Алишер Навоий "Хамса"


АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЙРАТ УЛ-АБРОР Абдуҳамид Пардаевнинг шеърий табдили


Download 78.15 Kb.
bet4/16
Sana25.04.2023
Hajmi78.15 Kb.
#1399238
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
hayrat ul abror badi g\'oyaviy xususiyatlari

АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲАЙРАТ УЛ-АБРОР
Абдуҳамид Пардаевнинг шеърий табдили

I
Бисмиллоҳ деб сўзим бошларман такрор,
Бисмиллоҳда минг бир теран ҳикмат бор.
Дуру гавҳар каби минг жондан аъло,
Минг жон неки, жумла жаҳондан аъло.
Аълодан ҳам аъло жаҳон риштаси,
Бағоят бебаҳо минг жон риштаси.
Ким мангулик сари чўзар қўлини,
Бисмиллоҳ кенг очар унинг йўлини.
Бисмиллоҳни тилдан қўймаса ҳамон,
Давлату дин насиб этар бегумон.
Сира ҳам ўртанмас армон доғида,
То абад яйрагай жаннат боғида.
Ақбовар қилмас сирли баёт бу,
Минг бир дардга дармон оби ҳаёт бу.
Бамисоли мангу ҳаёт булоғи,
Жаннат каби обод бор сўлу соғи.
Мўъжизалар содир этар сарбасар,
Аллоҳ раҳматига қилар муяссар.
Сира ҳам тенги йўқ иқбол тимсоли,
Арши аъло узра қандил мисоли.
Қандил ичра бийрон булбул яйрайди,
Мангулик қўшиғин тинмай сайрайди.
Саодат қасрига элтар равон йўл,
Фазилати унинг ғоят мўлдан-мўл.
Лекин машаққати жуда зиёда,
Бу йўлдан юролмас ҳар ким дунёда.
Имони бут зотлар толмайди сира,
Имонсизлар юра олмайди сира.
Яратганнинг лутфи гарчи беадад,
Имонсизга сира ҳам бермас мадад.
“Бо”си хитоб қилар фақат ибодан*,
“Ё”си огоҳ этар минг бир балодан.
*Бу ва бундан кейинги мисраларда «Қуръон”нинг бошланишидаги биринчи оят – “Бисмиллоҳ” сўзининг ёзилишига тегишли ҳарфлар изоҳи берилмоқда.
“Син”и гўё наҳанг балиқ арраси,
Юз кема офати ҳар бир парраси.
Минг бир заҳмат “син”у “мим” орасида,
Ўтолмас бу йўлдан ғўр норасида.
“Мим”и гўё илон каби ўт сочар,
Йўл бошида ётиб оғзини очар.
Уч “алиф”, уч “лом”и жуда беомон,
Қилич яланғочлаб келар бегумон.
Қатлга шайланар “ҳо”ларнинг учи,
Бешафқат найзадан қолишмас кучи.
“Ро”лари то зарба учун чоғланар,
Зарба берса ғофил диллар доғланар.
“Ҳо”си ҳамла билан ҳалок ҳам қилар,
Сира шафқат қилмай дилларни тилар.
“Нун”и бамисоли душман яроғи,
Ҳамиша ишга шай деҳқон ўроғи.
“Ё”си ёвга қарши айлагай нидо,
Қошимда жонингни қилгин дер фидо.
Нуқталари гўё йўл узра тошлар,
Тошлар дема, гўё кесилган бошлар.
“Мим”лари тугилган неча бир жойдан,
Ниятлар сарбаланд офтобу ойдан.
Ундош ҳарфлар келар такрор ва такрор,
Сезар дарҳол кимки берса эътибор.
Ҳар негаким нозири мақсуд ўлуб,
Аҳли назар кўзига мардуд ўлуб,
Имон аҳли лекин ўзин чоғласа,
Яхши ният билан белин боғласа,
“Бо”си энг аввало башорат бўлар,
Ичкари киргани ишорат бўлар.
“Син”и саломатлик йўлин зинаси,
Ҳатто бахту иқбол тиниқ ойнаси.
“Мим”и очар мақсад сари катта йўл,
Тоғ чашмаси дегин ҳатто суви мўл.
“Алиф”лари ғоят равондан-равон,
Ташна кўнгилларни қилар чароғон.
“Лом”лари бамисли зафар ялови,
Ғолиб кўнгилларнинг оташ-олови.
“Ҳо” билан айлагай минг сирдан огоҳ:
“Аллоҳ шоҳаншоҳлар узра шоҳаншоҳ!”
Жаннат боғларига эшик “ро”лари,
Ваҳдат ғунчасига бешик “ҳо”лари.
“Мим”и топар то “нун” билан ниҳоя,
Ўз бағрини ўртар у бениҳоя.
“Ё” билан “мим” токи бирга қўшилар,
Ҳиммат уммонида бирга эшилар.
Нуқтаю ундошлар мудом чорлайди,
“Алиф”лари юлдуз бўлиб порлайди.
Ҳалқа солар ногоҳ кўнгил бўйнига,
Абадият жойлар жоннинг қўйнига.
Минг бир мадад элни забардаст қилар,
Мақсад сари барча қатъий қасд қилар.
Бағрини кенг очар баъзан ногаҳон,
Теран ўйлаш учун берар у имкон.
Мўминларнинг баҳри дили очилар,
Гардидан атрофга жонлар сочилар.
Бош-оёғи бошдан-оёқ жон бўлар,
Жон демагин ҳатто у жонон бўлар.
Кўнгилларга тушар гар доғ узра доғ,
Ҳар қадамда хурсанд қилар турфа боғ.
Доғ устига тушар доғ қаҳри билан,
Боғ кетидан келар боғ меҳри билан.
Қаҳри билан гарчи барбод айлагай,
Меҳри билан яна обод айлагай.
Эй Навоий, сирли наво истасанг,
Минг битта дардингга даво истасанг,
Йўлни яхши-ёмон дема сира ҳам,
“Бисмиллоҳ” деб дадил қўйгайсан қадам.
Беназир фазилат ҳиммату карам,
Ҳиммат билан бўлар бор эл муҳтарам.
II
Барча яратилган жонли ва жонсиз нарсаларни тасаввур этиш учун қаламининг санъаткорлиги чеҳрасини очган ва ҳикматли қалами жамолини орттириш ҳамда ҳар бир кўнгил ғунчасига бир ҳусн гули томон унинг шавқи занжирига боғлиғликни ва ҳар кўзининг юлдузига бир қоши ҳилол билан муҳаббат ипи орқали пайвасталикни юзага келтирган ул Холиқ ҳамди
Яратган шаънига кабирдан-кабир,
Зарралар ҳам тинмай айтади такбир.
Мисоли мунаввар офтоб ягона,
Атрофида жумла жаҳон парвона.
Жисмлар осмонин масрур қилар у,
Руҳлар дунёсини маъмур қилар у.
Само гулшанини ораста қилган,
Юлдузлардан гўзал гулдаста қилган.
Само ичра гулдай очилар улар,
Ҳар томон гул каби сочилар улар.
Поёни йўқ само мовий пардадай,
Жуфт тахтадан ташкил топган нардадай.
Маъмур бўлсин дея само кун-туни,
Ой ва офтоб билан безаган уни.
Ўн икки бурж тинмай айланар мудом,
Турфа манзил сари шайланар мудом.
Офтоб кезар само узра кун бўйи,
Юлдузлар рақс тушар унда тун бўйи.
Заминда рўй берар гуноҳу савоб,
Самовот қаърида акс этар шитоб.
Тасодиф ва тақдир мисоли ғаним,
Яхши-ёмон ғайрат қилар бетиним.
Тонг оҳиста очар жамолин гулин,
Қирқ кокил айлагай туннинг сунбулин.
Ниҳоят бор жаҳон нур билан тўлар,
Нур билан пайваста ҳур билан тўлар.
Минг турфа ранг билан жаҳонни безар,
Жаҳон ичра мудом бор жонни безар.
Булбул каби бийрон қилиб ҳар тилни,
Ақл нури билан ёритар дилни.
Иноят пилиги унинг риштаси,
Ҳақиқат зиёси ёрқин шуъласи.
Кўнгил бўлар гар бу шамдан чароғон,
Ўчирар ишқ ели уни бегумон.
Ишқ билан гар дилни обод айлагай,
Лекин ақл қасрин барбод айлагай.
Қалбида оташин ишқнинг шарори,
Ошиқларнинг қолмас сабру қарори.
Ақлу тафаккурнинг қолмас нишони,
Бошида чарх урар бало бўрони.
Дарду бало ўти аланга олар,
Ошиқ аҳли минг бир заҳматдан толар.
Юрак-бағрин ўртар минг битта армон,
Фақат ёр висоли дардига дармон.
Ошиқларни жондан ортиқ суйдирар,
Бор жаҳонни офтоб каби куйдирар.
Уни жаннат каби бир бўстон дегин,
Жаннат ичра гўзал гулистон дегин.
Жилваси бахш этар жонга оройиш,
Махзун кўнгилга бахш этар осойиш.
Лутфу сафо ичра гарчи ягона,
Лекин меҳру вафо мангу бегона.
Сира топиб бўлмас вафодан нишон,
Вафодорлар бағрин ўртар беомон.
Вафо бўлса кимнинг содиқ йўлдоши,
Кўзидан тўхтамай оқади ёши.
Ким жаҳон аҳлига вафо айлагай,
Жаҳон аҳли жабру жафо айлагай.
Ишқ дардига жонни пайваста қилар,
Висол билан дилни ораста қилар.
Ҳижрон дашти ичра минг битта хатар,
Барча гиёҳлари мисоли наштар.
Лолалари гўё алангали оҳ,
Барча ўт-ўлани заҳарли гиёҳ.
Заҳарли ҳар гиёҳ ҳар жонга офат,
Оташ шамолидан минг бир талофат.
Алангаю оташ биёбон ўти,
Наинки биёбон, бу ҳижрон ўти.
Ҳижрон ўти қай бир жонни куйдирар,
Кулини кўк узра шитоб совурар.
Кимларни кул қилар беомон бало,
Бедаво минг дардга айлар мубтало.
Сира шафқат қилмас муҳаббат дарди,
Ҳатто бас келолмас одамзот марди.
Ўзгача тартиблар тузилмайди ҳеч,
Низомлар риштаси узилмайди ҳеч.
Барбод қила олмас ҳеч бир зизила,
Силсилага пайванд барча силсила.
Само ичра замин азал ягона,
Боши узра минг бир юлдуз парвона.
Уммонлар мавжи гар самога етар,
Тўлқинлари яна заминга қайтар.
Лутфи билан олам мавжуд бўлди,
Қаҳри билан яна нобуд бўлади.

Download 78.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling