяев Н.А. Судьба России. М., 1990, с.193-196. 148 Рус православ черкови ўзини “православ маданиятига мансуб барча халқлар манфаатларининг ҳимоячиси” сифатида кўрсата бошлади. Бироз кейинроқ Москва князи Иван III нинг Византиянинг охирги императорининг жиянига уйланиши “христиан дунѐсида русларга ишонч”ни янада оширди. Шуниси ҳам борки, Рим папаси бу никоҳ орқали Москвани аввалги вақтларда бўлгани каби, ўз диний таъсири остига қайтаришни кўзлаган эди 1 . Бироқ Москва князлари бу қариндошликдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, ўзларини Византия муқаддас даргоҳларининг давомчиси ва Византия императорининг вориси деб эълон қилдилар. Шундай қилиб, ҳатто расмий князлик маросимлари ҳам Византия тожини кийиш, ҳокимиятнинг бошқа рамзларини тутиш билан ўтказила бошланди. Буларнинг ҳаммаси рус подшоларига янги муқаддас статус бериб, авваллари Византия императорлари бажарган вазифаларни бажариш “ҳуқуқи” муайян маънода уларга берилганини англатар эди. Айни шу вақтдан бошлаб рус подшолари ўзларини барча православ ҳудудларининг маънавий раҳбарлари деб кўрсата бошладилар ва уларнинг манфаатлари ҳимоячиси ролида чиқишга киришдилар. Москва аста-секин православ ғояси байроғи остида тарқоқ рус князликларини ўз атрофида бирлаштирди ва ўзининг бўлғуси геосиѐсий фаолиятини белгилаб олди. Панправослав ғояси Россиянинг классик геосиѐсий оқими сифатида ривожлана бошлади. Росия империяси кенгайган сари панправослав миссионерлик ҳам ишғол этилган ҳудудларда ўз фаолиятини суръат билан кенгайтира бошлади, Усмонийлар империяси зулмидан озод этиш баҳонасида турли славян ва бошқа халқларни – серблар, болгарлар, руминлар ва бошқаларни ўз атрофида бирлаштириш ҳаракатига киришди. Псков монастири игумени Филофейнинг Москва князи Василийга мактуби панправославчиликни акс эттирган ҳамда бизгача етиб келган ва тадқиқотчиларга маълум бўлган энг қадимги рус манбаси деб ҳисобланади. Мактубда бундай дейилади: “Барча христиан подшоҳликлари муқаддас китобга уйғун ўлароқ шундай қарорга келишдики, улар бундан кейин Рус князлиги атрофида бирлашадилар. Чунки энди иккита Рим қулади, учинчиси (Москва 1 Мазкур даврда рус православ патриархияси Рим папасининг усмонийларга қарши кураш мақсадида барпо этган ва бутун христиан маразларини Рим папаси ҳокимияти остида бирлаштиришга ва туркларга қарши қаратилган “Флоренция унияси”дан чиққанини эълон қилган эди. 149 назарда тутиляпти – А.Ҳ.) фаолият кўрсатмоқда, тўртинчиси бўлса, ҳеч қачон бўлмайди” 1 . Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling