КЛАРА: А йў, тўғри, уйланма!!!
(пауза)
БАХТИЁР: Ёмғирам, бирданига ёғди-ю, тиниб қўяқолди...
(пауза)
КЛАРА: Нима димоқчисан бу гапин билан философ?
БАХТИЁР: Хаётам худда шунақа, бирданига бор, ва бирданига йўқ... Ростан шу ёмғирдака хаётини, театрга бағишлаб, оиласиз яшолисанми? Тушунаман: Касб, театр, ибратхона, бу хаммаси зўр, лекин... А майли... қўй...
КЛАРА: Гапир энди!!!
БАХТИЁР: Севинчга худда ўзиндака хаётни тилармидин?
КЛАРА: Хеч-қачон... Уффф!!!!
БАХТИЁР: Ўзин эттин, ман гапирмоқчимасдим...
(пауза)
КЛАРА: Радиода ишливуриб, авлиё бўб-кетибсан.
(пауза)
Бахтиёр, кўзгу каби деразадан Кларани ва ўзини кўради ва...
БАХТИЁР: Мана бу иккитасини кўрвоссанми?
КЛАРА: Кўрвомман, сан билан ман...
БАХТИЁР: Йўўўқ!!! Була: Мэрил Стрит билан Ален Делон!
Клара кула бошлайди...
ЭПИЗОД-18
ОҚШОМ. ШАХЛОНИ УЙИ. ИНТ.
Вали ака крупный план/
ВАЛИ АКА: Мен силарни қутқардим! Мен бу маконни қутқардим! Ва барчангни арзимас, бир тийнга қиммат хаётларингни! Ундан кўра, Станисга силарни сўйиб ташлашига йўл қўйишим керак эди! Ха Ота! Мен айбдорман, айбдорман! Сиз шуни эшитишни хохлайсизми? Мен, ундан оғирроқ нарсалардан айбдордурман: Мен паканалигим учун айбдордурман, лекин, мен Джофрини ўлдирмадим, аммо афсусдаман бунга! Сени ифлос ўғлингни ўлими, мени минглаб фохишалардан хам кўпроқ қониқтирди!
Исмоил (чақалоқ), Додасига қараб, гапирятган гапларига кулиб ўтирибди.
ШАХЛОНИ_УЙИНИ_ТАШКАРИСИ._ЭКСТ.__Уйни_олдига_Мирхоони_машинасиелади._Машинадан_Шахло_тушади,_кетидан_Мирхан_тушиб..._МИРХОН'>ЭПИЗОД-19
ОҚШОМ. ШАХЛОНИ УЙИНИ ТАШКАРИСИ. ЭКСТ.
Уйни олдига Мирхоони машинасиелади.
Машинадан Шахло тушади, кетидан Мирхан тушиб...
МИРХОН: Агар...
ШАХЛО: Кечиринг... Минг бор узр!!! Бунақа бўлиш керакмас эди...
МИРХОН: Керак эди! Манга...
ШАХЛО: ...?
МИРХОН: Тушунмисиз баърибир...
Шу пайт, Шахло ва Мирхонни олдига Лала келади. Уни қўлида, пирог.
ЛАЛА: Ассалому алайкўм! Янги қўшнила бўламан, исмим Лала, танишгани чиқдим. Пирог пиширувдим...
Деб, Лала Мирхонга узатади, Мирхон эса, Шахлога ишора қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |