РАШИД: Я это почти каждый день вижу...
МАРЬЯМ: Болам! Бошини қотиргани кемадик... Қўрқма...
ИСКАНДАР: Нега унда?
РАШИД-МАРЬЯМ: ...
ЭПИЗОД-4
КУН. АЛИШЕРНИ ИДОРАСИ. ИНТ.
Общий план/
Марьям ва Рашид, уларни ўртасида Искандар ўтирибди.
Уччала қахрамонни олдида, стакан, ичида сув билан...
Қаршида эса, Алишер, Искандарга қараб ўқрайябти.
АЛИШЕР: Э Худо...
(пауза)
Алишер ўрнидан туриб, Искандарни стаканига икки паррак лимон солади ва жойига қайтиб ўтиради...
ЭПИЗОД-5
КУН. ЙЎЛ. ИНТ-ЭКСТ
Мирхон ва Шахло йўлда.
МИРХОН: Ўзи... Уйда.. Хаммаси яхшими? ... Камчилила йўқми? Агар бўса, бемалол этвурин манга... Муаммо бўсаям, қанақа муаммо бўсаям! Уялмен хоп?
(пауза)
МИРХОН: Сизга... бегонамасман димоқчидим...
Мирхон машинани тўхтатиб қараса, орқа ўриндиқга қараса, Шахло ухлаб қолган.
Мирхон хайрон. Машинани ойнасини стоянкачи тақинлатади.
СТОЯНКАЧИ: Мирхон ака! Кирассми? Орқада машинала туриб-қолди...
Стоянкачи орқа ўриндиқга қараб, ухлаб ётган Шахлони кўради. Буни сезган Мирхон...
МИРХОН: Бор! Ишини қил!
ЭПИЗОД-6
КУН. АЛИШЕРНИ ИДОРАСИ. ИНТ.
АЛИШЕР: Хўш?! 20 дақиқадан бери, бир биримизага қараб, жим ўтирибмиза... А муаммо бўлса, гапирила!!! Рашид!!! Ўтираверасанми шунақа?
МАРЬЯМ: Қакақа тушунтиришни билмаябмиз...
РАШИД: Да, мы не знаем как тебе объяснить...
АЛИШЕР: А одамга ўхшаб гапирила...
Алишер сигарет чекишни бошлайди...
Искандар лимонли сувни ичади...
МАРЬЯМ: Уйлантириш кере буни, миясини жойига қўйиб, одамга ўхшаб яшаш... хуллас... Бошига бир уриб...
РАШИД: Ээйй!!!
АЛИШЕР: Уйлантиришни билмадим-у, лекин... бошига бир уришни, силарга текин тушарди...
Бечора қизни даб-даласини чиқаргани учун хеч бўмаса...
Do'stlaringiz bilan baham: |