Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


Download 4.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/80
Sana27.10.2023
Hajmi4.03 Mb.
#1728093
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   80
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Crisis (Chicago: Fundamentalism Project, American Academy of Arts and Sciences, 1991), pp. 1, 6-7. See also Fatima Mernissi, Islam and 
Democracy: Fear of the Modem World (Reading, MA: Addison-Wesley), pp. 16-17. 
25
Rami G. Khouri, "Collage of Comment: The Gulf War and the Mideast Peace; The Appeal of Saddam Hussein," New Perspectives Quarterly, 
(Spring 1991), 56. 


сиёсий раҳбарларни қоралаб чиқди. Коалиция оппозицияси ҳатто "турли динларга 
мансуб фуқаролар Форс кўрфазида чет эл ҳарбий кучларининг бўлишига қарши 
чиққан" Сурияда ҳам пайдо бўлди. Ҳиндистондаги 100 миллион мусулмонларнинг 
етмиш беш фоизи урушда АҚШни айблади ва Индонезиянинг 171 миллион 
мусулмони АҚШнинг Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳаракатларига"деярли бир овоздан" 
қарши чиқди. Араб зиёлилари ҳам Саддамни қўллаб-қувватлаган ҳолда, унинг 
шафқатсизликларига кўз юмиш ва Ғарб аралашувини қоралаш учун мужмал 
асосларни баён этдилар.
26
Араб ва бошқа мусулмон халқлари Саддам Ҳусайннинг қонхўр золим эканини 
инкор этишмаган, аммо Франклин Делано Рузвелтнинг ибораси билан айтганда "у 
миллатнинг қонхўр золими" бўлган. Уларнинг фикрига кўра, Қувайтга қарши 
босқинчилик ҳаракати оилавий масала бўлиб, у оила аъзолари доирасида ҳал 
қилиниши керак эди, аллақандай халқаро адолат назариясини пеш қилиб бу масалага 
аралашган ҳукуматлар шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш ва арабларнинг Ғарбга 
қарамлигини сақлаб қолиш мақсадида шундай йўл тутган. Бир тадқиқотда 
айтилишича, араб зиёлилари "Ироқ тузумидан нафратланадилар ва у кўрсатган 
шафқатсизлик ва авторитар бошқарувни тўғри деб топмайдилар, аммо араб 
дунёсининг асосий душмани – Ғарбга қаршилик кўрсатиш марказига айланаётгани 
учун унга ҳурмат билан қарайдилар". Улар "араб дунёсини Ғарбнинг акси сифатида 
тавсифлайди". "Саддам номаъқул иш қилди. - дейди фаластинлик профессор. -Аммо 
Ироқни Ғарбнинг ҳарбий аралашувига қарши чиққани учун айблай олмаймиз". Ғарб 
ва бошқа жойлардаги мусулмонлар Саудия Арабистонида мусулмон бўлмаган 
қўшинлар тургани ва бунинг натижасида мусулмонларнинг муқаддас қадамжолари 
"таҳқирлангани"ни қораладилар.
27
Умумий фикрни қисқа қилиб қуйидагича изоҳлаш 
мумкин: Саддам босқинчилик қилиб ёмон иш қилди, Ғарб эса бунга аралашиб янада 
26
Ann Mosely Lesch, "Contrasting Reactions to the Persian Gulf Crisis: Egypt, Syria, Jordan, and the Palestinians," Middle East Journal, 45 
(Winter 1991), p. 43; Time, 3 December 1990, p. 70; Kanan Makiya, Cruelty and Silence: War, Tyranny, Uprising and the Arab World (New 
York: W. W. Norton, 1993), pp. 242ff. 
27
Eric Evans, "Arab Nationalism and the Persian Gulf War," Harvard Middle Eastem and Islamic Review, 1 (February 1994), p. 28; Sari 
Nusselbeh, quoted Time, 15 October 1990, pp. 54-55. 


катта хато қилди, шунинг учун Саддам Ғарб билан урушишга ҳақли, биз эса уни 
қўллаб-қувватлашга ҳақлимиз. 
Турли цилизацияларга мансуб гуруҳлар ўртасидаги бошқа урушларнинг 
асосий иштирокчилари сингари Саддам Ҳусайн ҳам ўзининг аввалги дунёвий 
режимини энг кенг тарқалган ғоя – Ислом билан боғлади. Мусулмон дунёсида 
халқларнинг У шаклида тақсимланиши ҳисобга олинса, Саддамнинг бошқа чораси 
ҳам йўқ эди. Миср шарҳловчисининг таъкидлашича, танловнинг араб миллатчилиги 
ёки "учинчи дунё" нинг ғарбга қарши мужмал ғояси эмас, балки Исломга тўғри 
келганлиги, "исломнинг кенг оммани ўзига эргаштира оладиган сиёсий мафкура 
сифатида қадрланишидан далолат беради".
28
Гарчи Саудия Арабистони кундалик 
ҳаётда ва давлат масалаларида Эрон ва Судандан ташқари, бошқа мусулмон 
давлатларига нисбатан Исломга қатъий риоя қилиши ва дунё бўйлаб исломий 
гуруҳларни молиялаштиришига қарамай, ҳеч бир мамлакатда бирон бир исломий 
ҳаракат Ғарбнинг Ироққа қарши коалициясини қўллаб-қувватламади ва уларнинг 
барчаси Ғарбнинг аралашувига қарши чиқди.
Шу тариқа уруш мусулмонлар учун тез орада Исломнинг мустаҳкамлигига 
хавф солган цивилизациялараро урушга айланди. Миср, Сурия, Иордания, Покистон, 
Малайзия, Афғонистон, Судан ва бошқа мамлакатлардаги фундаменталист гуруҳлар 
уни "салибчилар ва сионистлар" иттифоқи томонидан "Ислом ва унинг 
цивилизацияси" га қарши олиб борилаётган уруш деб баҳоладилар ва "ҳарбий ва 
иқтисодий тажовуз" қаршисида турган Ироқни қўллаб-қувватлашларини маълум 
қилдилар. 1980 йил кузида Маккадаги Ислом Университети декани Сафар ал-Ҳавали 
бу "дунёнинг Ироққа қарши уруши эмас. Бу Ғарбнинг Исломга қарши уруши", дея 
баёнот берди ва унинг сўзлари ёзиб олинган тасма Саудия Арабистонида кенг 
тарқалди. Иордания қироли Ҳусайн ҳам шунга ўхшаш фикр билдирган ҳолда, бу 
"нафақат Ироққа, балки барча араблар ва барча мусулмонларга қарши уруш" эканини 
таъкидлади. Бундан ташқари, Фотима Мерниссининг таъкидлашича, Президент 
Бушнинг Америка Қўшма Штатлари номидан Худога тез-тез баландпарвоз мурожаат 
28
Karin Haggag, "One Year After the Storm," Civil Society (Cairo), 5 (May 1992), 12. 


қилиши, буниг устига, Бушнинг "Исломгача бўлган даврдаги VII аср қўшинларининг 
эҳтиёткор ва ғаразли ҳужумлари ва кейинчалик христианларнинг салиб юришлари" 
ҳақидаги мулоҳазалари араблар буни "диний уруш" деб талқин этишларига туртки 
бўлди. Бу уруш Ғарб ва сионистларнинг фитнаси билан қўзғатилган салиб юриши 
экани ҳақидаги далиллар ўз навбатида уларга жавобан жиҳод эълон қилинишини 
асослаб берди.
29 
Мусулмонлар орасида мазкур хатти-ҳаракатларни Ғарбнинг Исломга қарши 
уруши деб талқин этилиши мусулмон дунёсидаги низоларнинг сусайишига ёки 
бирмунча вақт тўхтатилишига имкон берди. Мусулмонлар ўртасидаги эски 
келишмовчиликлар Ислом ва Ғарб ўртасидаги муҳим тортишувлар қаршисида ўз 
аҳамиятини йўқотди. Уруш давомида мусулмон ҳукуматлари ва гуруҳлари доимий 
равишда ўзларини Ғарбдан узоқлаштириб бордилар. Ўзидан олдинги Афғон уруши 
сингари Кўрфаз уруши ҳам авваллари бир-бирларининг бўғзидан олишга тайёр 
бўлган 
мусулмонлар: 
клерикалларга 
қарши 
араблар, 
миллатчилар 
ва 
фундаменталистлар; Иордания ҳукумати ва Фаластинликлар; Фаластин Озодлик 
Ташкилоти ва Ҳамас; Эрон ва Ироқ; умуман ҳукуматлар ва мухолифат партияларни 
яраштириб қўйди. "Ироқдаги бу Баасистлар, - деди Сафар ал-Ҳавали, - бир неча 
соатгагина душманимиз, аммо Рим қиёматга қадар душманимиз бўлиб қолади".
30
Уруш Ироқ ва Эрон ўртасидаги ярашув жараёнини ҳам бошлаб берди. Эроннинг шиа 
диний раҳбарлари Ғарбнинг аралашувини қоралаб, Ғарбга қарши жиҳод қилишга 
чақирди. Эрон ҳукумати собиқ душманига қарши чора кўриш фикридан қайтди ва 
урушдан сўнг икки тузум ўртасидаги муносабатлар аста-секин яхшиланиб борди. 
Бундай ҳолларда ташқи душман мамлакатнинг ички можароларини ҳам камайтиради. 
Масалан, 1991 йил январ ойида Покистонда "Ғарбга қарши мунозаралар" кенг 
ёйилди, натижада мамлакат вақтинчаликка бўлса-да ярашди. "Покистон ҳеч қачон бу 
қадар жипслашган эмас. Маҳаллий Синдҳлар ва Ҳиндистондан келган муҳожирлар 
беш йилдан бери бир-бири билан қирпичоқ бўлаётган жанубий Синд вилоятида икки 
29

Download 4.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling