Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Download 73.62 Kb.
bet9/16
Sana19.01.2023
Hajmi73.62 Kb.
#1103034
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Aliment haqida

III. ИЖРО ЙИҒИМИ МАБЛАҒЛАРИНИ
ЎТКАЗИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

8. Ижро йиғимининг ундирилган маблағлари Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)га ўтказилади.


Кўрсатиб ўтилган маблағларнинг, шунингдек суд ижрочилари томонидан ундириладиган жарималар, мол-мулкни сотиш ёки баіолаш бўйича ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажармаган (лозим даражада бажармаган) биржалар, баіоловчилар, савдо ташкилотлари, бошқа шахслардан ундириладиган жарималар ва пеняларнинг келиб тушиши ва фойдаланилишини іисобга олиш Жамғарманинг бошқа манбаларидан алоіида юритилади іамда қуйидаги мақсадларда ишлатилади:
Суд департаментининг моддий-техник базасини мустаікамлаш;
устамалар, мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўловлар тўлашга, Суд департаментининг қўшимча ходимларини сақлаб туриш;
Суд департаменти ходимларини ижтимоий іимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш;
кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
Суд департаментининг ижро иши юритувини ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

9. Суд департаментининг моддий-техника базасини мустаікамлаш қуйидагиларни назарда тутади:


Суд департаменти, унинг іудудий бошқармалари ва суд ижрочилари туман (шаіар) бўлимларининг бино ва хоналарини қуриш, сотиб олиш, капитал ва жорий таъмирлаш;
уларни зарур инвентарлар, жиіозлар, компьютер техникаси ва бошқа замонавий оргтехника іамда транспорт воситалари билан таъминлаш;
техника ва автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш;
зарур адабиётлар ва босма нашрлар билан таъминлаш;
Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини барпо этиш, уни модернизациялаш ва фойдаланиш бўйича харажатлар;
Суд департаменти тизимининг моддий-техник базасини мустаікамлаш бўйича бошқа тадбирлар.

10. Маблағларни сарфлаш Жамғарма Кузатувчи кенгаши томонидан іар йили тасдиқланадиган Мақсадли дастурга мувофиқ амалга оширилади.


11. Мақсадли дастурга киритиш учун Жамғарма Кузатувчи кенгашига:


Суд департаменти іудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан - іудудий бошқармалар ва тегишли іудуддаги суд ижрочилари бўлимларининг моддий-техника базасини мустаікамлаш қисмига оид;
Суд департаменти директори томонидан - Суд департаментининг моддий-техника базасини мустаікамлаш бўйича марказлашган чора-тадбирларни ўтказиш қисмига оид талабномалар берилади.

12. Мақсадли дастурга киритиш учун талабномалар Жамғарма Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


13. Жамғарма Кузатувчи кенгаши іар йили кейинги йилнинг 15 январига қадар келиб тушган талабномаларни кўриб чиқади ва киритилган таклифларни Мақсадли дастурга киритиш (ёки рад этиш) іақида қарор қабул қилади.


Талабномаларни кўриб чиқиш ва уларни Мақсадли дастурга киритиш ижро йиғими маблағларининг келиб тушиш прогнози асосида амалга оширилади.

14. Жамғарма Кузатувчи кенгаши ўзининг іар чораклик йиғилишларида Мақсадли дастурнинг бажарилишини мониторинг қилиб боради.


Мониторинг натижалари бўйича, шунингдек Суд департаменти ва іудудий бошқармаларнинг мурожаатларига мувофиқ Жамғарма Кузатувчи кенгаши тасдиқланган Мақсадли дастурга маблағларнинг мақбул равишда тақсимланишига ва кўзда тутилган тадбирларнинг тўлиқ бажарилишига қаратилган ўзгартиришлар киритиш іуқуқига эга.

15. Суд департаменти ходимларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



Download 73.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling