ШАХЛО: Вой... Ухлаб...
МИРХОН: Уйғатишга харакат қилдим, лекин...
ШАХЛО: Мирхон ака... Ман... қоронғи...
МИРХОН: Тинчланин, хаммаси жойда. Уйизга обориб қўярдим алла-қачон, лекин, нотўғри тушунишмасин дидим...
ШАХЛО: Ман диб, шунча пайт... Ман диб вақтизни кетқаздизми?... Мирхон ака.... Узр... кечирин...
МИРХОН: Хаммаси жойда, хавотир омен, сиз бохона, манам ишдан азгина дамолдим.
ШАХЛО: Кеч бўлди... кеч бўлди...
Шахло вахима холатида, ўзи билмаган холда машинадан тез тушиб, ёмғирни тагида, йўл бўйлаб, шошиб юришни бошлади...
МИРХОН: Эй! Шахло! Тўхта!
Мирхон машинадан тез тушиб, устидаги пиджакни ечиб, Шахлога етиб олади, уни устини ва бошини пиджак билан ёмғирдан ёпиб, тўхтатди.
МИРХОН: Шахло, хечнама бўмади, санга бармоғиммиям теққазмадим, қўрқма, санга озорим тегмиди хеч-қачон!!!
ШАХЛО: Йўқ... Ман бу маънодамас, узр!!!
МИРХОН: Шахло! Машинага ўтир, шамоллаб қоласан...
(пауза)
ШАХЛО: ...
МИРХОН: Қоласиз...
ЭПИЗОД-14
ОҚШОМ. МАШИНА ЙЎЛДА. ИНТ.
Мирхон рульда. Орқа ўриндиқда, бир-оз тинчланган холда Шахло, уни устида Мирхонни пиджаки.
Телефон деталь план/
48 пропущенных звонков от “Зирапча” (Робия)
1 пропущенный звонок от “ОНАМ”
Мирхон кўзгудан Шахлога қарайди.
Шахло секин-аста устидаги Мирхонни пиджакини ўн елка томонига юзини қўйиб, кўзини юмиб, чуқур нафас олади, кегин секин аста кўзини очиб, Мирхонга қарайди ва...
ШАХЛО: Атр хиди... ёмғир хиди билан чатишибди... ифори қизиқарли бўларкан...
Шахло Мирхонга жилмайиб қўяди.
Мирхон компот окончательно!!!
Ёмғир тинади.
БАХТИЁР ЗК: Чексиз хурматга эга бўлган тингловчимиз! Худони ўзи сизга сабр берсин...
ЭПИЗОД-15
ОҚШОМ. ТЕАТР ТАШҚАРИСИ. ЭКСТ.
Клара Театрдан чиқади. Ташқарида Амир уни кутиб-олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |