Алишер Навоий "Хамса"


Download 78.15 Kb.
bet6/16
Sana25.04.2023
Hajmi78.15 Kb.
#1399238
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
hayrat ul abror badi g\'oyaviy xususiyatlari

IV
ИККИНЧИ МУНОЖОТ
Аллоҳ яратган гўзал нарсаларнинг жилвалари зуҳури ҳақида – лекин бундан ўша ашёларни яратганнинг ўзининг улуғ даргоҳига бирон фойда етмайди ва у мавжуд гўзаллар билан боғлиқ бузуғлиқ ҳодисалари тўғрисида бўлиб, бундан доноларнинг Ягонаси саройига бирон кимса зарар етказишни хаёлига ҳам келтирмайди
Илоҳий нурларинг, ё Раб, таратдинг,
Бор оламни ҳиммат билан яратдинг.
Олам ичра барча асил, ноасил,
Сенга бари сажда қилар муттасил.
Саждага бош қўйган эл масжидисан,
Қиблага юзланган эл маъбудисан.
Сайёралар кезиб юрар самода,
Замин ҳам муаллақ гўё ҳавода.
Хоҳласанг барчасин обод қиларсан,
Хоҳласанг бир зумда барбод қиларсан.
Юлдузларни михдай қоқиб қўйгансан,
Офтобни чироқдай ёқиб қўйгансан.
Сиру асрорларинг элни лол қилар,
Донолар қаддини ҳатто дол қилар.
Бағри бўлса ҳамки само каби кенг,
Сен билан ҳеч бир зот бўла олмас тенг.
Барчасини қилай десанг гар яксон,
Қаҳринг яксон қилар барин бегумон.
Ҳовуч тупроқдан бор жаҳон қилмас фарқ,
Қаҳринг гирдобида бари бўлар ғарқ.
Қиёматдан фарқи йўқ бу манзара,
Тоғлар ҳам туядай тортади наъра.
Само ҳам соврилар этак кул каби,
Қўзғалар юлдузлар даста гул каби.
Зуҳал ақлу ҳушин буткул унутар,
Дафъатан у завол сари юз тутар.
Умид ришталарин узар Муштарий,
Тахта билан тобут бўлар минбари.
Баҳром* ҳам танг холи учун йиғлагай,
Алам билан юрак-бағрин тиғлагай.
* Б а ҳ р о м – бу ўринда Миррих (Марс) сайёрси кўзда тутилди.
Тўзон ичра жумла жаҳон тораяр,
Офтоб ҳам жез танга каби қораяр.
Зуҳра ҳам синдирар барча созини,
Фарёд солар қўйиб бор овозини.
Аторуд кўнглига сиғмас алами,
Дафъатан қўлидан тушар қалами.
Ойни ҳам бу ҳолат жуда шоширар,
Қиёмат зулматни мудом оширар.
Аланга авжига чиқар беомон,
Олов ичра ёнар юлдузли осмон.
Замин неки, само ҳам барбод бўлар,
Барча иши фиғон ва фарёд бўлар.
Ваҳимага солар уммонлар мавжи,
Булутларга тегар тўлқинлар авжи.
Ўз ўқидан чиқар замин баногоҳ,
Замин узра осмон йиқилар ногоҳ.
Эс-ҳушин бой берар бор аҳли инсон,
Вафо ва карамдан қолмас ном-нишон.
Гоҳида бор замин юксалар кўкка,
Ер қошида само гоҳ тушар чўкка.
Уммон ичра кезар оташ ғаввосдай,
Фалак ичра учар тоғлар раққосдай.
Булутлар кўпириб бўкирар мудом,
Қутурган подадай ўкирар мудом.
Тоғу фалакларда даҳшатли нидо,
Барча алам билан айтар алвидо.
Неча фурсат давом этар бу аҳвол,
Ниҳоят қўзғолар даҳшатли шамол.
Остин-устун бўлар ногоҳ бор гардун,
Дафъатан қиёмат топади якун.
Яна Тангри ўзи ёлғиз қолади,
Ўзга мавжудотлар тез йўқолади.
Замину самонинг йўқу боридан,
Бандалар асрори ё изҳоридан,
На-да қудратига етар бир зиён,
Буюклиги шикаст топмас ҳеч қачон.
Жумла жаҳон мулки қўлига кирар,
Бошин эгиб яна йўлига кирар.
Ё Раб, ўша кунга қилсам гар жазм,
Ё аввалроқ қилсам у томон азм,
Имонимни ҳамроҳ қилгин йўлимда,
Бўлмасин ўзингдан ўзга дилимда.
Навоийни қилиб то абад хурсанд,
Раҳматингдан қилгин мудом баҳраманд.

Download 78.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling