Алишер Навоий "Хамса"


Download 78.15 Kb.
bet8/16
Sana25.04.2023
Hajmi78.15 Kb.
#1399238
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
hayrat ul abror badi g\'oyaviy xususiyatlari

VI
ТЎРТИНЧИ МУНОЖОТ
Васф карам дарёси ҳақида бўлиб, иноят насими эсгач, мавжга келса, итоатсизлик хас ва хашакларини қирғоқларга чиқариб ташлайди ва гуноҳ тоғидан лангар ташлаганларнинг суст юрадиган кемасини бир дона пат ёки сомон парчасидек мақсад соҳилига етказади
Марҳаматинг қоши узра, ё Аллоҳ,
Ҳатто хасча эмас тоғ каби гуноҳ.
Хирмон-хирмон бўлса ҳамки гар сомон,
Барчасин совурар шамол бегумон.
Жумла жаҳон аҳли хато қилсалар,
Ўз манглайин улар қора қилсалар,
Гуноҳкорлар бағрин қилмасдан пора,
Барчасин авф этиш сенга чикора.
Зулмат билан қоплаб бор оламни тун,
Бани башар бағрин ғоят қилар хун.
Лутфинг билан офтоб гўё барқ бўлар,
Офтоб нури ичра жаҳон ғарқ бўлар.
Ким адоват учун ўзин шайлагай,
Сунбулидан гулни ниҳон айлагай.
Равшан бўлсин дея яқину йироқ,
Кеча ичра ойни қилдинг шамчироқ.
Гуноҳ қилмаса гар бирон-бир мағрур,
Мурувват чироғи ҳеч сочарми нур?
Ҳаддидан ошса гар элнинг ёмони,
Дафъатан тошмасми лутфинг уммони?
Хирқаси токи кир бўлмас ногаҳон,
Сувга муҳтож бўлмас дарвеш ҳеч қачон.
Ким йўқотса шароб ичиб йўлини,
Наҳот ҳеч ким чўзмас ёрдам қўлини?
Эртаю кеч кимки қилар ибодат,
Эвазига тилар бахту саодат.
Жаннат ичра мангу қилай деб сайр,
Бағрикенглик билан қилар ким хайр.
Ким қадаҳга ҳатто теккизмагай лаб,
Кавсар сувин қилар оқибат талаб.
Бир бор қучмаганлар гўзаллар аслин,
Жаннат ичра тилар малаклар васлин.
Хазон қилса умрин ким вайронда,
Жаннатда яшасам дер кошонада.
Олам ичра бир бор ким чекар заҳмат,
Эвазига тилар минг битта раҳмат.
Мўминлар минг эҳсон агар олсалар,
Гуноҳкорлар армон билан қолсалар,
Наҳот гуноҳларин кечирмайсан ҳеч,
Лутфинг шаробидан ичирмайсан ҳеч?!
Лутфинг уммони гар лиммо-лим бўлар,
Наҳот баҳра олмай кимлардир ўлар?
Ташналарга бефарқ қараб турмагин,
Лутфинг уммонидан йироқ сурмагин.
Ёлвораман қўлим кўксимга босиб,
Бу иш эмас ҳеч сен учун муносиб.
Кимки бўлса гар ҳар қанча гуноҳкор,
Марҳамат, лутфингга шунча сазовор.
Яйраса жаннатда бор тақводорлар,
Дўзах ичра куйса бор гуноҳкорлар.
Жаннат ичра қолмай улар армони,
Дўзах ичра ёнса буларнинг жони,
Лутфу карам ганжин, айтгин, нетарсан,
Бу дурларни кимга тортиқ этарсан?
Неча минг муҳтожу асиру гадо,
Гуноҳ қилиб бўлган юзлари қора,
Лутфу карамингдан гар бўлса жудо,
Сенга ярашарми, эй қодир Худо!
Муҳтожларга ёзгин тўкин дстурхон,
Қорни тўқни шартмас қилишинг меҳмон.
Экинлар чанқоғин қилмаса гар дафъ,
Денгиз узра ёққан ёмғирдан не наф?
Нонни бериш керак фақат очларга,
Тўнни бериш керак яланғочларга.
Барча элга мудом қилгайсан карам,
Сендан умидворлар кўнгли хотиржам.
Ё Раб, марҳаматинг уммондай тошса,
Нажот истаб барча осийлар шошса,
Гуноҳларин гарчи ҳеч поёни йўқ,
Раҳм қилмаслигинг ҳеч имкони йўқ.
Лутфинг дарвозасин кенг қилиб очсанг,
Гуноҳкорлар барча айбидан кечсанг,
Барча олам аҳли бўлса муҳтарам,
Маҳрум қилма сира Навоийни ҳам.
Ҳуру жаннатни ҳеч қилмасман ҳавас,
Бандам десанг, ё Раб, шунинг ўзи бас.

Download 78.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling