Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Download 73.62 Kb.
bet8/16
Sana19.01.2023
Hajmi73.62 Kb.
#1103034
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Aliment haqida

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом ижро йиғими маблағларини ундириш, ўтказиш ва фойдаланиш тартибини белгилаб беради.


2. Мазкур Низомда мулкий характерга эга бўлган ижро іужжатлари дейилганда қарздор томонидан ундирувчига, давлат фойдасига ёхуд бошқа шахсга муайян пул маблағларини тўлашни назарда тутувчи суд іужжатлари ёки бошқа органлар іужжатлари тушунилади.


Мулкий характерга эга бўлмаган ижро іужжатлари дейилганда қарздорга муайян іаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд іужжатлари ёки бошқа органлар іужжатлари тушунилади.
II. ИЖРО ЙИҒИМИНИ
УНДИРИШ ТАРТИБИ

3. Суд ижрочиси томонидан ижро іужжатини мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилганда қарздордан қуйидаги миқдорларда ижро йиғими ундирилади:


мулкий характерга эга бўлган ижро іужжатлари бўйича - жисмоний шахсдан ундирилаётган сумманинг 1 фоизи миқдорида, юридик шахсдан 2 фоизи миқдорида (мажбурий ижро іаракатларини амалга ошириш жараёнида мол-мулк ундирувчига топширилган тақдирда - ушбу мол-мулкнинг қийматидан келиб чиққан іолда);
мулкий характерга эга бўлмаган ижро іужжатлари бўйича - жисмоний шахсдан энг кам иш іақининг 5 баравари миқдорида, юридик шахсдан энг кам иш іақининг 10 баравари миқдорида.

4. Ижро іужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш муддати тугаганидан кейинги кунда суд ижрочиси томонидан чиқарилган қарор ижро йиғимини ундириш учун асос бўлиб іисобланади.


Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг "Суд іужжатлари ва бошқа органлар іужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ алоіида ижро иши юритуви қўзғатилмасдан мажбурий ижро этилиши лозим.

5. Ижро йиғими қарздордан ижро іужжатида кўрсатилган ундирув суммасига қўшимча равишда ундирилади. Бунда, ундирув:


мулкий характерга эга бўлган ижро іужжатлари бўйича - қарздордан ундирилган пул суммаси ёхуд ундирувчига топширилган, қонунда белгиланган муддатда сотилмаган мол-мулк қийматига мутаносиб равишда;
мулкий характерга эга бўлмаган ижро іужжатлари бўйича - мажбурий ижро этиш бўйича чоралар қўллашни бошлаш билан бир вақтда амалга оширилади.
Бир нечта талаблар (ижро іужжатлари) бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари Ўзбекистон Республикасининг "Суд іужжатлари ва бошқа органлар іужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 80-моддасида белгиланган тартибда тегишли талабнинг қаноатлантириш навбатига кўра ундирилади. Бунда, мулкий характерга эга бўлмаган ижро іужжатлари бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари, шунингдек мулкий характерга эга бўлган ижро іужжатлари бўйича қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулкни ундирувчига топшириш іолатлари биринчи навбатда қаноатлантириладиган талабларга тенглаштирилади. Мазкур хатбоши билан белгиланган қоидалар қарздорнинг банк іисобварақларидаги пул маблағларини іисобдан чиқариш навбатларини белгилаш вақтида іам татбиқ этилади.

6. Ижро йиғими:


бюджет ташкилотларидан пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни ундириш. Бунда, ташкилотнинг бюджет ташкилоти деб топилишини тасдиқловчи іужжат қарздор томонидан суд ижрочисига тақдим қилинадиган мазкур ташкилотнинг харажатлар сметасини рўйхатга олган тегишли молия органининг хати іисобланади;
даврий тўловларни (алимент ундириш іақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ва бошқа ишлар бўйича) ундириш бўйича.
Ўзбекистон Республикасининг "Суд іужжатлари ва бошқа органлар іужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 52 ва 69-моддаларига мувофиқ ижро йиғими ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган пул суммасидан, шунингдек мол-мулклардан ундирилмайди.

7. Ижро йиғими ундириш тўғрисидаги қарорларнинг іисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



Download 73.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling