Алишер Навоий "Хамса"
Download 78.15 Kb.
|
hayrat ul abror badi g\'oyaviy xususiyatlari
III
БИРИНЧИ МУНОЖОТ Аллоҳ биринчи бўлиб, ақл унинг иккинчисини билмайди, ҳатто биринчи ва охирги инсонлар кимнидир ёки ниманидир мақтамоқчи бўлсалар, бунда лойиқ бошқаси топилмайди ва дунёдаги бўлиши мумкин бўлган гулшандаги гулларнинг йўқлик кечасидан борлиқ гулистонига келмоғининг сифати ва коинот бозоридаги дурларнинг махфийлик булутидан зоҳирлик денгизига тушганининг таърифати Ё Раб, ўзинг мангу азалий зотсан, То абад безавол ҳам барҳаётсан. Холиқи оламсан якка-ягона, Ибтидо-интиҳо сенга бегона. Аввал ҳам ўзингсан, охир ҳам ўзинг, Ботин ҳам ўзингсан, зоҳир ҳам ўзинг. Ниҳон эди бир пайт бор жумла жаҳон, “Ниҳон”нинг ўзи ҳам жаҳондек ниҳон. На оламга куннинг чиройи аён, Ва на узун тунлар сеҳри намоён. На самода алвон шафақ кўринар, Ва на юлдузлардан шабнамлар инар. На замину ва на унда бир киши, Фақат жабру ситам само, ер иши. На пари пайкарлар оламда пайдо, На бирон-бир Мажнун, бирон-бир шайдо. Шам билан мунаввар бир кошона йўқ, Шам ўтида куяр бир парвона йўқ. На боғ бору на боғ ичра бордир гул, На гул узра сайрар бирон-бир булбул. Наинки юмилган гулларнинг кўзи, Олам ичра йўқ ҳеч гулларнинг ўзи. Майхонада катта хумлар очилмас, Мўминлар хирқасин гаровга қўймас. Нозу ишва билан соқийлар сарбаст, Ҳатто тақво аҳлин қилмагай сармаст. На замону ва на бор эди макон, Қай бир пучмоқларда ғойиб бор жаҳон. Ё Раб, фақат ёлғиз ўзинг бор эдинг, Ўз ҳуснигга ўзинг сен хуштор эдинг. Кўзгу ичра ҳуснинг билан бетимсол, Жилва қилар эди сирли бир хаёл. Шайдо ўзинг эдинг ҳам манзур ўзинг, Ойдай ҳуснинг билан ҳам мағрур ўзинг. Ёлғиз ўзинг ҳозир эдинг бегумон, Ўн саккиз минг олам барчаси ниҳон. Ниҳон эди қанча сирли илмлар, Мудрар эди қанча сирли билимлар. Ва лекин сира ҳам тенги йўқ жамол, Гўзаллик бобида ғоят баркамол, Жумла жаҳон ичра порласам дерди, Ошиқларни мудом чорласам дерди. Гўзалдан ҳам гўзал жамолинг беҳад, Кўзгу талаб қилар эди беадад. Олам пайдо қилдинг сирларга тўла, Ҳар бир чечак сирли кўзгу бир йўла. Ойжамолинг ҳар бир гулда акс этар, Гуллар чаманзорлар ичра рақс этар. Яратгандай қанча ҳуру малакни, Яратдинг сен юксак тўққиз фалакни. Ҳар бирига сайқал ҳам бериб чиқдинг, Юлдузлар шодасин ҳам териб чиқдинг. Мунаввар айладинг офтоб юзини, Нур билан тўлдирдинг оташ кўзини. Жаннат булоғидан олиб андоза, Само кўзгусини яратдинг тоза. Замин ичра минглаб гўзал боғ қилдинг, Осмонўпар юзлаб баланд тоғ қилдинг. Боғлар мевалари минг дард дармони, Тоғлар бағри дуру гавҳарлар кони. Ёмғир томчиларин сувга қўшарсан, Шамол билан ипак каби эшарсан. Еллар қанотида ҳар зарра, ғубор, Олам узра парвоз қилар беғубор. Лолу ҳайрон қилар ҳар бир аъмолинг, Олам ичра жилва қилар жамолинг. Илоҳий хазинанинг гар обод эди, Барчасидан мақсад одамзот эди. Теран англар барча каломинг сирин, Барча сирларингни сақлар яширин. Инсон қалбин қилдинг сирлар макони, Макони не, минг бир асрорнинг кони. Одамзотга қилдинг беадад карам, Олам ичра қилдинг ғоят муҳтарам. Жумла жаҳон ичра уни шоҳ қилдинг, Ғаройиб сирлардан ҳам огоҳ қилдинг. Олимлар белини боғладинг ўзинг, Эзгу ишлар сари чоғладинг ўзинг. Ё Раб, одам аҳлин оқил айладинг, Минг бир сир-асрорга дохил айладинг. Навоийни кўнгли тоза одам қил, Илоҳий гулшанинг ичра маҳрам қил. Барча сирларингга мени ёр айла, Икки олам ичра бахтиёр айла. Download 78.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling