Алимова дурдона сатимовна тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати


Download 0.67 Mb.
Sana10.02.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1185578
Bog'liq
Миллий тикланиш




Халқ депутатлари УРГАНЧ ТУМАН Кенгашига сайлов


АЛИМОВА ДУРДОНА САТИМОВНА


ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ –
ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ТОМОНИДАН
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОД


Алимова Дурдона Сатимовна 1988 йил 18 майда Хоразм вилояти, Урганч туманида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти – ўрта махсус, 2006 йилда Хива Педагогика коллежини тамомлаган. Мутахассислиги - бошланғич таълими ўқитувчиси.
Алимова Дурдона Сатимовна меҳнат фаолиятини дастлаб, 2006 йилда Урганч туманидаги 26-сон умумий ўрта таълим мактаби Ёшлар етакчиси лавозимидан бошлаган. 2016-2019 йилларда Урганч туманида якка тадбиркор бўлиб фаолият юритган.
2019 йилдан Урганч туманидаги “Бекобод асл таомлари” оилавий корхонаси раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Алимова Дурдона Сатимовна ўз Сайловолди дастурида:
- хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, мамлакат равнақи, халқ фаровонлиги ва инновацион лойиҳалар амалга оширилишига салмоқли ҳисса қўшаётган фаол, тадбиркор хотин-қизлар ва фермерларни рағбатлантиришга, уларнинг фаолияти ва илғор иш тажрибасини оммалаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширамиз;
- ижтимоий бизнесни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш тарафдоримиз, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, энагалар, ҳайдовчилар, уй ишчилари меҳнатига оид қонунчиликни ривожлантириш, ушбу хизматлар бўйича фирмалар ташкил этиш ва уларнинг хизматидан фойдаланганлар учун мол-мулк солиғидан чегирмалар ажратиш тарафдоримиз;
- “Оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият гуллаб-яшнайди” тамойилини амалга ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни қўллаб-қувватлаймиз. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса – жамият шунчалик кучли, давлат эса қудратли бўлади! Биз оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига, энг аввало, унинг иқтисодий асосларини яхшилаш – оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантириш;
- таълим тизимида рақобат муҳитининг шаклланиши, хусусий сектор ресурсларидан фойдаланиш, давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш ҳисобига
3-7 ёшлардаги 73,1 фоиз болаларни ҳамда 6 ёшлик барча болаларни мактабгача таълим билан қамраб олинишига эришишни ўз дастурида илгари сурмоқда.




Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling