Ақли заиф ўҚувчилар нутқини ривожлантириш: муаммо ва ечимлар
Download 41.89 Kb.
|
1 2
Bog'liqa-li-zaif-uvchilar-nut-ini-rivozhlantirish-muammo-va-echimlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗОИРОВА М. АҚЛИ ЗАИФ ЎҚУВЧИЛАР НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
- ЗОИРОВА М. РАЗВИТИЕ РЕЧИ У ДЕТЕЙ С НАРУШЕНИЯМИ ИНТЕЛЛЕКТА: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ
- ZOIROVA М. LANGUAGE DEVELOPMENT OF CHILDREN WITH MENTALLY INFRINGEMENT: THE PROBLEM AND SOLUTION
Зоирова М., Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети олигофренопедагогика йўналиши 2-босқич магистранти АҚЛИ ЗАИФ ЎҚУВЧИЛАР НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ЗОИРОВА М. АҚЛИ ЗАИФ ЎҚУВЧИЛАР НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАРМазкур мақолада ақли заиф ўқувчилар нутқини ривожлантиришнинг ўзига хос хусу- сиятлари ёритилган. Ақли заиф ўқувчиларда нутқ нуқсонларини бартараф этишнинг са- марали йўллари очиб берилган. Таянч сўзлар ва тушунчалар: ақли заиф ўқувчилар, нутқини ривожлантириш, нутқ нуқсонлари, бартараф этиш, самарали йўллар, махсус педагогика, махсус мактаб, лого- педия. ЗОИРОВА М. РАЗВИТИЕ РЕЧИ У ДЕТЕЙ С НАРУШЕНИЯМИ ИНТЕЛЛЕКТА: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯВ статье освещена специфика развития речи у детей с нарушениями интеллекта. Рас- крыты эффективные пути коррекции нарушения речи у детей с нарушениями интел- лекта. Ключевые слова и понятия: дети с нарушениями интеллекта, развитие речи, пробле- ма, нарушения речи, коррекция, эффективные пути, специальная педагогика, специаль- ная школа, логопедия. ZOIROVA М. LANGUAGE DEVELOPMENT OF CHILDREN WITH MENTALLY INFRINGEMENT: THE PROBLEM AND SOLUTIONThe article highlights the specifics of language development of children with mentally infringement. There is revealed effective ways of infringement speech correction of children with mental problems. Keywords: children mental infringement, language development, the problem of infringement of speech correction, effective ways, special education, special school, speech therapy. Махсус педагогиканинг муҳим масалаларидан бири ақли заиф ўқувчилар нутқини ривожлантириш ҳисобланади. Чунки нутқ инсон ҳаётида жуда катта роль ўйнайди.Ривожланаётган нутқ аввалига муомала воситаси сифатида, кейинчалик фикрлар- ни ифодалаш ва тафаккур қуроли сифати- да чиқади, инсон хулқ-атвори ва фаолия- тини бошқаради. Ақли заиф болаларда нутқ бузилишининг ўзига хослиги олий асаб фаолиятининг ўзига хосликлари ва уларнинг психик ривожланиши билан аниқланади. С.Я.Рубинштейннинг фикрича, барча анализатордаги янги дифференциал алоқанинг мияда секин ишлаб чиқилиши ва функция қатламларининг заифлиги ақли заиф болаларда нутқнинг тўлиқ ривожлан- маганининг асосий сабаблари ҳисобла- нади1. Нутқ-эшитиш анализатор соҳасидаги дифференцияловчи шартли алоқаларнинг секин ривожланиши натижасида ақли заиф бола узоқ муддат давомида нутқ товушла- рини ажрата олмайди, атрофдагилар айта- ётган сўзларни тушунмайди, нутқни аниқ- тиниқ эшита олмайди. Ақли заиф болалар нутқининг ривожланиши дастлабки ойлар- даноқ ортда қолади. Натижада мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар предметлар би- лан фаолиятга киришиш, фонематик эши- тув, артикуляцион аппарат ҳаракатчанлиги ва атроф-оламдаги воқеа-ҳодисаларга қизиқиши етарли даражада шаклланмай- ди, ҳиссиётлар тўлиқ намоён бўлмайди, буларнинг барчаси нутқ ривожланишига салбий таъсирини ўтказади2. Нутқ одамларнинг энг муҳим муомала воситаси ҳисобланади. Фақат инсонгина ўз ҳиссиётлари ҳақида сўзлаш, фикрларини баён этиш, қизиқарли ахборотни етказиш, шеър ўқиш ва ҳ.к. каби имкониятларга эга. Бундай ўзаро таъсир натижасида акстаъ- сир ва мулоқотдан роҳатланиш ҳисси юза- га келганда биз ҳамфикрлик, ҳамдардлик, 1 Рубинштейн С.Я. Психология умственно отсталого школьника. – М.: «Просвещение», 1986. –С. 73. 2 Войлокова Е.Ф. Особенности использования слов- названий сенсорных эталонов дошкольниками с вы- раженной умственной отсталостью. // Теоретические и прикладные проблемы образования лиц с интеллекту- альной недостаточностью. – Санкт-Петербург: Изд. РГПУ им. А.И.Герцена, 2000. –С. 38–40. ўзаро тушуниш ҳиссини бошдан кечира- миз. Мактабгача ёшдаги боланинг нутқини ўстириш унинг кейинги ривожланишида ва мактабда мувафаққиятли ўқишида жуда муҳимдир. Нутқни яхши эгаллаган бола ўз фикрларини яхши баён қила олади, дарс- ликлардаги материални тўлиқ тушунтириб, баён қилиб бера олади. Нутқи мақсадга мувофиқ тарзда ривожланган бола ўз фик- рини мантиқий кетма-кетликда, асослан- ган ва ўзига нисбатан ишонч билан билди- ра олади3. Нутқ тизимининг турли компонентлари- нинг шаклланиши ва ривожланишининг бузилиши нутқнинг умумий ривожланма- ганлиги деб аталади. Нутқ камчиликлари- ни бартараф этишнинг самарали услубла- рини ишлаб чиқиш, шу жумладан, болаларни мактабга тайёрлашда замона- вий логопедиянинг энг долзарб вазифала- ридан бири ҳисобланади. Нутқ нуқсонларига эга ақли заиф бола- ларни ўз вақтида аниқлаш, мавжуд оғзаки нутқ камчиликларини тўғри таснифлаш ва унга мос коррекцион таълимни ташкил этиш бу болаларда ёзиш ва ўқиш камчилик- лари пайдо бўлишининг олдини олибгина қолмасдан, келгусида дастур материалини ўзлаштиришда ортда қолишга йўл қўй- майди4. Нутқни ривожлантиришнинг асосий ва- зифалари – нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш, тил бойлиги, фаоллигини оши- риш, нутқнинг грамматик томонини ри- вожлантириш, алоқа нутқини ўқитиш бар- ча мактабгача ёшдаги муассасаларда ҳал қилинади. Боланинг алоқа нутқини шакл- лантириш тилнинг грамматик тузилиши, луғат таркиби, товуш томонини ўзлаш- тириш билан чамбарчас боғлиқликда ке- либ чиқади. Кўп олимлар қатори Л.С.Волкова, С.Н.Шаховскаянинг таъкидлашларича, ақли 3 Лисина М.И. Проблема онтогенеза общения. – М.: «Просвещение», 1986. –С. 143. 4 Логопедия. / Под ред. Л.С.Волковой, С.Н. Шаховской. – М.: «Владос», 2003. –С. 46. заиф болаларда нутқнинг грамматик то- монлари шаклланмаганлиги кузатилади. Бу аграмматизмлар (гапларни тузиш ёки уларни тушунишда вужудга келадиган қийинчиликларда ифодаланадиган нутқ- нинг бузилиши) грамматик умумлашти- ришларни талаб қиладиган кўпгина вази- фаларни бажаришдаги қийинчиликларда намоён бўлади. Бунда сўз ясаш ва сўз ўзгартиришнинг морфологик шакллари, гапнинг синтаксис таркиби яхши шакллан- маган бўлади. М.Ф.Фомичёва, Е.М.Мастюковаларнинг ишларида болалар нутқи грамматик тузи- лишининг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ қилинади1. Меъёрида ривожланишда бола уч ёшга келиб оғзаки нутқнинг барча асо- сий грамматик категорияларини ўзлашти- ради. У морфологик воситалардан фойда- ланиб, сўзларни ўзгартиради, грамматик шакллантирилган қисқа иборалар билан гапиради. З.Н.Смирнова экспериментал равишда мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда нутқнинг бошқарувчилик функциясини қў- пол бузилишининг кўринишларини изоҳ- лаб бериб, 4–5 ёшга келиб уларда сўзнинг фақатгина ундовчи ва фаолиятга туширув- чи функцияларигина шаклланиши, у фақат ҳаракатга ундовчи сифатидагина юзага ке- лишини кўрсатиб берди2. Меъёрида ривожланаётган болаларда эса бу функциялар икки ёшлигининг охи- рига келиб шаклланган бўлади. Мактабга- ча ақли заиф болаларда фаолиятни сўз орқали бошқариш таълим жараёнисиз фақат энг бошланғич, содда шаклда вужуд- га келади. Моториканинг бузилиши нутқ- даги товушларнинг ихтиёрий талаффузига, шунингдек, сўзларнинг талаффузига таъ- сир қилади, чунки талаффуз қилиш учун 1 Фомичёва М.Ф. Воспитание у детей правильно- го произношения. – М.: «Просвещение», 1989. –С. 56; Мастюкова Е.М. Этиология нарушений речи. // «Логопе- дия»: М., 1998. –С. 123. 2 Смирнова З.Н. Развитие речи учащихся вспомогатель- ной школы в связи с изучением имени прилагательного. – М.: «Просвещение», 1990. нутқ аъзолари ҳаракатининг юқори дара- жадаги координацияси талаб этилади. Ақли заифликнинг енгил даражасидаги ақли заиф ўқувчилар нутқидаги грамматик қурилишнинг бузилишлари масаласи омиллари М.С.Гнездилов, Л.Н.Ефимепкова, И.Н.Садовникова, О.Л.Жильцова, М.П.Фео- фанов ва бошқаларнинг ишларида ўрга- нилган. Муаллифлар томонидан меъёрида ривожланаётган болаларга қараганда ақли заиф болалар гаплардан анча кеч фойда- лана бошлашлари исботланган. М.Ф.Гнезди- ловнинг маълумотига кўра, ақли заиф ўқувчилар мураккаб гаплардан аввал ёзма нутқда, кейинчалик эса оғзаки нутқда фой- далана бошлайдилар. Кичик мактаб ёшидаги ақли заиф ўқув- чиларда баъзи грамматик шаклларни тушунишнинг бузилиши масалалари З.Н.Смирнованинг ишларида ёритиб бе- рилган3. Олим ёрдамчи мактабнинг 1–2- синф ва 3–4-синф ўқувчиларининг кўпчи- лиги сўзларнинг грамматик ўзгаришларини тушунмасликларини кўрсатди. Муаллиф кўпчилик ўқувчиларда сўзнинг лексик маъ- носи бирлиги ва грамматик ўзгаришларни тушуниш шаклланмаганлигини экспери- ментал тарзда исботлаб, бу нуқсонни бар- тараф этишга ёрдам берадиган баъзи усул- ларни тавсия этади. Истиқлолга қадар республикамизнинг ақли заиф болалар таълим муассасалари- да таълим-тарбия жараёни оригинал дас- тур ва дарсликлар асосида олиб борилмай, Россиянинг махсус муассасалари ёки Ўзбекистондаги умумтаълим муассасалари учун мўлжалланган дастур ва дарсликлар- ни бироз ўзгартириб ишлаш асосида таш- кил этилар эди. Махсус тизим амалиёти тартибсиз равишда тизимдаги ишнинг шу йўналиш асосида олиб борилиши орқали ривожлана борди. 3 Смирнова З.Н. Развитие речи учащихся вспомогатель- ной школы в связи с изучением имени прилагательного. – М.: «Просвещение», 1990. –С. 67. Табиийки, бир томондан тил тизими- нинг тўғри келмаслиги, иккинчи томондан, меъёрда ривожланаётган болалар хусуси- ятларига таянган ҳолда тузилган дастур ҳамда дарсликлар асосида ишни ташкил қилиш эшитиш қобилиятида муаммоси бўлган болалар таълим муассасалари ол- дига қўйилган вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш имконини бермас эди. Республикамизда махсус педагогика- нинг илмий асосланиши ўтган асрнинг 80- йилларидан бошланди. Миллий сурдопе- дагогикада (кар ва эшитиш қобилияти заиф кишилар таълим олишидаги муаммоларни ўрганувчи фан) олиб борилган қатор тад- қиқотлар мамлакатимизда мавжуд эшити- шида муаммоси бўлган болалар махсус мактаб-интернатлар таълим-тарбия жараё- нини ҳудудий шароитлар, ўзбек тили хусу- сиятларига мос ҳолда такомиллаштириш йўл ва воситаларини илмий жиҳатдан асослаб беришга йўналтирилди. Махсус педагогика соҳасидаги Д.А.Нур- келдиева, М.П.Ҳамидова, Л.Ш.Нурмуҳа- медовалар томонидан олиб борилган тад- қиқотлар махсус таълим муассасаларида олиб борилувчи таълим-тарбия жараёни- ни ҳудудий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ҳамда такомиллашти- ришга қаратилган. Д.А.Нуркелдиева ақлий ривожланишида муаммолари бўлган бо- лаларни мактабга тайёрлаш муаммолари- ни ҳал этишда нутқ ўстириш устида олиб борилувчи ишлар муҳим аҳамият касб эти- шини таъкидлайди1. Муаллиф интеллекти бузилган болалар учун характерли бўлган бош мия пўстлоқларининг диффузли жаро- ҳатлари уларга атрофдагилар нутқини за- рур даражада мустақил равишда тушуниш- га имкон бермаслигини кўрсатди. Муаллифнинг фикрича, боланинг ат- рофдагилар нутқини тушуниши учун унинг 1 Нуркельдиева Д.А. Методы определения речевой го- товности умственно отсталых детей к обучению в школе. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата педагогических наук. – Т.: ТГПУ им. Низами, 2001. –С. 21. психикаси ва нутқи етарли даражада ри- вожланган бўлиши лозим. Шунинг учун мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг нутқини ривожлантириш доимо мулоқотда бўлиш, боланинг теварак-атрофдаги объект- лар билан танишиши жараёнида амалга оширилади. Ақли заиф ўқувчилар нутқида, гап ту- зишларида ҳам қийинчиликлар кузатила- ди. Тузган гаплари содда бўлиб, сўзларнинг ўзаро мослашувида кўплаб хатолар учрай- ди, мураккаб боғланишли гаплар жуда кам қўлланилади. Ақли заиф болалар товуш ва сўзларни аниқ ва тўғри талаффуз эта ол- майдилар, расмга қараб гап тузишга қийна- ладилар, ўқитувчи ёрдамидан тўғри фой- далана олмайдилар. Эртак ва ҳикояларни тинглаш, мазмунини тушуниш даражаси ҳам талабга жавоб бермайди. Эшитган ки- чик эртак ва ҳикояни сўзлаб беришга ҳам анча қийналадилар, улар алоҳида сўзларни эслаб айтадилар. Тўғри тузилган гаплар асосида ҳикояни сўзлаб бера олмайдилар. М.П.Ҳамидова ақлий ривожланишида муаммолари бор болалар нутқидаги муам- моларни бартараф этиш ва нутқий фао- лиятини ривожлантиришга қаратилган иш турларини илмий-назарий жиҳатдан асос- лаб берди2. Ақли заиф болалар теварак- атроф, табиат манзараси ҳақида қисқача тарзда сўзлаб беришга ҳам қийналадилар. Ўқитувчи топшириғи билан ҳаётий мавзу- лар бўйича қисқача ҳикоялар тузиш топ- шириғини кўпчилик болалар бажара ол- майдилар. Махсус мактаб ўқувчиларининг кўпчилиги катталар ва ўртоқлари билан суҳбатда фаол иштирок этмайдилар, са- волларга қисқача «ҳа» ёки «йўқ» деб жа- воб берадилар, суҳбат чоғида гаплардан деярли фойдалана олмайдилар. Улар то- монидан алоҳида сўзлар, имо-ишора, «анақа» каби сўзлар кўп ишлатилади. Бе- 2 Хамидова М.П. Основы коррекционно-педагогической работы по обогащению словарного запаса умственно отсталых детей дошкольного возраста. Автореферат дис- сертации на соискание ученой степени кандидата педа- гогических наук. – Т.: ТГПУ им. Низами, 2001. –С. 20. рилган саволларга тўғри, тўлиқ тузилган гап орқали жавоб бериш жуда кам учрайди. Ақли заиф болаларнинг тафаккури, фо- нетик эшитиши, анализ ва синтез қилиш малакалари, кўриш идроки, фазовий идро- ки яхши ривожланмаганлиги, нутқдаги сирғалувчи ва сонор товушларнинг нотўғри талаффуз этилиши ёки умуман талаффуз этилмаслиги каби камчиликларнинг кенг тарқалганлиги билан бирга, нутқнинг лек- сик ва грамматик томонлари ривожланма- ганлиги ҳам яққол намоён бўлади. Боғлан- ган нутқнинг ривожланишида вазиятли расмга қараб гап тузиш, бирликдаги от- ларни кўпликдаги отларга айлантириш, от- ларнинг кичрайтириш-эркалаш шаклини ҳосил қилиш, берилган намунага қараб гап тузиш қобилияти ҳам шаклланмаган бў- лади. Ақли заиф болаларнинг мустақил нут- қини кузатиш шуни кўрсатадики, улар сю- жетли расм асосида ҳикоя тузиш, кўрган нарсаларини гапириб бериш, улар учун ўқиб берилган матнни сўзлаб бериш, ўз кўрган ва бошларидан кечирганларини из- чиллик билан баён этиб бериш каби топ- шириқларни жуда катта қийинчилик билан бажарадилар. Ақли заиф болалар оғзаки нутқидаги барча нуқсонлар уларни ўқитиш жараёнида қийинчилик туғдиради. Махсус мактабда таълим жараёни ақли заиф ўқувчи шахсини ҳар томонлама шакл- лантириш, унинг орқада қолишига олиб келувчи руҳий ва жисмоний ривожланиш- даги нуқсонларни тузатиш, енгиллашти- риш, коррекция қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишга қара- тилган. Турли сабабларга кўра, синфдаги фронтал ишдан орқада қолган, улгурмов- чи ўқувчиларга логопедик ёрдам кўрсатиш орқали улар дастур талабларига мос ра- вишда билим олиш имкониятига эга бўладилар. Махсус мактабларда ҳам, худди умум- таълим ўрта мактабларидагидек, «Сўз тур- кумлари» мавзусини ўрганишга тайёргар- лик 2-синфдан бошланади. Ўқувчилар нарса ва шахс номини билдирган сўзлар – «ким?», «нима?» сўроғига жавоб беради- ган сўзлар билан танишиб, нарса, белги, ҳаракат каби тушунчаларни ўзлаштиради- лар. Худди шу тушунчалар 3-синфда мус- таҳкамланиб, 4-синфда кенгроқ тушунча- лар билан мустаҳкамланади. Кейинги синфларда эса ақли заиф бола- лар нутқида грамматикага доир тушунча- ларнинг мураккаброқ шакллари қўлланили- шини кузатиш мумкин бўлади. Улар ўз нутқларида отларни келишик ва эгалик қўшимчалари билан бирга қўллаб ишлата- дилар. Шунингдек, айтиб ўтиш керакки, грамматик тушунчаларни ўрганиш даво- мида ақли заиф болалар ўзлаштирган би- лимларини нотўғри ҳолатларда ишлатиш- лари (автоматик тарзда) кузатилади. Улар отларга келишик қўшимчаларини қўшиб (турлаб) ишлатишларида келишикларнинг талаффуз ва ёзилиши жиҳатидан ўхшаш қўшимчаларини алмаштириб ишлатади- лар; масалан, ўрин-пайт келишигининг қў- шимчаси ўрнига чиқиш келишигининг қў- шимчасини, қаратқич келишигининг қўшимчаси ўрнига тушум келишигининг қўшимчасини, жўналиш келишигининг қў- шимчаларини ўзаро бир-бири билан но- тўғри алмаштиришлари кузатилади. Ақли заиф болалардаги шартли рефлекс фаолиятида, қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзаро муносабатида ҳам- да биринчи ва иккинчи сигналлар тизими- нинг ўзаро алоқасида бузилишлар кузати- лиши, буларнинг ҳаммаси физиологик асослар ва механизмлар замирида бола руҳий фаолиятининг бузилишига олиб ке- лиши кўрсатиб ўтилган. Адабиётлар шарҳи, махсус педагогика соҳасидаги қатор ютуқларга қарамай, рес- публикамизда ақлий ривожланишида муаммолари бор болалар нутқини кенг қамровли ўрганишнинг муайян режаси ишлаб чиқилмаганлиги, бу эса, ўз навбати- да, бундай болаларга эрта коррекцион ёр- дам кўрсатишнинг тўғри ташкил этилишига жиддий тўсиқ бўлаётганлигини кўрсатди. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар нутқини ўстириш билан боғлиқ масалалар махсус боғчаларнинг коррекцион-педаго- гик ишининг марказида туради ва мактаб- да она тилини ўқитишнинг асосини ташкил қилади. Ақли заиф болаларга махсус таъ- лим-тарбия берилганда, уларда фақат од- дий малака ва кўникма хосил бўлибгина қолмай, балки маълумотларни онгли ра- вишда эслаб қолиш, умумлаштириш, тақ- қослаш каби ақлий фаолият малакалари ҳам ўзлаштириб борилади. Гарчи бу жа- раён ақли заиф болаларда қийин кечса-да, махсус таъсир этиш туфайли бу тоифадаги болаларнинг камолотига муҳим таъсир кўрсатади. Шунинг учун мактабгача тарбия муасса- саларида болалар нутқини ўстиришга ало- ҳида аҳамият берилади. Олиб борилган кузатишлар ва изланишлар натижасида ҳаётининг дастлабки ойларида боланинг катталар билан мулоқотга киришуви унинг фаоллигини оширади, ҳиссиётини бойита- ди ва билиш фаолияти учун зарур бўлган ҳолатлар (қўллар ҳаракати ва нутқ) ривож- ланишига имкон яратади, деган хулосалар- га келдик. Бу ҳолат шуни ўзида ифодалай- дики, биринчидан, дастлабки ярим йиллик ҳаёти чоғида яхши ташкил этилган ҳиссий мулоқот мавжуд бўлса, болалар билишда юқори фаолликни намоён этиши мумкин, иккинчидан, улар бундай мулоқотга ки- ришмаган тенгдошларидан маълум дара- жада ўзиб кетадилар. Юқорида кўрсатилган омиллардан кўри- ниб турибдики, болаларнинг мактабгача тарбия даврида катталар билан мулоқотга киришишга интилишини тўғри йўналтирмоқ зарур. Ақли заиф болаларнинг барча тои- фалари учун нутқий фаолиятнинг бузили- ши умумий хусусият ҳисобланади. Нутқий ўсишдаги етишмовчилик ақли заиф бола- ларнинг атрофдагилар билан мулоқотини чеклаб қўяди. Бу, ўз навбатида, билиш, сўз билан уйғунлашган ахборот олишни маъ- лум маънода ўсишдан тўхтатиб қўяди. Ақли заиф болалар нутқини ўстириш қийин кеч- са-да, таълим-тарбия жараёнида нутқ ҳа- миша диққат марказида туриши лозим. Нутқ тарбияси таълим асосини ташкил қилади. Шунинг учун ҳам ақли заиф бола- лар нутқини ўрганиш долзарб масалалар- дан бири ҳисобланади. Болаларда нутқнинг ўсишига ёрдам берадиган воситаларни ёки унинг орқада қолиш сабабини аниқлаш бу жараёнга мувофиқ педагогик таъсирни ташкил этишнинг калити бўлиб хизмат қилади. Юқоридагилардан маълум бўладики, сўз бойлигининг камбағаллиги ақли заиф болаларда нутқнинг грамматик қурили- шини ўз вақтида эгаллашга тўсқинлик қи- лади. Ақли заиф болалар жумлалар тузиш учун керакли сўзларни танлашда қийинчи- ликларга дуч келадилар. Уларда сўзлар маъносини тушуниш шаклдан мазмунга томон кўринишда вужудга келади. Бундай болаларда сўзларнинг мазмунини ўзлаш- тириш жараёни жуда узоқ муддатни талаб қилади. Уларнинг мазмунга мос сўзларни танлаши ва ўз фикрини ифода қилиши тенгдошлариникига қараганда ўзгача ке- чади. Ўқувчилар тил материалларини таҳлил қилишга, фарқлаш, таққослаш, умумлаш- тириш, асосийларини ажратишга ўргана- дилар. Материални анализ ва синтез қилиш, гуруҳлаш ва умумлаштириш, ўхшаш ва фарқли томонларни топиш, грамматик ва орфографик билимларни амалга татбиқ этиш каби онгли ақлий жараёнлар бола- нинг умумий ривожланишини таъминлай- ди, нутқий ва ақлий нуқсонларини барта- раф этишга ёрдам беради. Она тили ва ёзув дарсларида ўқитувчи болаларни тил ҳодисаларини кузатиш ва тушуниб ёзиш, онгли ўқиш, китоб ёки доскадан, карточка- лардан кўчириб ёзиш, нутқни диққат би- лан тинглаш, эшитиб туриб ёзиш, ўрганган қоидага амалда риоя қилиш, айтилган ва ёзилганларини текшириш, кўрган-кечир- ганларини, ўз таассуротларини оғзаки ва ёзма шаклда баён этишга ўргатади. Ақли заиф ўқувчиларда нутқнинг грам- матик қурилишини ривожлантириш жараё- нида ҳар бир ўқитувчи ақли заиф болалар нутқий ривожланишининг ўзига хос хусу- сиятларини ҳисобга олиши, мавжуд нуқ- сонларни коррекциялаши ҳамда билиш жараёнларини ривожлантириб бориши керак. Она тили дарсларида ақли заиф ўқувчи- ларда грамматик тушунчаларни шакллан- тириш, шаклланган тушунчаларни амалда қўллай олиш малака ва кўникмаларини тарбиялаш жараёни узоқ вақтга мўлжал- ланган бўлиши, оддийдан мураккабга қараб бориши, изчиллилик тамойиллари асосида ташкил этилиши, тизимли равиш- да мустаҳкамланиб ва такрорланиб бори- лиши лозим. Ўқитувчининг баёнидаги у ёки бу ҳолат- ларни яққол кўрсатувчи кўргазмали воси- талардан болаларни амалий, кўргазмали- образли, кейин эса тушунчаларга оид умумлашмаларга ҳам ёндаштиришдаги реал негизини танлаш учун кўпроқ дара- жада фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Суҳбат усулидан фойдаланиш (айниқса, махсус мактабда ўқитишнинг бошланғич босқичларида) шу маънода модификация- ланадики, ундан фойдаланиш жараёнида ёзма (ёзувли) ва нутқсиз (кўргазмали) та- янчлар киритилиши кўпроқ даражада ке- рак бўлади. Бошланғич синф ўқитувчилари ўз саволлари, тушунтиришларининг тил материалини қатъий тартибга солиб бора- дилар, ўз нутқларининг ўқувчилар томо- нидан қабул этилишини назорат қилиш учун шарт-шароит яратадилар. Оммавий мактабнинг бошланғич синф- ларида грамматик ёки лексикавий ўйин- лардан фойдаланиш машғулотларни хилма-хиллаштиришга, ўқувчиларнинг қи- зиқишларини оширишга, қизиқарли эле- ментларни киритишга хизмат қилиши ке- рак бўлса, махсус мактабда ушбу ўйинлар, биринчи навбатда, нутқ фаолияти мотив- ларини шакллантиришнинг самарали усу- ли бўлиб хизмат қила олади. Бундан ташқари, ўйинлар нутқ амалиётини кен- гайтиришга, сўзларнинг маъноларини, сўзлар ўртасидаги муносабатларни анг- лашга қаратилиши мумкин. Махсус мактабда ўқитишда фойдала- нилган методларни шартли равишда қуйи- даги икки гуруҳга бўлишимиз мумкин: нутқни шакллантириш ва коррекциялаш учун фойдаланиладиган усуллар ва омма- вий мактабдаги усуллар билан бир хил бўлган, грамматика, фонетика, имлони ўрганиш учун фойдаланиладиган усуллар. Мазкур усуллар ўқитувчининг тил ўқи- тишнинг турли вазифаларини ҳал қилишга табақалаштириб (турлича) ёндашишига ёрдам беради. Масалан, у ёки бу усулнинг аниқ ўқитиш воситалари билан боғланишига кўра усул- ларни гуруҳларга ажратамиз: кўргазмали (намойиш қилиш, кузатиш, экскурсиялар ўтказиш), сўзлашув (суҳбат ўтказиш, тушун- тириш, дарслик материалини ўқиш ва ҳоказолар) ҳамда «аралаш» усуллар (кўр- газмали-сўзли усуллар: кузатишлар ва уларга оид ўқитувчининг тушунтиришла- ри, расм бўйича суҳбат олиб бориш ва ҳоказолар). Тилнинг грамматик қурилишини шакл- лантириш дарслари олдиндан тайёрланган лексик материал асосида ўтказилиши, ле- кин аниқ дарс материалига киритилган лексиканинг тушунилишини дарснинг бо- шида текшириш керак. Ўқитувчи болалар лексикани тушунишларини машғулотнинг давомида ҳам, шу жумладан, ўқувчилар- нинг гап ўйлаб топишлари, мисоллар тан- лашлари пайтида ҳам назорат қилиб бори- ши лозим. Амалий грамматика дарсларининг бош вазифаси ўқувчиларни умумлашмаларга олиб келиш асосида тегишли кўникмалар- ни шакллантиришдан иборат бўлганлиги сабабли, уларга қиёслаш, анализ ва синтез усулларидан фойдаланиб бажариладиган турли машқлар киритилиши яхши самара беради. Ўқувчиларнинг нутқий кўникма- ларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш- ларида негиз бўладиган яхлит вазиятларни юзага келтириш амалий грамматика дарс- ларида фойдаланиладиган типик усулдир. Уларнинг ечими амалий ижроси шакллан- тирилган тасаввурлар ва тушунчаларнинг аниқлиги, замонга, маконга оид ва бошқа белгиларнинг тўғри фарқланишига боғлиқ бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, бу машқлар- нинг барчаси ўхшатиш асосида тузиш би- лан бир қаторда ўқувчиларнинг тузилма (сўз, контекст)ни таҳлил қилишдан иборат бўлган ҳаракатларини ҳам ўз ичига олади. Кўпинча бундай машқлар шаклан кон- структив бўлади, лекин уларга қўшимча равишда шундай топшириқ бериладики, уни бажаришда таҳлилий тусдаги вазифа ҳал қилинади. Ақли заиф болалар нутқини грамматик жиҳатдан тўғри шакллантириш жараёнининг натижасида махсус мактабда она тили таълими, умуман, самарали таъ- лим олиш таъминланади. Ақли заиф болалар нутқий ривожланиш даражасини тадқиқ қилиш методикаси- нинг мослаштирилган варианти мактабга- ча ёшдаги ақли заиф болалар нутқий ри- вожланиш даражалари ҳақида яхлит тушунчага эга бўлиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, ушбу болалар билан коррекцион-компенсатор-ривожланти- рувчи тавсифга эга иш тизимини ташкил этиш учун пойдевор вазифасини ўтайди. Ақли заиф болалар ижтимоий ҳаётга уйғунлашувининг асосий омили сифатида нутқ ривожланиш даражасининг танлани- ши педагогик жараён истиқболини белги- лаш имконини беради. Нутқни ривожлан- тириш бўйича ишлаб чиқилган тизим махсус ташкил этилган мулоқот-предмет- ли-ривожлантирувчи муҳит шароитидаги- на амалга оширилиши зарурлигини исбот- лади. Коррекцион-компенсатор ҳамда ривож- лантирувчи таълим жараёнида ўқувчи- ларга дифференциал (табақалаштирилган) ва якка тартибда ёндашиш зарур. Ақли заиф болаларларнинг ижодий фаолияти, қизиқиши ва дунёқарашини ривожланти- риш устида иш олиб бориш улар нутқини шакллантиришнинг муҳим омили эканли- гини яна бир бор тасдиқлади. Ақли заиф болалар нутқини бойитиш, уни амалий эгаллашларининг имконини берувчи яхлит коррекцион-ривожлантирувчи жараён пе- дагог ва тарбиячилар томонидан пухта ишлаб чиқилган режага асосланган (лойи- ҳалаштирилган) ҳолда, мақсади ҳамда тар- бияланувчиларга таъсир кўрсатиш чора- тадбирлари аниқ белгиланиши асосида ташкил этилиши лозимлиги аниқланди. Ишда нутқни шакллантиришга қаратилган махсус чора-тадбирларнинг педагоглар кўмагида оилада давом эттирилиши ақли заиф болаларнинг ҳар томонлама ривож- ланиши, ижтимоий ҳаётга эрта уйғунлашу- вининг зарурий шарти эканлиги исботлаб берилди. Махсус мактаб-интернатлар қошидаги мактабгача тарбия гуруҳларида олиб бо- рилувчи нутқни ривожлантириш жараёни- да ҳар бир боланинг шахсий хусусиятлари ҳисобга олиниб, якка-йўналтирилганлик тамойилига риоя қилиниши, бу тоифа бо- лалар таълим-тарбиясини амалга ошириш, такомиллаштириш муаммоларини ҳал қи- лишда нутқни режа асосида шаклланти- риш жараёни марказий ўринни эгаллаши лозим. Нутқнинг яхлит жараён сифатида шаклланиши учун болалар томонидан нут- қий фаолиятнинг турли кўринишлари: атрофни эшитиш-кўриш ва эшитиш, гапи- риш, ўқиш, ёзиш воситасида идрок этиш- нинг ўзлаштирилишини назарда тутган ҳолда иш кўриш лозим. Болаларнинг сўз- лашув нутқини жонли мулоқот воситаси сифатида ўзлаштиришида сўзлашув муло- қотига эҳтиёжни юзага келтирувчи иш шаклларидан фойдаланиш тавсия этилади. Ақли заиф болаларнинг нутқий ва руҳий ривожланиш хусусиятларига таянган ҳолда коррекцион-ривожлантирувчи тизимни такомиллаштиришда асос бўлувчи муқо- бил дастур ва технологиялар ишлаб чиқиш- ни йўлга қўйиш лозим. Махсус мактаб- интернатлар қошидаги мактабгача тарбия гуруҳлари педагогларининг ота-оналар билан ҳамкорлик ишларини такомиллаш- тиришга эришиш лозим. Ақли заиф бола- ларнинг ота-оналари учун фарзандлари- нинг ижтимоий ҳаётга мослашуви, соғлиғи ва ривожланишига оид мавзулардаги ме- тодик тавсияларни ишлаб чиқиш, улар ўртасида болаларнинг ижтимоий мосла- шуви, нутқий ривожланиши ҳақида тар- ғибот ишларини кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Download 41.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling