Алимова дурдона сатимовна тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати
Download 0.67 Mb.
|
Миллий тикланиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ТОМОНИДАН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОД Алимова Дурдона Сатимовна
- Алимова Дурдона Сатимовна
Халқ депутатлари УРГАНЧ ТУМАН Кенгашига сайлов АЛИМОВА ДУРДОНА САТИМОВНА ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ТОМОНИДАН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОД Алимова Дурдона Сатимовна 1988 йил 18 майда Хоразм вилояти, Урганч туманида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти – ўрта махсус, 2006 йилда Хива Педагогика коллежини тамомлаган. Мутахассислиги - бошланғич таълими ўқитувчиси. Алимова Дурдона Сатимовна меҳнат фаолиятини дастлаб, 2006 йилда Урганч туманидаги 26-сон умумий ўрта таълим мактаби Ёшлар етакчиси лавозимидан бошлаган. 2016-2019 йилларда Урганч туманида якка тадбиркор бўлиб фаолият юритган. 2019 йилдан Урганч туманидаги “Бекобод асл таомлари” оилавий корхонаси раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Алимова Дурдона Сатимовна ўз Сайловолди дастурида: - хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, мамлакат равнақи, халқ фаровонлиги ва инновацион лойиҳалар амалга оширилишига салмоқли ҳисса қўшаётган фаол, тадбиркор хотин-қизлар ва фермерларни рағбатлантиришга, уларнинг фаолияти ва илғор иш тажрибасини оммалаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширамиз; - ижтимоий бизнесни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш тарафдоримиз, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, энагалар, ҳайдовчилар, уй ишчилари меҳнатига оид қонунчиликни ривожлантириш, ушбу хизматлар бўйича фирмалар ташкил этиш ва уларнинг хизматидан фойдаланганлар учун мол-мулк солиғидан чегирмалар ажратиш тарафдоримиз; - “Оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият гуллаб-яшнайди” тамойилини амалга ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни қўллаб-қувватлаймиз. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса – жамият шунчалик кучли, давлат эса қудратли бўлади! Биз оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига, энг аввало, унинг иқтисодий асосларини яхшилаш – оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантириш; - таълим тизимида рақобат муҳитининг шаклланиши, хусусий сектор ресурсларидан фойдаланиш, давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш ҳисобига 3-7 ёшлардаги 73,1 фоиз болаларни ҳамда 6 ёшлик барча болаларни мактабгача таълим билан қамраб олинишига эришишни ўз дастурида илгари сурмоқда.
Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling